Баённомаси 2019 йил 16-декабрь Касби тумани Раис: Мактаб директори Ш. Рахимов Қатнашдилар: Мактаб ммибдў Н. Равшанов, Ёшлар иттифоқи етакчиси Ҳ.Ҳошимов, тўгарак раҳбарлари ва аьзолари. Кун тартибида


Download 0.54 Mb.
Sana03.11.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1741985
Bog'liq
5 та ташаббус бўйича мусиқадан 16


Касби туман 38-умумий ўрта таьлим мактабида ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та мухим ташаббус бўйича ташкил этилган тўгараклар ишларини ўрганиш ва тўгарак аьзолари билан ўтказилган сухбат жараёни
БАЁННОМАСИ
2019 йил 16-декабрь Касби тумани
Раис: Мактаб директори Ш.Рахимов
Қатнашдилар: Мактаб ММИБДЎ Н.Равшанов,
Ёшлар иттифоқи етакчиси Ҳ.Ҳошимов,
тўгарак раҳбарлари ва аьзолари.
КУН ТАРТИБИДА:
1. Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та мухим ташаббуснинг 1-ташаббуси “Ёшларни мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва саньатнинг бошқа турларига бўлган қизиқишларини ошириш ва истеьдодини юзага чиқариш” бўйича мусиқа фанидан ташкил этилган тўгараклар ишлари ўрганилди ва тўгарак аьзолари билан сухбат ўтказилди.
2. Тўгарак рахбарлари ишини назорат қилиш, ютиқ ва камчиликлари тахлил қилинди.
Сухбат жараёнида:
Тўгарак аьзолари билан ўтказилган сухбат жараёнида мактаб директори Ш.Раҳимов нутқ сўзлади. Нотиқ ўз сўзида президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та мухим ташаббуснинг аҳамияти ҳақида қуйидагиларни айтиб ўтди:
Кейинги йилларда юртимиз ёшларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда. 2017 йил 30 июнда ташкил этилган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ёшларнинг талаб ва истакларини бирлаштирган холда фаолият олиб бораяпти. Бу жараёнда “Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонун дастуриламал бўлмоқда. Айтиш керакки, турли зиддиятлар кучайиб бораётган бугунги дунё манзараларида ёшларимизнинг маьнавий иммунитетини кучайтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳар қачонгидан ҳам долзарб эканини замоннинг ўзи кўрсатиб турибди.
Шу боис Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та мухим ташаббус мухим ахамият касб этади.
“Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та мухим ташаббус бўйича мактабимизда биз ёшлар учун бепул тўгараклар ташкил этилган. Мактабимиздаги барча тўгаракларга имкон қадар қатнашишга ҳаракат қиламан. Мен қатори барча ёшлар ўз қизиқишларидан келиб чиқиб ўзлари танлаган тўгаракларга қатнашмоқдалар . Мен ҳам ўз истеьдодимни юзага чиқариш учун Қўзиев Нуриддин устозимдан мусиқа фанидан сабоқ олиб келмоқдаман” дейди 6А синф ўқувчиси Наимов Сардор.
Биринчи ташаббус ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва саньатнинг бошқа турларига қизиқишларини амалга оширишга, истеьдодини юзага чиқаришга хизмат қилади.
Сухбат якунида 5 ташаббус бўйича ўқувчиларни қизиқтирган саволларга Ёшлар етакчиси ва тўгарак раҳбарлари жавоб бердилар.
38-умумий ўрта таълим мактаби директори: Ш.Раҳимов
Ёшлар иттифоқи етакчиси: Ҳ.Ҳошимов


Биринчи ташаббус бўйича ташкил этилган мусиқа фани тўгаракларидан фотолавҳалар







Биринчи ташаббус бўйича ташкил этилган мусиқа фани тўгаракларидан фотолавҳалар





Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling