Денгиз ва океанларнинг геологик иши Денгиз ва океанлардаги механик ҳаракатлар Соҳил ётқизиқлари
расм. Денгиз соҳининг уринма тўлқинлар таъсирида емирилиши
Download 311.81 Kb.
|
geologiya1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳавза оқимлари
расм. Денгиз соҳининг уринма тўлқинлар таъсирида емирилиши.
Эстуарий ва дельталар катта дарёларнинг денгизга қуйилиши жойида ҳосил бўлади, шунингдек, денгизнинг қуруқликка босиб киришидан ҳам эстуарий ҳосил бўлади. Эстуарий чуқур ва анча катта ўзан бўлиб, қарама - қарши соҳиллари кўпинча параллел бўлмайди. Улар ҳудди сув босган водийларга ўхшайди. Эстуарий ва дельталарнинг ҳосил бўлиши ер пўстидаги ҳаракатларга боғлиқдир. Денгиз сувидаги эритма, чуқурлик, босим, оқим, ҳарорат, эркин кислородсиз шароит ва органик дунё каби омиллар турли хил тоғ жинсларининг ҳосил бўлишида муҳим аҳамиятга эга. Бинобарин, денгиз ва океанлар қуруқликдан келтирилган шағал, қум, гил, оҳак, кимёвий эритма ва органик қолдиқлар тўпланадиган охирги ҳавза ҳисобланади. Денгиздаги геологик жараёнлар кенг майдонда содир бўлади. Шу сабабли тўпланган ётқизиқлар қалин ёки юпқа қатламлардан ташкил топиб, катта майдонларни қамраб олади. Шундай қилиб, денгиз ва океанлар катта иш бажарувчи, беҳисоб чўкинди ва фойдали қазилмалар маконидир. Ҳавза оқимлари. Сув ҳавзаларида материалларни кўчирувчи асосий омиллар турли ҳавза оқимлари ва қирғоқ урунма тўлқинлари ҳисобланади. Урунма тўлқинлар қирғоққа ўткир бурчак остида таъсир этганда уларнинг қирғоққа урилиши ва симметрик бурчак остида қайтиши туфайли чўкинди материаллар соҳил бўйлаб сурила бошлайди ва бу жараён материалларнинг табиий тўсиқлар ортида тўпланишигача давом этади. Ҳавза оқимлари турли сабаблар: шамол ҳаракати натижасида (доимий ва даврий оқимлар), сув қатламлари зичлиги орасидаги фарқ туфайли (конвекцион оқимлар) ва сув сатҳининг кўтарилиши-пасайиши таъсирида ҳосил бўлади. Ҳавза оқимлари денгиз шельфи сувларини 200-500 м, баъзан 1000-2000 м чуқурликкача аралаш-тириб туради. Денгиз оқимларининг тезлиги 0,02 дан 2-3 м/сек ва баъзан ундан ҳам юқори бўлиши мумкин. Бу қуруқлик текисликлари ва баъзи тоғ дарёлари оқими тезлиги билан тенглашиш даражасидадир. Денгиз оқимларининг баъзилари шамол таъсири туфайли вужудга келадиган тўлқинланиш билан боғлиқдир. Уринма тўлқинлар қирғоққа ўткир бурчак остида таъсир этса соҳилбўйи оқимлари вужудга келади. Бундай оқимлар тўлқинларнинг қирғоқни емиришидан ҳосил бўлган ва қуруқлик сув оқимлари келтирган материалларни соҳил бўйлаб ташийди. Соҳилбўйи оқимларининг тезлиги ва чуқурлиги шамол кучига ва тўлқин амплитудасига боғлиқ. Ҳавза тўлқинлари қирғоққа нисбатан тик урилганда тўлқинланиш натижасида қирғоқ томон келтирилаётган сув массаси қарама-қарши йўналишда денгиз туби бўйлаб ҳаракат қилувчи қайтув оқимларини вужудга келтиради. Бундай оқимлар денгиз туби нотекис бўлганда маълум ўзанларга бирлашиши ва бунда уларнинг тезлиги тўлқин тезлигидан бир неча марта ортиқ бўлиши мумкин. Қайтув оқимлари денгиз суви сатҳининг Ой ва Қуёш тортиш кучининг таъсиридаги даврий кўтарилиши (прилив) натижасида ҳам вужудга келади. Юқорида кайд этилган оқимлардан ташқари ҳавзага қуюлувчи қуруқлик дарёларининг давоми ҳисобланган денгиз туби оқимлари ҳам мавжуд бўлади. Уларнинг узунлиги шельф юзаси бўйлаб катта масофаларга, баъзан континент ёнбағригача етиши мумкин. Уларнинг орасида энг муҳими турбид оқимларидир. Download 311.81 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling