Автостереотиплар ва гетеростереотиплар. Режа


Download 26.58 Kb.
bet1/4
Sana18.03.2023
Hajmi26.58 Kb.
#1283136
  1   2   3   4
Bog'liq
42.Автостереотиплар ва гетеростереотиплар


Автостереотиплар ва гетеростереотиплар.
Режа:

  1. Одамлар ўртасидаги ўзаро таъсир ва муомала.

  2. Ижтимоий фалсафий ва социологик таълимотларда ижтимоий – психологик ғояларни ривожлантириши.

3.Муомалани интерактив томони: муомаланинг-ҳаракатлар билан алмашиши

“Ижтимоий психология, этнопсихология” фани бўйича тузилган дастур тадқиқотчиларнинг олам, жамият ва инсоннинг ўрганиши психологик билимларга заруратнинг мавжудлиги; уларнинг дунёқарашини бойитиш ва ривожлантиришда психологик қонуниятларни ўрганиш эҳтиёжининг мавжудлиги; инсон психологиясининг умумий психологик қонуниятларини, шахс ва воқелик, шахс ва жамият, шахс ва предметлар олами орасидаги муносабат, воқеликни англаши, оламни психологик таҳлили, психологик ҳодисаларнинг кечиши, психологиянинг тарихий ва назарий ролини жамиятда олиб борилаётган ишлар орқали амалга оширишга қаратилганлигини характерлайди.
Одамлар ўртасидаги ўзаро таъсир ва муомала. Ижтимоий психология қонуниятлари. Ижтимоий муносабатлар ва шахслараро муносабатлар тизимида муомаланинг ўрни. Одамлар ўртасидаги коммуникатив жараённинг хусусияти: информациянинг ҳаракатланиши давомида бойиши ва ривожланиши. Шахслараро идрокнинг эмоционал томони, шахслараро аттракция кўриниши, симпатия, антипатиянинг турли кўринишларини очиб беради.
Муомала жараёнида ўзаро таъсир механизмлари, одамлар амалий фаолияти ва муомала жараёнида ўзаро таъсир методлари, усулларининг аҳамияти. Ўзаро таъсир психологиясининг этник томонларини ишлаб чиқишни ўз ичига олади, шунингдек, шахслараро идрок аниқлигини оширишдаги амалий воситаларни қўллаш, ижтимоий психологик тренинг ўтказиш ва унинг самарадорлигини аниқлаш каби жиҳатларни ёритишдан иборат.
Ижтимоий психология, этнопсихология фанининг мақсад ва вазифалари
Ижтимоий психология, этнопсихология олам, жамият ва инсонни ўрганишнинг психологик билимларга заруратнинг мавжудлиги; уларнинг дунёқарашини бойитиш ва ривожлантиришда психологик қонуниятларни ўрганиш эҳтиёжининг мавжудлиги; инсон психологиясининг ижтимоий психологик қонуниятларини, шахс ва воқелик, шахс ва жамият, шахс ва предметлар олами орасидаги муносабат, воқеликни англаш, оламни психологик таҳлили, психологик ҳодисаларнинг кечиши, психологиянинг тарихий ва назарий ролини жамиятда олиб борилаётган ишлар орқали амалга оширишга қаратилганлиги билан характерланади.

Download 26.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling