Денгиз ва океанларнинг геологик иши Денгиз ва океанлардаги механик ҳаракатлар Соҳил ётқизиқлари


Download 311.81 Kb.
bet6/8
Sana07.05.2023
Hajmi311.81 Kb.
#1441196
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
geologiya1

расм. Соҳил яқинидаги дюналар.


расм. Денгиз соҳилидаги маршлар.

Фақат прилив ёки кўчли тўлқинларда сув билан қопланувчи паст қияликдаги аккумулятив денгиз соҳиллари маршлар дейилади (171-расм). Бу жойларда ўзига хос ўсимликлар ўсади ва торф тўпланади. Улар учун торф ва бошқа органик қолдиқларнинг қатламчалари билан ритмик алмашиб ётувчи иллар характерли бўлади.






расм. Мангр ботқоқлиги. www//saga.ua

Айниқса тропик ўлкаларда кўп миқдорда майда заррали чўкинди материал тўпланади. Даврий равишда сув дюналар билан қоп-ланиб турувчи тропик соҳилларарда мангр ўсимликлари билан қопланган (мангрли соҳил) кенг ботқоқолашган участкалар ҳосил бўлади (172-расм). Бу жойларда ўсимлик қолдиқлари билан бойиган қора балчиқлар тўпланади ва улар кейинчалик кўмирга айланади.
Шельф ётқизиқлари (ёки сублиторал) ўзининг турли - туманлиги билан фарқ қилади ва чўкинди ҳосил бўлиш жараёнларининг ранг - баранглигини акс эттиради. Булар гидродинамик режим, бирламчи материаллар манбасининг турличалига, ҳавза тубининг рельефи, организмаларнинг таркиби ва миқдори ва бошқалардан иборат. Шельфда терриген, органоген ва хемоген чўкиндилар тўпланади.


расм. Денгиз соҳилидаги абразия жараёнлари. www//saga.ua
Терриген чўкиндилар шельфда кенг тарқалган, уларнинг асосий манбаи бўлиб дарёлар ҳисобланади. Қояли соҳилларда фаол абразия жараёнлар ҳам кечади (173-расм). Тўлқинлар таъсирида бўлакли материаллар сараланади. Соҳил ёни-да дағал бўлакли мате-риал тўпланади, денгиз ичига қараб материалларнинг ўлчамлари ғўлак-гравий-қум-алеврит-гил қаторида кичрайиб боради.
Шиддатли тўлқин натижасида қирғоқ жинсларидан уваланиб тушган барча синиқ материаллар соҳилнинг саёз жойларида тўпланади. Бу материаллар тўлқиннинг доимий таъсирида бўлиб, думалоқланади, силлиқланади ва катта - кичиклигига кўра сараланади (174, 175-расмлар). Тўлқин келтирган қум ва шағал уюмлари қирғоқ бўйлаб унга параллел ҳолда жойлашади ва қирғоқбўйи ғови деб аталади (176, 177-расмлар). Соҳил ғовлари орасида қум ва шағаллардан ташқари, денгиз ҳайвонларининг чиғаноқлари ҳам учрайди



Download 311.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling