174-расм. Соҳил ғўлактошлари.
|
175-расм. Соҳил ғўлактошлари.
|
Ясси аккумулятив қумли соҳилларда шельфнинг кенг майдонларида сараланган қумлар тўпланган бўлади. Иллар одатда шельфдаги ботиқликларда, ёпиқ кўрфазларда тўпланади.
Органоген чўкиндилар. Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ранг-баранг бўлган шельфда органоген чўкиндилар кенг тарқалган бўлади.
Оҳакли скелетга эга бўлган маржонлар туфайли шельфда маржон рифлари ва уларнинг нураш маҳсулотларидан таркиб топган органоген карбонатли чўкиндилар ривожланади.
расм. Соҳил гравийлари.
|
расм. Соҳил қумлари.
|
Маржон рифлари. Сув ҳавзаларининг тубига ёпишган колониал организмлар скелет ҳосил қилиш учун кальций карбонат ажратиб чиқаради ва маржонли, мшанкали, сувўтли ва бошқа турдаги рифларни қуради. Улар қуруқликдан шельфга терриген материал кам келтириладиган шароитларда ривожланади.
Маржон рифлари Дунё океанининг тропик минтақасидаги шельфларда тарқалган. Уларнинг ҳосил бўлиши қуйидаги асосий шароитлар билан чекланган.
- 100 м дан чуқур бўлмаган саёзлик, одатда 50-60 м.
- 18°С дан паст ва 36°С дан ортиқ бўлмаган ҳарорат.
- Нормал шўрлик (30-35 ‰).
- Яхши ёритилганлик.
- Зоопланктон учун етарли миқдорда озуқа.
- Ёпишиб яшаш учун қаттиқ субстрат.
Маржонлар совуқ сув оқимлари ўтадиган соҳилбўйида ҳамда лойқаси кўп бўлган ва чучук сувли йирик дарёлар куюладиган жойларда учрамайди. Турли маржонлардан ҳосил бўлган рифлар турли тезликда, йилига 5-7 мм дан 20 см гача ўсади. Риф қурилмаларининг қалинлиги бир неча юз метрдан минглаб метргача бориши мумкин. Риф қурувчи организмлар саёз ҳавзаларда яшаганлиги туфайли рифлар устига маржонларнинг янги колониялари ўсиши учун денгиз туби муттасил чўкиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |