Автостереотиплар ва гетеростереотиплар. Режа


Ижтимоий психологик ғоялар шаклланиши тарихи


Download 26.58 Kb.
bet2/4
Sana18.03.2023
Hajmi26.58 Kb.
#1283136
1   2   3   4
Bog'liq
42.Автостереотиплар ва гетеростереотиплар

Ижтимоий психологик ғоялар шаклланиши тарихи
Ижтимоий фалсафий ва социологик таълимотларда ижтимоий – психологик ғояларни ривожлантириши.Ижтимоий психологияни мустақил фан бўлиб ажралиб чиқишида ижтимоий, илмий ва идеологик назарияларни яратиш бўйича биринчи ҳаракатлар. «Халқлар психологияси» уни тарихий сабаблари ва вазифалари, Лацарус, Штейнтал томонидан уни программаси шаклланиши. «Халқлар психологияси» га Вундтни махсус ёндашуви. Омма ва оломон психологияси. Тард ишларида уч манбаларни ва уч тугалланишни «Ижтимоий харакат инстинкти назарияси» (Мак Даугалл).
Ижтимоий психологияни чет элдаги ҳозирги вақтда мавжуд бўлган асосий назарий концепцияси. Европа ижтимоий психологиясида катта гурухлар ва омманинг ижтимоий жараёнларини тахлил қилишга қизиқишнинг уйғониши.
Ижтимоий-психологик тадқиқотнинг методологик муаммолари
Илмий билим ривожланишининг замонавий босқичида методологик муаммолар аҳамиятининг ўсиши. Илмий тадқиқот методологияси тўғрисида тушунча. Ижтимоий психологияда талаблар. Ижтимоий-психологик тадқиқотнинг иккита асосий типи: экспериментал ва корреляцион. Маълумотларнинг ишончлигини ва шарти масаласини очиш хусусияти.
Ижтимоий-психологик тадқиқотнинг асосий методлари. Кузатиш методи. Суҳбат методи. Ҳужжатларни таҳлил қилиш методи. Проектив методлар. Ижтимоий-психологик тадқиқотларда тўғри ва нотўғри методларнинг муносабати. Ижтимоий психологияда «тест» қўллашни шароитлари. Ижтимоий психологияда экспериментларнинг асосий типлари. Ижтимоий психологияда ўлчаш муаммоси.
Одамлар ўртасидаги ўзаро таъсир ва муомаланинг ижтимоий-психологик қонуниятлари. Ижтимоий муносабатлар ва шахслараро муносабатлар
Индивидуал онг ривожланишида ижтимоий муносабатларнинг ҳал қилувчи роли. «Ижтимоий рол» тушунчаси. Шахслараро муносабатларнинг ижтимоий муносабатлар системасида вужудга келиши, уни намоён бўлиш шартлари.
Шахслараро муносабатларнинг эмоционал асоси. Кичик гуруҳларда шахслараро муносабатлар хусусиятининг умумий характеристикаси.
Шахслараро муносабатлар тизимида муомаланинг ўрни, муомала тузилиши ва (функцияси) вазифалари. Муомала ижтимоий ва шахслараро муносабатларни амалга ошириш сифатида. Муомала жараёнини асосий томонлари: коммуникатив, интерактив, перцептив, муомалага киришувчилар муносабатининг характери ва ҳамкорлик фаолияти хусусияти билан алоқаси.
Муомалани коммуникатив томони: муомала-информация алмашиш
Одамлар ўртасидаги коммуникатив жараённинг хусусияти: информациянинг ҳаракатланиши давомида бойиши ва ривожланиши. Коммуникатив жараёнда шериклар фаол позициясининг таъсир этиш хусусияти. Информацияни ўзгартиришда маъно-моҳият муаммоси.
Коммуникатив вазиятни ифодалашда ижтимоий психологиянинг асосий тушунчалари аппарати. Коммуникация турлари.
Вербал коммуникация. Коммуникация хусусиятлари ва аҳамияти. Новербал коммуникациянинг асосий турлари.
 
Муомалани интерактив томони: муомаланинг-ҳаракатлар билан алмашиши
Ижтимоий психологияда одамларнинг бир-бирига таъсири муаммоси. Чет эл ижтимоий психологиясида ўзаро таъсир актининг анатомияси муаммосини ўрганиш. Дидактик таъсир назарияси: «символик интеракционизм»да ўзаро таъсир муаммосини ҳал қилиш.
Ўзаро таъсир жараёнининг компонентлари. Ўзаро таъсир турлари. Ижтимоий психологияда кооперация ва конфликт.
Муомаланинг перцептив томони: ўзаро идрок этиш
Ижтимоий психологияда перцептив жараёнларини анализ қилиш хусусияти. Шахслараро идрокнинг ижтимоий-перцептив жараёнлар тизимидаги ўрни. Шахслараро идрокнинг муомала жараёнидаги ўрни. Ўзаро идрок ва муомаладаги шерикларни билиш, улар ўртасидаги ўзаро бир-бирини тушуниш асоси.
Атрибуция жараёни структураси. Атрибуциянинг тур ва шакллари.
Шахслараро идрокнинг эмоционал томони шахслараро аттракция  ва симпатия кўриниши.
Ижтимоий-психологик тренинг ўтказиш ва қўллаш. Муомала жараёнида ўзаро таъсир механизми.
Одамлар амалий фаолияти ва муомала жараёнида ўзаро таъсир усулларининг ахамияти. Ўзаро таъсир психологиясининг этник томонларини ишлаб чиқиш.
 
Ижтимоий психологияда гуруҳлар ва жамоа муаммоси
Ижтимоий психологияда гуруҳлар муаммосини ўрганиш учун гуруҳларни ижтимоий анализ қилиш аҳамияти.
Ижтимоий психологияда гуруҳларни тадқиқ килиш учун фаолият принципининг методологик аҳамияти. Гуруҳ функциялари. Гуруҳ параметрлари. Гуруҳ структураси. Гуруҳ нормаларининг шахс индивидуал ҳусусиятларига таъсири.  Жамоалар ва гуруҳлар. Жамоаларнинг психологик белгиси – «биз» - ҳиссиёти юзага келиши. Гуруҳлар ва ташкилот. «Гуруҳий онг» феномени.
Катта ижтимоий гуруҳларнинг ижтимоий-психологик характеристикаси
Катта гуруҳлар психологияси муаммоси. Катта гуруҳларни синфларга бўлиш зарурияти. Норасмий бирлашмалар ва стихияли ташкил этилмаган гуруҳлар психологияси.
Катта ижтимоий гуруҳлар психологиясини тадқиқ этишнинг ўзига хослиги, ижтимоий психология ва идеологиянинг ўзаро муносабати.
Этник гуруҳларнинг психологик хусусиятлари. Этник гуруҳларни тадқиқ этишнинг методологик принциплари. Этник келиб чиқишни, этник гуруҳ мавжудлигини ижтимоий-тарихий шароитларга боғлиқлиги.
Оммавий ижтимоий жараёнлар ва ҳаракатлар психологияси
Ижтимоий фикр ва ижтимоий кайфият – оммавий – ижтимоий жараёнларнинг муҳим характеристикаси. Катта ижтимоий группалар психологиясининг эмоционал томонини ижтимоий фикр ва ижтимоий кайфият шаклланишида аҳамияти.
Ижтимоий фикр ва ижтимоий кайфият ва стихияли таъсирларга онгли таъсирнинг муносабати. Ижтимоий психологияда «Ижтимоий онгсизлик» муаммоси.
Ижтимоий фикр ва ижтимоий кайфиятни ҳозирги шароитда ўрганишнинг аҳамияти.
Гуруҳлараро муносабатлар
Гуруҳлараро муносабатлар психологияси Ижтимоий психологияга нисбатан янги соҳа. Чет эл ижтимоий психологиясида гуруҳлараро муносабатларнинг ўрганилиши. Гуруҳлараро ўзаро таъсирнинг группадаги ички жараёнларга таъсири. Катта ижтимоий гуруҳлар даражасида гуруҳлараро жараён спецификаси. Гуруҳлараро муносабатлар психологиясининг амалий муаммолари.

Download 26.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling