Ҳар бир талаба учун ўзи яшаб келаётган ҳудуднинг тарихи, ижтимоий ва маданий турмушини ёритишлари учун услубий йўРИҚнома


Download 13.32 Kb.
Sana03.02.2023
Hajmi13.32 Kb.
#1150729
Bog'liq
йўриқнома


Ҳар бир талаба учун ўзи яшаб келаётган ҳудуднинг тарихи, ижтимоий ва маданий турмушини ёритишлари учун
УСЛУБИЙ ЙЎРИҚНОМА


биринчидан, талаба ўзи яшаб келаётган шаҳар/қишлоқ/маҳалланинг географик жойлашуви, майдони, чегарадош ҳудудлари, номланиш тарихи, ташкил топган вақти ҳақида маълумот бериш (аниқ рақамлар ва саналарда);
иккинчидан, ўзи яшаб келаётган ҳудуд аҳолиси (этник таркиби, сони), хонадонлари сони, шунингдек, ушбу ҳудудда яшаган ёки ҳозирда яшаётган машҳур кишилар, олимлар, ёзувчи ва шоирлар, спортчилар, маданият ходимлари ҳақида маълумот бериши;
учинчидан, ҳар бир талаба ўзи яшаб келаётган ҳудуд тарихини ёритишлари кераш. Бунда мазкур ҳудудда жойлашган археологик тепаликлар, тарихининг қайси давридан бошлаб ушбу ҳудуднинг маълумлиги, иккинчи жаҳон уруши йилларида ҳудуд ҳаёти, кимлар урушда ёки фронт орти ишларида қатнашганлиги ҳақида маълумот беришлари мумкин.
тўртинчидан, таълим соҳаси ёритилиши лозим. Бунда мактабгача таълим ташкилотлари, яъни боғчалар (уларнинг сони, номлари, ташкил топган вақтлари, қанча киши ишлайди, қанча бола тарбияланади), мактаблар (уларнинг сони, ташкил топган вақтлари, қанча ўқитувчи ишлайди, қанча ўқувчи тарбияланади), коллеж ёки касб-ҳунар мактаблари ҳақида маълумот беришлари керак.
бешинчидан, соғлиқни сақлаш соҳаси, яъни қишлоқ врачлик пунктлари, шифохоналар, уларда қанча тиббиёт ходимлари фаолият кўрсатишлари, дорихоналар ҳақида маълумот беришлари керак.
олтинчидан, мазкур ҳудудда жойлашган тарихий ёдгорликлар – масжидлар, мадрасалар, сардобалар, зиёратгоҳ ва қадамжолар ҳақида маълумот келтиришлари лозим.
еттинчидан, ҳар бир талаба ўзи яшаётган ҳудуд аҳолисининг урф-одатлари, маросимлари ва уларнинг бошқа ҳудудлардан фарқли жиҳатлари ҳақида тўхталишлари мумкин.


Шунингдек, талаба ўзи яшайдиган ҳудуд ҳақида яна бошқа маълумотларни ҳам беришлари мумкин!


Муҳим эслатма! Маълумотларни тўплашда фойдаланилган манбаларни мақола якунида келтиришлари шарт. Ишнинг ҳажми энг камида 4 – 5 бетдан иборат бўлиши керак. Маълумотлар якунда қоғоз ва электрон вариантда топширилади.
Download 13.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling