Қашқадарё вилоят прокуратураси прокурорига


Download 18.72 Kb.
Sana17.06.2023
Hajmi18.72 Kb.
#1532859

Қашқадарё вилоят прокуратураси прокурорига


Қарши шахар 8-сонли кўриш бўйича имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таьлим муассасасининг ишчи ходими Худойбердиев Рустам томонидан


ШИКОЯТ АРИЗАСИ

Мен Худойбердиев Рустам Ражабович 1977 йил 20 мартда Қарши шахар Каманди махалласи 1 уйда яшайман. Оилалиман 2 нафар фарзандим бор. Ўрта маълумотлиман, этикдуз хунармандман. 2016 йил 18-сонли мактабда шартнома асосида ишга қабул қилиндим. Шу ишлаган соатимга 380 минг (уч юз саксон минг) сўм иш хақи тўлаб келинмоқда. Оилавий етишмовчиликлар сабабли 2020 йили декабрь ойида давлатдан онлайн микро қарз 2.5 миллион (икки миллион беш юз) сўм олдим. Иш маошимга ишониб олган эдим. 2021 йил 1 июнь куни "Хўжалик ишлар бўйича ўрин босари ё. Холиқов томонидан сув ўлчагични атрофини очиб тагини бетон шувоғини қилиб атрофига блок ғишт териб устини ёпиб бериши учун чакиртирди ва мен мактабга шу ишга ёрдам бериш учун келдим. Келган вақтимда Истанов Дилшод билан биргаликда тупроқни олиб тагига бетон шувоғ килиб 2/2 кв га кириб чиқиши учун зина ясаб, шу куни тугатдик. 27 июнь куни эрталаб соат 8:00 да кечки 19:30 гача мактаб ховлисини ўтларини ўриб тозалаб бердим.


ХИБДЎБ Ё.Ҳолиқов мактабга бир неча бор ишдан бўшаб кетди. Бунга ичкиликбозлик, пичоқбозлик, зўравонлик ишлари учун бўшатилиб яна ишга қабул қилинди. Кейинчалик мажбурий ижрога ишлашга кетиб иш жараёнини олиб бора олмай кайта яна акаси Х.Ҳолиқов орқали яна 2020-йил 18-сонли мактабга тарбиячи бўлиб ишга олинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг карамоғидаги бўлган мактабда бундай хулқли ходимни ишдан бўшатиб яна қайта қабул қилиш жоизми.
Шу инсон хуқуқлари пой-мол бўлганлиги сабабли бир қанча ҳодимлар ишдан бўшаб кетишган. Жумладан мактаб коровули Қудратов Ғайрат
Шу мазмундаги шикоят хати билан 19.07.2021 санага мурожаат қилганимда, мени 25.08.2021 йил шаҳар прокуратурасига прокурор Жавоҳир ҳузурига чақиришди ва директор секретари ва хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари Ё.Холиқовлар билан бордим. Ман бўлган воқеани батафсил уларга айтдим. Мени тинглагач у икки хамрохимни чиқариб юборди. Мени олиб қолиб иш ҳақимни қайтарилишини, сен шикоят қилаётган ушбу кимсаларга нисбатан қонуний чора кўришини айтиб, менга келиб ётмагин, ўзим чақираман деб жавоб бериб юборди. Шу орада Ё.Холиқов мени ҳеч ким ишдан бўшата олмайди деб юргани учун , орадан 20 кун ўтиб ҳеч қандай мактабда ўзгариш сезилмагандан кейин, мен яна шаҳар прокуратурасига прокурор Жавоҳирнинг олдига бордим. Аммо яна мени ўзим чақираман деб мени ишимни ҳал қилиб бермасдан жавоб бериб юборди.
Шу орада мен директор Рахимов Зоир акани ёнига кириб шартномамни сўрадим, аммо менга шартнома беришмади, тўғрироғи бўш холатдаги бошқа бир кимсани имзоси қўйилган шартномани қўлимга тутқазди. Аммо бу мен билан тузилган шартнома эмас.
Ушбу ҳолат юзасидан мени сарсон саргардон қилиб келаётган ушбу масалани менга жиддий ёндашиб, қонун доирасида кўриб чиқиб ишимни тезроқ муддатга кўриб чиқиб амалий ёрдам беришингизни сўрайман.
Мен адолат талаб қилиб, ушбу кимсалар устида шикоят қилаётганлигим сабабли, Холиқов Ё, Холиқов Хасанлар “мени изимни қуритииш учун” хар хил найранглар яъни мени пояфзал устахонамни кириб , хонага 1 литр ароқ, пиёз ва бодринглар ташлаб кетишган. Мени ароқхўрликда айблашмоқчи, аммо мен умуман ичкилик ичмайман. Бу ҳолат 3 маротаба юз берди. Бу холат юзасидан мен директор олдига кирдим ва бўлган найрангларни айтиб бердим ва аммо директор уларга тегишли чора кўрмади.
Мактаб қарамоғида қурилган пояфзал устахонамда 5 йилдан бери ишлайман. Аммо менга ишга кирган пайтимда тикиш ускуналарига кетадиган маҳсулотларни олиб берилишини, бу таъминот мактаб мажбуриятини киришини айтиб, мени огоҳлантиришган. Аммо менга шу пайтга қадар ҳеч қандай тикиш кетадиган махсулотлар олиб беришмаган. Шу пайтга қадар ўзимнинг чўнтагимдан қилиб келган тикув махсулотлар харажатларини ундириб беришингизни сўрайман.
Сиздан илтимос ушбу юқорида кўрсатилган кимсаларга нисбатан қонуний чора кўриб, мени ушбу сўровларинми қонун доирасида кўриб чиқиб менга амалий ёрдам беришингизни сўрайман.
Худойбердиев Рустам 05.10.2021-йил


91 964-38-29
Download 18.72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling