Андижон вилоятида Республика ишчи гуруҳи томонидан аниқланган муаммолар юзасидан маълумот


Download 32.8 Kb.
bet1/3
Sana08.11.2023
Hajmi32.8 Kb.
#1754922
  1   2   3
Bog'liq
Маълумотнома Андидон бўйича 05 11 23й


Андижон вилоятида Республика ишчи гуруҳи томонидан аниқланган муаммолар юзасидан
МАЪЛУМОТ

Республика ишчи гуруҳи томонидан ж.й. 1-12 январь кунлари Андижон вилоятида байрам таътили даврида криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш ва аҳоли кайфиятига салбий таъсир этувчи омилларни бартараф этишда бўйича бир қатор муаммолар аниқланган.


Хусусан, 2022 йил дастури бўйича 162 дона ТП ўрнатилиши режалаштирилган бўлиб, амалда 105 дона (65 %) ўрнатилган.
Дастур доирасида амалга оширилиши белгиланган ишларни тўлиқ якунига етказиш (2022 йилда трансформаторлар бўйича муаммолари ҳал этилиши бўйича маҳаллаларда аҳоли вакилларига эълон қилинган эди) учун қолган 20 дона трансформаторларни етказиб берилиши лозимлиги аниқланган.
Бундан ташқари, 30 км Сип кабель ва 20 км очик сим вилоятда микёсида МФЙларга ўрнатиш эҳтиёжи мавжудлиги аниқланган.
2) “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалида 76 та суюлтирилган газ ташувчи автотранспорт воситалари мавжуд бўлган.
Суюлтирилган газ истеъмолчилари сони ўтган йил бошига нисбатан 33,3 минг та ортган (жами 472 минг та бўлди).
Йил давомида қўшимча 10 минг та (қўшимча 4 минг та билан) газ баллонлари тарқатилган (жами 630,1 минг та бўлди).
Ўтган йилга нисбатан суюлтирилrан газ етказиб бериш ҳажми 13 минг тоннага ошган (жами йиллик 84 минг тонна бўлди).
Бу эса, ўз навбатида, суюлтирилган газни аҳолига бир меъёрда етказиб беришда қийинчиликларни юзага келтирган.
Мазкур муаммони бартараф этиш учун 15 та маxсус маиший газ баллон ташувчи транспорт воситаларига эҳтиёж мавжудлиги аниқланган.
3) Вилоят аҳолиси учун ажратилган 213 минг тонна (158 минг тонна маҳаллий, 55 минг тонна импорт) кўмир ёқилғисидан 181,7 минг тонна ёки 85 фоиз етказиб берилган.
Шундан, Ангрендан 136,3 минг тонна (86,3 %), тадбиркорлик cубъектлари томонидан импорт кўмир 45,4 минг тонна (82,5 %, ой бошидан 8,9 минг moннa).
Аҳоли талабидан келиб чикиб, қолаётган 31,3 минг тонна (449 тa вагон) маҳаллий кўмирни тўлиқ вилоятга етказиб берилишини таъминлаш мақсадида ҳар куни 3,4 минг тонна ёки 50 вагондан кўмирни Aнгpен шаҳpидан олиб келинишида ёрдам зарур бўлган (амалда бир кунда ўртача 20 та вагон кириб келган).

Download 32.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling