Баённомаси 2019 йил Шахартепа мфй йиғилиш раиси: М.Ғофурова Котиба : Х.Ғофурова Катнашдилар: Барча педагог ходимлар, Фахрий устозлар, хтб вакили- н.Қирғизбоев, ммибдў -у. Пўлатов, ёшлар етакчиси – А. Мирзаев ота-оналар қўмита раиси –А


Download 30.24 Kb.
Sana30.04.2023
Hajmi30.24 Kb.
#1407536
Bog'liq
Амир Темур йиғилиш баёни


Қўштепа тумани ХТБга қарашли 21-умумий ўрта таълим мактабида
9 апрель – Буюк саркарда Амир Темур таваллудининг 683 йиллигини кенг нишонлаш кенг нишонлаш мақсадида ўтказилган йиғилиш


БАЁННОМАСИ

«____»_________2019 йил Шахартепа МФЙ


Йиғилиш раиси: М.Ғофурова
Котиба : Х.Ғофурова
Катнашдилар: Барча педагог ходимлар,

Фахрий устозлар, ХТБ вакили- Н.Қирғизбоев, ММИБДЎ -У.Пўлатов, ёшлар етакчиси – А.Мирзаев ота-оналар қўмита раиси –А.Абдуллаев ва ота оналар




КУН ТАРТИБИДА.
1. Қўштепа тумани ХТБга қарашли 21-умумий ўрта таълим мактабида 9 апрель – Буюк саркарда Амир Темур таваллудининг 683 йиллигини кенг нишонлаш мақсадида амалдга ошириладиган ишлар
Кун тартибидаги масала юзасидан мактаб директори сўзга чикиб мактабда 9 апрель – Буюк саркарда Амир Темур таваллудининг 683 йиллиги муносабати билан байрам тадбирлари ўтказилиши режалаштирилганлиги ҳақида тўхталиб ўтди. Шу билан бирга, ушбу байрам тадбирини намунали тарзда ўтказиш зарур эканлигини эслатиб ўтди.
Шундан сўнг ММИБДЎ – У.Пўлатов сўзга чиқиб, мактабимизда "Амир Темур бобомизга муносиб авлод бўлайлик" деб номланган байрам тадбирларини намунали тарзда ташкил этиш лозим эканлиги, тадбир ўтказаладиган жойни Амир Темурнинг ҳаёт йўллари акс этган фотолавхалар билан безатилиши, Амир Темур таваллудининг 683 йиллиги муносабати билан тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш ва ушбу масала юзасидан махсус ишчи гурух тузиш долзарб масала эканлигини айтиб ўтди.
Шундан сўнг тарих фани ўқитувчиси – Б.Аҳмадалиева сўзга чиқиб, долзарб масала юзасидан ўтказилаётган йиғилиш ташкилланганлиги учун мактаб маъмуриятига ўз миннатдорчилигини билдирди. Шунингдек, 9 апрель – Буюк саркарда Амир Темур таваллудининг 683 йиллиги муносабати билан тумандаги 23, 15, 22 умумий ўрта таълим мактаблари билан ҳамкорликда "Амир Темур бобомизга муносиб авлод бўлайлик" деб номланган байрам тадбири ҳамда ўқувчилар ўртасида кўрик танлов ташкил этилаётганлиги ҳақида айтиб ўтди.
Юқоридагиларни инобатга олиб,
Йиғилиш қарор қилади:



  1. Мактабда "Амир Темур бобомизга муносиб авлод бўлайлик" деб номланган байрам тадбирини ўтказиш бўйича қилинган маърузалар маълумот учун қабул қилинсин.

  2. ММИБДЎ – У.Пўлатов, тарих фани ўқитувчиси – Б.Аҳмадалиевалар ўқиб эшиттирган маърузаларидаги топшириқлар ёшлар етакчиси ва синф рахбарлари зиммасига юклатилсин.

  3. "Амир Темур бобомизга муносиб авлод бўлайлик" деб номланган байрам тадбири юқори савияда ташкил этилсин.

  4. Ушбу тадбирини ўтказиш учун чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилсин.

  5. Юкоридаги буйруқларни назорат қилиб туриш мактаб ММИБ директор ўринбосари У.Пўлатов ва ёшлар етакчиси А.Мирзаевлар зиммасига юклатилсин.

Мактаб директори: М.Ғофурова
Download 30.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling