«Амалий математика ва компьютер таҳлили» кафедраси Мазкур кафедра 1978 йилда


Download 16.31 Kb.
Sana28.02.2023
Hajmi16.31 Kb.
#1235953
Bog'liq
Амалий математика ва КТ каф. тарихи 24.11.21


«Амалий математика ва компьютер таҳлили» кафедраси


Мазкур кафедра 1978 йилда “ЭҲМ ва дастурлаш” номли кафедра сифатида ташкил топган бўлиб, кейинчалик “Информатика ва татбиқий дастурлаш” (1995-2017 йй) ва 2017 йил сентябрдан бошлаб – “Амалий математика ва компьютер таҳлили” деган ном билан фаолият олиб бормоқда. Ҳозирги кунда кафедрада 4 та фан доктори, 7 та фан номзоди ва бир қатор ёш ўқитувчилар ишламоқда. Кафедра профессор-ўқитувчилари хорижий нуфузли илмий марказлар билан илмий алоқалар қилиш билан бир қаторда, АҚШ, Германия, Англия ва Япония каби жуда кўп хорижий мамлакатларда малака ошириш масалаларига ҳам эътибор бериб бормоқда. (проф. М.М.Арипов, проф. Абдурахимов Б.Ф. ва доц. А.Хайдаровлар).
Кафедра аъзолари томонидан хўжалик шартномалари асосида бир қанча шартномалар бажарилган ва илмий изланишлар натижалари ҳаётга татбиқ этилган. Масалан, ТашТрансГаз, Астрономия институти, Электроника институти, МДУ, Санкт-Петербургдаги ФОТОН ИЧБ, АСУ «Малика», АСУ «Ташгрампластинка» ва бошқалар. Проф. М.Арипов раҳбарлигида АСУ ВУЗ ишлаб чиқилди ва республикамизнинг бир қатор ОЎЮларида (СамДУ, ФарПИ, БухДУ) ишга туширилди.
2000 - 2020 йиллар давомида кафедрани 100дан ортиқ магистрлар битириб, ҳозирда республиканинг барча вилоятларида, ишлаб чиқаришнинг турли соҳаларида (мактаб, ўрта ва олий ўкув юртлари, илмий текшириш институтлари, молия, солиқ ва банк тизимлари, ички ишлар вазирлиги, мудофаа вазирлиги ва х.к.) меҳнат қилмоқдалар.
Кафедрада чизиқсиз муҳитда жараёнларнинг тадқиқоти (сонли, автомодел), информацион тизимлар, маълумотларни ҳимоя қилиш, криптография, масофали таълим усул ва воситаларини ишлаб чиқиш, интервал усуллар ва бошқа йўналишлар бўйича изланишлар олиб борилади. Бу борада Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Метс (Франция), Медисон (АҚШ), Белфаст, Лондон (Англия) каби хориж мамлакатлари билан ҳам яхши алоқалар йўлга қўйилган.
Кафедра қошида «Чизиқсиз жараёнларни тақрибий, автомодел ва сонли моделлаштириш» мавзусида илмий семинар ва талабалар учун бир нечта тўгараклар мунтазам ишлаб турибди.
Кафедрада дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар яратишда ҳам жуда кўп ишлар чоп қилинган.
Кафедрада илмий-педагогик кадрлар тайёрлашга ҳам катта эътибор берилмоқда. Кафедра аъзолари раҳбарлигида бир қанча аспирант ва тадқиқотчилар номзодлик диссертацияларини ҳимоя қилишган.
Download 16.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling