Aktivlar Bozori M: Sukuk tushunchasi va ularning turlari
Download 1.89 Mb.
|
Aktivlar Bozori Nigmatov
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ижара сукуки. Инвестиция жалб қилмоқчи бўлган корхона ташаббускор сифатида SPV ташкил этади.
- САЛАМ СУКУКИ
- E`tiboringiz uchun raxmat
Aktivlar Bozori M:Sukuk tushunchasi va ularning turlari
REJA ИЖАРА СУКУКИSPV ҳузурида шариат кенгаши тузилади ва қонунчилик талабига кўра андеррайтер (чиқарилган сукукнинг муайян миқдорини сотиб олиб, кейинчалик уни инвесторларга сотиш йўли билан жойлаштириш мажбуриятини оладиган кафил) ва рейтинг агентликлари жалб қилиниши мумкин. Ундан сўнг жараён қуйидаги тартибда давом этади:Ижара сукуки. Инвестиция жалб қилмоқчи бўлган корхона ташаббускор сифатида SPV ташкил этади.SPV ва сармоядор ўртасида ижара шартномаси тузилади. Унга кўра SPV сармоядорга сукук билан унинг асоси ҳисобланган активни сотади ва кейин SPV ўша активни ижарага олади, бунинг натижасида эмитент молиявий маблағларга эга бўлади. Сармоядор фойдаси, ижара тўлови орқали шаклланади ва келишув якунида SPV активни қайта сотиб олади, натижада сукук сўндирилади. Сукук жойлаштирилаётганда активни учинчи шахсдан ҳам сотиб олиши мумкин. Бу ҳолат муробаҳа келишувига ўхшашлиги сабабли амалиётда учинчи шахс аралашувидан кам фойдаланилади.
САЛАМ СУКУКИСалам сукуки. SPV ва инвестор ўртасида олди-сотди шартномаси тузилади. Уни ижара механизмининг акс кўринишига қиёслаш мумкин.Эмитент (сукук чиқарувчи томон) келажакдаги маҳсулот учун чегирма асосида аввалдан тўлов (Р0)ни қабул қилиб олади ва шу орқали SPV лойиҳа учун молиявий ресурсга эга бўлади. Ўз навбатида инвесторлар Р0 нархда сукукни сотиб олади ва бу нарх сукукнинг номинал (эълон қилинган/белгиланган) қийматини акс эттиради. Маҳсулот сармоядорнинг мулки ҳисобланиб, SPVга кредиторлик мажбурияти юкланади.
Келишилган муддатда маҳсулот бозор нархида сотилади ва маблағ (Р1) сукук эгаларига тақсимлаб берилади. Бу эса сукук сўндирилишини акс эттиради. Инвесторлар фойдаси бозор нархи ва номинал нарх ўртасида юзага келади (Р1-Р0=фойда). Маҳсулот сармоядор мулки ҳисобланганлиги учун сўндирилиш муддатида келишувга кўра тайёр маҳсулотнинг ўзини етказиб бериш ҳам мумкин.
Салам сукуки жорий вақтда мавжуд бўлмаган маҳсулот бўйича қарзни ифодалаганлиги учун иккиламчи бозорда олди-сотди жараёнларини амалга ошириши мумкин эмас. Кредиторлик мажбуриятини бажариш нуқтаи назаридан сукукнинг сўндирилиши ишончли бўлади. Фойда эса маҳсулотнинг ўша вақтдаги бозор нархига боғлиқ бўлади.
E`tiboringiz uchun raxmatMT-84 GuruxNigmatov AzizbekТелефон:+998909411727Веб-сайт:https://islommoliyasi.uz/uz/ijara-va-salam-sukuk/Ma`lumotlar Bazasi Download 1.89 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling