Андижон давлат университети Чет тиллар факультети Факультетлараро чет тили (аник ва табиий фанлар) кафедрасининг йиғилиш


Download 41.5 Kb.
Sana20.01.2023
Hajmi41.5 Kb.
#1104174
Bog'liq
Мавзуни тасдиқлаш баённома Умурзаков Д


Андижон давлат университети Чет тиллар факультети
Факультетлараро чет тили (аник ва табиий фанлар) кафедрасининг йиғилиш


БАЁННОМАСИДАН КЎЧИРМА

Андижон ш. 26.08.2021 йил




Қатнашдилар:
доц Д.Рустамов,
Катта ўқитувчилар:
Абдурахмонова Н, Ахунов М.
Ўқитувчилар:
Собирова Р,Таджиматова Г,Ахмедова Д, Нумонова С, Курбанов Э, Қосимова М
КУН ТАРТИБИ:


4. Турли масалалар: кафедра ўқитувчиси Умурзақов Доробжон Баҳодировичнинг 10.00.06 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти бўйича “Гуноҳ” концептининг семантик прагматик ва лингвокультуралогик тадқиқи (Инглиз ва ўзбек тиллари) мавзусидаги фалсафа доктори (PhD) диссертация (PhD) мавзусини мухокамадан ўтказиш.
Эшитилди: ушбу масала юзасидан кафедра мудири, доц. Д.А.Рустамов қуйидагиларни айтди: “Жаҳон тилшунослигида концептга эътибор доим ҳам мавжуд бўлган, чунки концептнинг муайян ўзига хосликлари барча давр тилшунослари учун ҳам қизиқарли эди. Дунё тилларида бундай ўзига хосликнинг мавжудлиги шак-шубҳасиз бўлса-да, тилларнинг бу жиҳатни намоён қилишда ҳам ўзига хос эканлиги айрим тилларда бунинг лингвистик асосларини тадқиқ қилишда муайян қийинчиликларга олиб келади. Бугунги кунда такомиллашиб бораётган тил ва маданият билан боғлиқ бўлган соҳалардаги илмий изланишлар ҳам айнан тилнинг семантик прагматик ва лингвокультуралогик тадқиқи жиҳатларини турли тиллар доирасида кенг таҳлил қилинишини тақозо этмоқда.
Шу нуқтаи назардан, ўқитувчи Умурзақов Доробжон Баҳодировичнинг 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти. Тилшунослик ихтисослиги бўйича “Гуноҳ” концептининг семантик прагматик ва лингвокультуралогик тадқиқи (Инглиз ва ўзбек тиллари) мавзусидаги фалсафа доктори (PhD) диссертация мавзуси бугунги кун учун долзарб эканлигини, мавзу доирасида илмий мақолалар, республика ва халқаро миқиёсда бир қатор тезислар эълон қилинганлигини таъкидлади. Тадқиқотчи АДУ Филология фанлари номзоди доцент У.Э Раҳимов илмий раҳбарлигида фалсафа доктори (PhD) диссертацияси устида иш олиб борилаётганлигини айтди. Мавзуни ОАК бюллетенида эълон қилиш юзасидан таклифлар берилишини сўради.
У.Э Раҳимов: Турли маданий майдонда яшовчи инсонларнинг онгидаги лисоний манзара турлича эканлиги шубҳасиз. Уларнинг мулоқоти доирасида бу ўзгачаликлар ўз аксини топмай иложи йўқ. Инсоният учун энг аҳамиятли феномен бўлган “Гуноҳ” концептининг турли маданиятлар томонидан турлича талқин қилинади. Бу турличалик уларнинг “Гуноҳ” концептининг семантик прагматик ва лингвокультуралогик тадқиқи ўз аксини топади. Ушбу масала тадқиқи умуман семантик прагматик ва лингвомаданий тадқиқотлар учун катта материаллар бериш шубҳасиз.
Собирова Р: “Гуноҳ” концепти турли лингвомаданиятларда семантик прагматик ёндашувининг тенденциялари, ҳусусиятлари назарий, амалий ва методологик хулосалар асосида умумлаштирилган ҳолда таҳлил қилиш, илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади.
Абдурахмонова Н, Нумонова С, Курбанов Э юқоридаги фикрни қўллаб қувватладилар.
Шундан сўнг сўз тадқиқотчи Д.Умурзақовга берилди.
Д.Умурзақов: Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ мамлакатимизда дунёга тоборо очиқ муносабатда бўлиш тенденцияси ривожлана борди, кейинги йилларда эса бу ҳукумат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Халқлараро диалогнинг қамрови ва сифати тилшунослик борасида олиб борилаётган тадқиқотларга муайян даражада боғлиқ. Жаҳондаги барча тиллар каби ўзбек тили ҳам тил эгаси бўлган халқнинг бутун бир тарихи ва маданиятини ўзида акс эттиради: “Туркий тилларнинг катта оиласига мансуб бўлган ўзбек тилининг тарихи халқимизнинг кўп асрлик кечмиши, унинг орзу-интилишлари, дарду армонлари, зафарлари ва ғалабалари билан чамбарчас боғлиқдир. Аждодларимиз, ота-боболаримиз айнан она тилимиз орқали жаҳонга ўз сўзини айтиб келганлар”. Турли тил вакилларининг тоборо зичлашиб бораётган мулоқот майдонида яшаши тилларни нафақат илмий, балки қиёсий жиҳатдан ўрганиш ва амалий тавсиялар бериш вазифасини қўйди. Тадқиқот натижалари ҳамда илмий хулосаларидан чоғиштирма тилшунослик, адабиётшунослик ва таржимашунослик йўналишлари бўйича илмий изланишлар олиб боришда фойдаланиш мумкин. Тадқиқот материаллари тилшунослик, адабиётшунослик ва таржимашуносликда миллий-маданий хусусиятлар муаммосини тадқиқ этишда ёрдам беради. Шунингдек, диссертация мавзусига доир таҳлиллар натижасида олинган илмий-назарий хулосалар миллатлараро мулоқот жараёнини янада такомиллаштиришга хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.


Кафедра йиғилиши қарор қилади:

  1. Кафедра ўқитувчиси Умурзақов Доробжон Баҳодировичнинг 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти. Тилшунослик ихтисослиги бўйича “Гуноҳ” концептининг семантик прагматик ва лингвокультуралогик тадқиқи (Инглиз ва ўзбек тиллари) мавзусидаги фалсафа доктори (PhD) диссертация мавзуси тасдиқлансин.

  2. Кафедра ўқитувчиси Умурзақов Доробжон Баҳодировичнинг 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти. Тилшунослик ихтисослиги бўйича “Гуноҳ” концептининг семантик прагматик ва лингвокультуралогик тадқиқи (Инглиз ва ўзбек тиллари) мавзусидаги фалсафа доктори (PhD) диссертациясига илмий рахбар этиб, Андижон давлат университети Филология фанлари номзоди доцент У.Э Раҳимов тайинлансин.

  3. Кафедра йиғилишининг ушбу қарорини тасдиқлаб бериш АДУ Илмий Кенгашидан сўралсин.



Кафедра мудири: доц. Маматқулов А


Котиб: кат.ўқитувчи Назарова Н
Download 41.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling