Иммун жараёнларига таъсир этувчи дори воситалари XI


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/8
Sana17.06.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1532184
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
10 МАВЗУ Аллерг карши ДВ практ Харкевич узб



XI. 2. ИММУН ЖАРАЁНЛАРИГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ДОРИ ВОСИТАЛАРИ 
XI.2.1. Аллергияга қарши воситалар 
Сезувчанлиги ошган макроорганизм тўқималарига зарар етказадиган антигенга нисбатан патологик кучайган иммун 
реакциялар аллергик реакциялар (юқори сезувчанлик реакциялари) деб аталади. Улар қуйидаги турларга бўлинади:
1. Тез ривожланучи реакциялар – аллерген билан такрорий боғланишдан кейин дақиқалар ёки соатлар сўнгра пайдо 
бўлади. Уларга аллергик бронхоспазм, ринит, конъюнктивит, эшакем, анафилактик шок, зардоб касаллиги ва б. ўз 
ичига олади. 
2. Секинлашган реакциялар – 2-3 сутка давомида ва ундан кечроқ юзага келади (контактли дерматит, трансплантатни 
рад этиш реакцияси, аутоиммун зарарланишларнинг баъзи турлари). 
Аллергияга қарши дори воситалари аллергик реакцияларнинг ривожланишини пасайтириш ва олдини олиш учун 
қўлланилади. 
XI. 2.2. Иммуностимуляторлар 
Иммун реакцияларни қўзғатувчи (меъёрлаштирувчи) дори воситалари бўлиб, иммунодефицит ҳолатларни мажмуавий 
даволашда, сурункали инфекцияларда, айрим хавфли ўсмаларда қўлланилади. 
Иммун жараёнларга таъсир этувчи дори воситаларининг таснифи (классификацияси) 
А. АЛЛЕРГИЯГА ҚАРШИ ВОСИТАЛАР 
I. Тезлашган турдаги аллергик реакцияларни даволашда қўлланиладиган дори воситалари: 
1. Сезувчанлиги ошган семиз ҳужайралар ва базофиллардан гистамин ва бошқа биологик фаол моддалар 
чиқарилишига тўсқинлик қилувчи дори воситалари: 
а) Глюкокортикоидлар (преднизолон, флуметазон пивалат, беклометазон) 
б) Кромолин-натрий, кетотифен 
в) β-адреномиметик фаолликка эга моддалар (адреналин, изадрин, сальбутамол) 
г) Теофиллин препаратлари (эуфиллин) 
2. Гистаминнинг гистамин рецепторлари билан ўзаро таъсирлашувининг олдини олувчи воситалар:
Гистаминга қарши воситалар – гистамин Н
1
-рецептори блокаторлари (димедрол, диазолин, фенкарол ва б.). 
3. Анафилактик шок (қон босимининг кескин пасайиши, бронхоспазм) каби аллергик реакцияларнинг умумий 
кўринишини бартараф этувчи воситалар
а) Адреномиметиклар (адреналин ва б.) 
б) Миотроп таъсирли бронхолитиклар (эуфиллин ва б.) 
4. Тўқималарнинг шикастланишини пасайтирувчи дори воситалари 
Стероид яллиғланишга қарши воситалар (преднизолон, флуметазон пивалат, беклометазон) 

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling