Арнасой туман хокими Ф
Download 112.28 Kb.
|
Хоким табриги 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эътиборларингиз учун рахмат!
Қадрли тумандошлар!
Бу йил дехқонларимиз учун синовли, оғир йил бўлганлиги боис қишлоқ хўжалигида катта қийинчиликларга дуч келинди, лекин шундай бўлсада туманимиз деҳқонлари давлатга пилла, ғалла топшириш шартномавий режаларини вилоятда биринчилардан бўлиб бажардилар. Шу фурсатдан фойдаланиб ўзларининг камтарона меҳнати билан туманимиз ишлаб чиқаришига муносиб ҳисса қўшган, табиатнинг синовларини енга олган, туну – кун тиним билмай, давлатга пилла, ғалла топшириш шартномавий режаларини ошириб бажарган барча фермер хўжаликлари рахбарлари ва уларнинг аъзоларига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Тарих учун қисқа фурсат бўлган бу вақт ичида не-не ўзгаришлар, бунёдкорлик ишлари амалга оширилмади, дейсиз? Шу қисқа давр ичида туманимизда амалга оширилган ишларни сарҳисоб қиладиган бўлсак, беихтиёр қалбимизни фахр ва ғурур туйғуси чулғаб олади. Она юрт истиқлол сари юз тутди. Энди ҳур ва озод юртнинг шаънини кўтарувчи ўғил-қизлар ўсиб улғаймоқда. Бугун мактаб партасида ўтириб, қўлига эндигина қалам ушлаган болакай юрт тақдири ва миллат ҳақида қайғурувчи инсон бўлиб улғайишига шак-шубха йўқ. Азизларим! Мустақиллик бизга чинакам бахт, чексиз имкониятлар эшигини очиб берди. Арнасойликлар ҳам юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги йўлида меҳнат қилишни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйишган, мана шу буюк ишларнинг амалга ошишида Она - Ватанимиз ободлиги ва тараққиёти йулидаги қилаётган барча ишларимизга Оллохнинг ўзи мададкор бўлсин. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, мустақиллигимиз абадий бўлсин! Эътиборларингиз учун рахмат! Download 112.28 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling