Афғонистон фуқароси Аҳмад ва Қатар фуқароси Собир ўртасида


Download 24.04 Kb.
bet1/3
Sana13.04.2023
Hajmi24.04 Kb.
#1354498
  1   2   3
Bog'liq
Kazus ON Turdiboyev


3-казус
Афғонистон фуқароси Аҳмад ва Қатар фуқароси Собир ўртасида
Доҳа шаҳрида савдо битим тузилган эди. Орадан кўп ўтмай савдо битими мажбуриятларининг Аҳмад томонидан тўғридан-тўғри бузилиши оқибатида низо келиб чиқди. Низонинг жавобгар томони Аҳмад бўлиб, айни пайтда, у ҳанафий мазҳабига мансуб мусулмондир.
Даъвогар эса моликий мазҳабига мансуб мусулмондир. Мазкур низо бўйича томонлар қайси судга мурожаат қилишлари лозим?
Низо Афғонистондаги шариат суди томонидан кўриб чиқиладими ёки Қатардаги шариат суди низони ҳал этиш бўйича ваколатлими?
Жавобингизни изоҳланг.


Казусга жавоб:

Мазкур казусга жавоб беришдан олдин қуйидаги савол ва тушунчаларга жавоб бериш мақсадга мувофиқ:



  1. Ислом ҳуқуқида савдо битимлари ва шартномалар.

  2. Ислом ҳуқуқида мажбурият масалалари.

  3. Ислом ҳуқуқида суд тизими.




  1. Ислом ҳуқуқ тизими бошқа ҳуқуқий тизимлар сингари битим ва шартномалар юзасидан ўз манбаалари (Қурон, сунна, ижмо, қиёс) асосида маълум ҳуқуқий нормалар ишлаб чиққан. Мазкур қоидалар мусулмонлар учун қатъий амал қилиниши лозим бўлган нормалар ҳисобланади.

Аллоҳ таоло Қурони карим “Бақара” сурасида шундай дейди: “Аллоҳ савдо-сотиқ ҳалол ва судхўрликни харом этди”1. Аллоҳ таоло шунингдек «…Ўзаро розилик асосидаги тижорат бўлса…»2 деб марҳамат қилади
Яъни савдо Қурони каримда халол дея шуғулланишга ундалган касб ҳисобланади.
Бундан ташқари ҳадиси шарифларда ҳам савдо баракали касб эканлиги таъкидланган. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам савдо билан шуғулланганлар ва хатто яҳудий ва мушриклар билан ҳам савдо-сотиқ қилганлар.
Шартномаларнинг энг асосий элементлари бу “ақд” ва “ийқоъ”
ҳисобланади.
Ақд – икки ёки ундан ортиқ шахснинг ўзаро келишиб оғзаки ёки
ёзма холда ўзларига эркин мажбуриятни олишидир.
Ийқоъ – эса бир томоннинг талаби билан бўладиган бир томонлама
битимдир. Ўзга шахсларнинг хоҳиш иродаси бундай битимларнинг
тузилишига таъсир этмайди. Ийқоъга – талоқ, назр, қасам киради.3

Имом ал-Бухорийнинг “Ал-Жомъэ ас-Саҳиҳ” китобларида савдо бўлими алоҳида боб сифатида саҳиҳ ҳадислар жамланган бўлиб, қуйида улардан мисоллар кўрамиз:


Ал-Адо ибн Холид разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сотувчи ўз молининг айбини яширмаса ҳамда олувчи ҳам пул беришда ғирромлик қилмаса, (бундай) савдода барака бўлур. Агар ҳар иккала томон ҳам бир-бирига ғирромлик қилса, бундай савдода барака бўлмас!»— дедилар».4


Ҳаким ибн Хизом разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар сотувчи ўз молининг айбини яширса ва олувчи ҳам ғирромлик қилса (яъни, сотувчи ва олувчи бир-бирига ғирромлик қилса), ундай савдода барака бўлмас! Агар сотувчи ва олувчи бир-бирига рост гапирса, бир-бирини алдамаса, бундай савдода барака бўлур!» - дедилар».5


Ислом таълимотига кўра, шартнома (битим) бу икки ва ундан ортиқ кишиларнинг ўзаро келишувига айтилади. Мазкур шартнома муайян манфаат эвазига ёки ҳеч бир эвазсиз тузилади. Исломда битим предметига бирор-бир ҳаракат бўлиши шарт эмас, балки ҳаракатсизлик ёки бирор-бир ҳаракатни содир этишдан тўхташ ҳам киради. Ислом ҳуқуқида назр қилиш (бирор бир хатти-ҳаракатни оқибатига боғлаб, Аллоҳ номи билан ичилган қасамга риоя қилиш. Мисол учун ўқишга кирсам шу масканга бир қўй атадим деса, ўқишга кириши билан унга бир қўй сўйиш ёки мазкур масканга ҳадия қилиш вожиб бўлади) каби бир томонлама битимлар, ичган қасамига кўра ўз мулкини садақа ёки вақфга бериб юборадиган битимлар ҳам учрайди. Исломда битимлар томонларнинг ўзаро розиликлари асосида тузилади.





Download 24.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling