Андижон давлат


Download 64 Kb.
bet1/3
Sana21.06.2023
Hajmi64 Kb.
#1640427
TuriПротокол
  1   2   3
Bog'liq
КУРИШ УТКИРЛИГИНИ КЕСКИН (БИРДАНИГА) ЙУКОЛИШИ


АНДИЖОН ДАВЛАТ
ТИББИЕТ ИНСТИТУТИ.


КУЗ КАСАЛЛИКЛАР КАФЕДРАСИ

«Тасдиклайман» «Тасдиклайман»


Куз касалликлар кафедраси ММХ нинг жаррохлик
мудири проф. А.Ф. Икрамов булими раиси Проф. Ф.Н. Нишанов _______________________ ___________________________
Протокол № ________ 2004 й. Протокол № _______ 2004 й.

Даволаш факультети 6-7 курс талабалари учун


куз касалликлар фани буйича

АМАЛИЙ МАШГУЛОТЛАР УЧУН МЕТОДИК КУЛЛАНМА


МАВЗУ:



КУРИШ УТКИРЛИГИНИ КЕСКИН (БИРДАНИГА) ЙУКОЛИШИ
АНДИЖОН
КУРС БУЛИМИИ: КУЗ КАСАЛЛИКЛАРИ
МАВЗУ: Куриш уткирлигини кескин (бирданига) йуколиши.
МАВЗУНИ АСОСЛАШ
Куз патологиясида бир канча касалликлар куришни кескин пасайишига олиб келади: марказий венани тромбози, марказий артериянинг эмболияси, тур пардани кучиши, шишасимон танага кон куйилишлар, тур парда кон томирларини зарарланиши.
Тур парда кон томирларини зарарланиши яллигланиш характерида булади – ретинитлар деб аталади. Кон томирларини ялигланиши - васкулитлар, булардан веналар ялигланиши – флебитлар ва артериялар ялигланиши – артериитлар. Баъзи холатларда кон томирлар ва тур парда тукимасини биргаликда зарарланиши кузатилади, улар – ретиноваскулитлат деб аталади. Тур пардани дистрофик характердаги узгаришлари, факоматозлар, тур парда кучишлари, тур пардани аномалиялари, тур парда усмалари куриш аъзосида кескин куриш пасайишига олиб келадиган сабаблардан хисобланади. Тур парда касалликларида беморлар огрикка шикоят килмайдилар, чунки тур пардада сезувчи иннервация йук. Диагноз куйиш учун куз тубини текшириш катта ахамиятга эга.
Тур парда марказий венасини тромбози асосан хафакон касаллиги, атеросклероз, конни ивишини бузилиши, сурункали сепсис ва бошка касалликлар билан кексаларда учрайди. Курув нервини диски шишади, тук кизил рангга киради, чегараси ноаниклашади, куз тубида «эзилган помидор» симптоми кузатилади, куришни кескин пасайиши билан характерланади.
Тур парда марказий артериясининг утказмовчанлиги бирданига бошланиб, шу козда куришни кескин пасайиши билан кечади. Касаллик спазм, тромбоз, артериялар эмболияси хамда хафакон касаллигида, хамда эндокардит, юрак пороклари, сурункали инфекцион касаллиги бор ёшларда хам учрайди. Тур парда окарган булади, тук кизил рангда «гилос данакчаси» симптоми кузатилади, артериялар кескин тораяди. Касаллик одатда бир томонлама булади, эмболия холатларида куриш тикланмаслиги мумкин. Даволаниш зудлик билан бошланиши керак.
Тур парда кучишлари жарохатлар натижасида, миопияниг юкори даражасида кузатилади. Бу кучишлардан аввал тур парда йиртилишлари кузатилиши мумкин. Тур парда кучиши ва йиртилишлари купрок юкори ташки квадрантда кузатилади. Йиртилишлар клапанли, така симон, яримой симон булади. Даволаш учун бир неча жаррохлик усуллари тадбик этилган.


II. МАКСАД
Бу мавзуни урганишда талаба тур парда кон томирлари касалликларини тушунчасини билиш, тур парда марказий артериясини эмболияси турпарда кучишларини диагностка килиш.



Download 64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling