Арнасой туман хокими Ф


Download 112.28 Kb.
bet1/3
Sana08.11.2023
Hajmi112.28 Kb.
#1758316
  1   2   3
Bog'liq
Хоким табриги 1


Арнасой тумани ҳокими Х.Алимардановнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 32 йиллиги байрами муносабати билан байрам табриги.
Ассалому – алайкум, азиз юртдошлар!
Муҳтарам дўстлар!

Аввало, Сиз азизларни, Сизлар орқали Ватан меҳри билан яшаб, туманимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган барча юртдошларимизни энг улуғ, энг азиз айём – Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 32 йиллик байрами билан самимий муборакбод этаман.


Мустақиллик Бу сўзнинг қадри нақадар баланд, нақадар азиз!
Бундан ўттиз икки йил муқаддам жаҳон харитасида «Ўзбекистон Республикаси» деган янги, мустақил давлат пайдо бўлди. Шукурки, бугун ҳур ва озод юртда яшаяпмиз, инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари, осуда ва фаровон ҳаёти кафолатланган. Биз бугун тинч ва осуда осмон остида, фаровон ва баракали заминда, меҳнатимизнинг самарасини кўриб яшамоқдамиз.
Инсоннинг Ватан туйғуси билан яшаши, ўзи туғилиб ўсган она юртини севиши ва ардоқлаши, Ватан мустақиллигини мустаҳкамлашда ўз ҳиссасини қўша олиши энг олий туйғу ҳисобланади.
Истиқдол туфайли юртимизни жаҳон ҳамжамияти таниди, халқимизнинг фидокорона меҳнатию, ёшларимизнинг ҳар соҳадаги ютуқлари, ғайрати ва азму шижоати туфайли ватанимизнинг шон-шуҳрати оламга ёйилди.
Кейинги ойларда мамлакатимизда бўлиб ўтган улкан сиёсий воқеалар -Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституциясининг умумхалқ референдуми орқали қабул қилингани ва навбатдан ташкари Президент сайловининг муваффақиятли ўтказилгани кўпмиллатли, мард ва олижаноб халқимизнинг янги Ўзбекистонни, Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш йўлида нақадар якдил, бирдам ва ҳамжихат эканини яна бир бор яққол намоён этди.
Бирлашган халқ бирлашган жамият ўзининг хоҳиш – иродаси, бунёдкорлик салоҳияти билан ҳар қандай буюк ишларга қодир эканини қадимий ва бой тарихимиз давомида кўп бор кўрганмиз. “Элнинг кучи – бирликда, элнинг бахти – тинчликда,” дейди донишманд халқимиз.
Бу йил халқимиз Ватанимиз Мустақиллигининг 32 йиллигини “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” деган бош ғоя билан байрам қилаяпти. Ўзбекистон аталмиш шу буюк Ватанга халқимизнинг муҳаббатини ифодаловчи бу эзгу сўз ҳар бир хонадонга, ҳар бир юртдошимиз қалбига чексиз ғурур, фахр ва ифтихор бағишлайди.
Ҳурматли Юртбошимизнинг шахсан ташаббуси билан “Ҳаракатлар стратегиясидан-тарақиёт стратегияси сари” тамойили асосида ишлаб чиқилган еттита устувор йўналишдан иборат
2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилди, шунингдек сўнги беш йилдаги ислоҳотлар натижасида мамлакатимизда Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг зарур сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-маърифий асослари яратилди.
Фахр билан айтиш керакки, биз бугун жаҳон ҳамжамиятида ўзининг муносиб ўрнига эга,иқтисодиёти барқарор ривожланаётган, эркин фуқаролик жамияти сари дадил қадам ташлаётган келажаги буюк ва қудратли мамлакатда яшамоқдамиз.
Бизнинг барча ютуқларимиз хоҳ ташқи ёки ички сиёсатда бўладими, хоҳ иқтисодий ёки маданий-гуманитар соҳаларда бўладими-қўлга киритаётган муваффақиятларимиз замирида жамиятимиздаги осойишталик ва тотувлик ҳал қилувчи омил бўлиб хизмат қилмоқда.
Хабарингиз бор, мамлакатимизда саноқли, вилоятимизда ягона бизнинг туманимизда “Оққўрғон тажрибаси” жорий этилганди, шу асосда “йўл харитаси” белгиланиб, мазкур харита асосида таълим, тиббиёт муассасалари таъмирланиб, барча соҳаларда ижобий ишлар амалга оширилди.
Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг маҳаллалар инфратузилмасини яхшилашга қаратилган 408-сонли қарорига асосан “Манзилли дастур” ишлаб чиқилди, яъни қишда лой, ёзда чанг бўлган кўчаларга 15,9 км.га асфальт ва бетон қопламалар ётқизилди, айрим йўллар шағаллаштирилди.
Вилоят ҳокимининг 2023 йил 31 январдаги қарорига асосан “Манзилли дастур” га киритилган тумандаги 5 та маҳалла фуқаролар йиғини биносини янги қуриш учун 4 млрд 811 млн сўм, 2 та МФЙ биносини реконструкция қилиш учун 1 млрд 650 млн сўм маблағ ажратилиб, ҳозирги кунда мазкур объектларда қурилиш-таъмирлаш ишлари якунига етиш арафасида турибди.
Тумандаги Чўлқувар маҳалласи худудида 4,2 км, “Арнасой-Бўстон” ичимлик сув тармоғининг 14 км.лик қисми тўлиқ алмаштирилди, шунингдек томорқалардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида 11 км узунликда бетон ариқлар ўрнатилди.
Давлат ҳамда маҳаллий аҳамиятдаги ва маҳаллалардаги ички йўлларни қуриш ва таъмирлаш учун 9 млрд. 530 млн. сўмдан ортиқ маблағ ажратилди. Хусусан, Тинчлик, Чўлқувар, Бўстон, Олтин Водий, Бобур, Ғолиблар, Ғафур Ғулом, Зарафшон ва Дўстлик маҳаллаларининг ички йўллари белгиланган чора-тадбирларга мувофиқ янгидан қурилади ва таъмирдан чиқарилади.
Жорий йилда вилоят маҳаллий бюджети ҳисобидан 3 млрд
250 млн сўм маблағларга қурилиш-таъмирлаш ишлари, яъни 2 та
(1-,22-) умумтаълим мактабларида 2 млрд 640 млн сўмлик, яъни 3 та (5-,6-,9) давлат мактабгача таълим ташкилотларида амалга оширилди. Шунингдек “Инвестиция” дастури доирасида 17-сонли умумтаълим мактабига 120 ўринли қўшимча ўқув биносини қуриш, таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун 1 млрд 440 млн сўм маблағ хисобига қўшимча ўқув биноси фойдаланишга топширилди.
Бугунги кунда ҳар бир юртдошимиз олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини, хусусан, аҳоли учун муносиб турмуш даражаси ва сифати таъминланаётганини ўз ҳаёти мисолида кўриб, сезиб турибди, шу сабабли бўлаётган ҳар бир янгиланишларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашмоқда. Буни Арнасойликларнинг Ореn budjet лойиҳаларида фаол иштирок этаётганидан ҳам билиб олиш мумкин, яъни туманимиз ёшлари уюшган ҳолда “Ёшлар маркази” биносини бунёд этиш учун 1,2 млрд. сўмлик, 20-умумтаълим мактаби жамоаси спорт майдонлари қуриш учун 1 млрд. сўмлик, туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари тиббий муассасага ташхислаш-даволашда фойдаланиш учун замонавий тиббий асбоб-ускуналари олишлари учун 1.2 млрд. сўмлик мазкур лойиха грантларини ютиб олишди.
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан маҳаллаларда янги тизимнинг яратилиши камбағалликни қисқартириш, ахолини фойдали иш билан банд этиш тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги улкан ҳаракатнинг дебочасига айланди. Ўзини-ўзи банд этган одамлар даромад солиғини тўламаслиги, шунингдек меҳнат стажига эга бўлишлиги хусусида фаолларимиз аҳоли ўртасида мунтазам тушунтириш ишларини олиб бормоқда.
Жорий йилнинг 8 ойи давомида маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури” асосидаги тавсияларига мувофиқ 438 нафар фуқорога
9 млрд. 945 млн. сўм имтиёзли кредитлар ажратилди. Шулар асосида 31 нафар фуқоро чорвачилик, 7 нафар фуқоро асаларичилик, 4 нафар фуқоро паррандачилик, 14 нафар фуқоро узумчилик, 22 нафар фуқоро иссиқхоналар қурилиши, 7 нафар фуқоро сабзавот ва полизчилик, 1 нафар фуқоро балиқчилик, 63 нафар фуқоро хизмат кўрсатиш, 6 нафар фуқоро ҳунармандчилик йўналишида ўзини ўзи банд этди, Шунингдек, 46 нафар фуқоро мототранспорт, 143 нафар фуқоро қишлоқ ҳўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналари, 87 нафар фуқоро тикув машиналари сотиб олиб, ўз тадбиркорлигини бошлади.
Имконияти чекланган фуқороларимиз ҳам ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Ҳукуматимизнинг 252-сонли қарорига асосан
72 нафар ишсиз ва кам таъминланган оилаларга ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиши учун субсидиялар ажратилди, яъни 62 нафар фуқоронинг истагига кўра тикув машиналари, 5 нафар фуқорога чилангарлик ва пайвандлаш ускунаси, 4 нафар фуқорога мотокультиватор, 1 нафар фуқорога кўп функцияли массаж, электрофарез аппарати олиб берилди. Агар одамлар доимий иш билан банд бўлса, рўзғори бут бўлиб, бажараётган амалидан қониқиш ҳосил қилса, маҳаллалардаги муаммолар кескин камаяди, Ватан тақдирига дахлдорлик улар қалбига мустаҳкам ўрнашади, деган умиддаман.
Истиқлол байрами муносабати билан бугун туманимизнинг қайси бир жойида бўлманг халқнинг жўшқин ва кўтаринки кайфиятига, буюк келажак ишончига амин бўласиз, амалга оширилаётган кенг кўламдаги бунёдкорлик ишларига дуч келасиз. Арнасой замини Мустақилликнинг сарбаланд одимлари туфайли тобора гўзаллашиб, сайқал топмоқда.
Ҳурматли Юртбошимиз томонидан ҳар бир соҳа вакилларининг мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, аҳоли тумуш фаровонлигини ошириш, жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, қишлоқ ҳўжалиги, иқтисодиёт, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият соҳаларини ривожлантириш ва кўп йиллик самарали меҳнати муносиб баҳоланиб келинмоқда, жумладан бизнинг туманимиздан туман ички ишлар бўлимининг профилактика катта инспектори Абдусаттаров Азизжон ва тумандаги 5-мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Худойбердиева Гулбаҳорлар мазкур байрам муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Фармонига мувофиқ юксак мукофот “Шуҳрат” медали билан тақдирландилар, юқорида номи қайд этилган ушбу фидойи, жонкуяр юрт фарзандларини ўз номимдан ва кенг жамоатчилик номидан қизғин табриклайман.
Тарих учун қисқа фурсат бўлган бу вақт ичида не-не ўзгаришлар, бунёдкорлик ишлари амалга оширилмади, дейсиз? Шу қисқа давр ичида туманимизда амалга оширилган ишларни сарҳисоб қиладиган бўлсак, беихтиёр қалбимизни фахр ва ғурур туйғуси чулғаб олади.
Она юрт истиқлол сари юз тутди. Инсон қадрини улуғлашга қаратилган туб ислоҳотларимиз Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида энг муҳим устувор мақсад сифатида белгиланган, зеро, мамлакатимизннг келгуси равнақи айнан шу ислохот билан чамбарчас боғлиқдир.



Download 112.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling