Асосий тушунча ва атамалар


Download 161.78 Kb.
bet1/6
Sana21.04.2023
Hajmi161.78 Kb.
#1369015
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1445442308 61639

Психодиагностика методлари Режа 1. Психодиагностика методлари ҳақида умумий тушунча 2. Амалий психологиянинг айрим методологик ва услубий масалалари 3. Психодиагностик методлар ва диагностик ёндошиш 4. Психодиагностик метод турлари 5. Психодиагностик метод йўналишлари 6. Психодиагностик методларнинг умумий чизмаси

Асосий тушунча ва атамалар

Психодиагностика, тадқиқот, тажриба, шахс, эмпирик, кузатиш, объектив, субъектив, проектив, методологик, услубий.

  • Диагностика билан шуғулланаётган мутахассис ўрганилаётган объектнинг қатор шахсий хусусиятларини қайд қилишга муваффақ бўлади.
  • Кузатув ва эксперимент методларининг имкониятлари
  • Ижтимоий психологик амалиётда гуруҳ ичида кузатиш ва гуруҳдан ташқари кузатиш турлари фарқланади. Биринчисида текширувчи одам, гуруҳ ичига аъзолар қаторида кириб олиб, кечаётган жараёнларни тизимийлашган тарзда ўрганиб боради. Ташқи кузатувнинг ўзи яширин ёки очиқ бўлиши мумкин. Чунки, баъзан бирор ташкилот аъзоси ёки яхлит гуруҳ фаолияти зимдан кузатиб борилади. Синалувчи бу ҳақда билмайди ёки ойнали мослама орқасидан туриб, кузатилади. Баъзи ҳолларда видеокамерага ёзиб олиниб ўрганилади. Шунингдек, бу масаланинг ҳуқуқий ва этик жиҳатлари ҳам бор. Чунки кузатилаётганлар жиноятчи ҳисобланишмайди, улар учун прокурор санкцияси ҳам керак эмас. Лекин маълумотлар табиий шароитда, максимал тарзда объектив бўлиши учун юқоридагидек жараён ташкил этилади. Шунинг учун, одоб нуқтаи назаридан корхона раҳбари кузатиш бўлаётганлиги ҳақида жамоа аъзоларини хабардор қилиб қўяди.
  • Ташқаридан очиқ кузатишнинг ҳам афзаллик ва камчилик томонлари мавжуд. Чунки, бунда ташқаридан таклиф қилинган мутахассис ёки эксперт корхона иш фаолиятини тўла ўрганаётганлиги ҳақида ошкора айтишга мажбур бўлади. Бу ҳолат ходимларни вазиятга нисбатан бироз сунъий тутишга мажбур қилади. Яъни, илгари ишга кечикадиганлар энди ўз вақтида келадиган бўлиб қоладилар. Афзаллиги – кузатишнинг табиий, меҳнат фаолияти шароитида ташкил этилганлигидадир.
  • Умуман кузатиш методининг камчилиги сифатида, тизимийлашган тарзда, қисқа давр ичида, расмий маълумотларни олиб бўлмаслигини эътироф этиш мумкин. Бу ўринда формаллаштириш айрим ҳодисалар ва сифатларга қаратилган бўлиши мумкин.

Download 161.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling