Бажарди: Мадаминов Хасан


Download 160.38 Kb.
Sana27.10.2023
Hajmi160.38 Kb.
#1727739
Bog'liq
6мавзу Мадаминов Хасан Иш


Бажарди: Мадаминов Хасан 22.10.2023 йил





Урганч давлат университетининг 222-иқтисодиёт (тармоқлар соҳалар бўйича) гуруҳ талабаси Мадаминов Хасаннинг иқтисодий информатика фанидан лаборатория машғулоти
Мавзу: Бухгалтерия ахборот тизимлари.

Иқтисодиётни бошқаришдаги узгаришлар, бозор муносабатларига утиш бухгалтерия хисобини ташкил қилиш ва олиб боришга катта таъсир курсатади. Хисобнинг халқаро тизимларга утиши амалга оширилмокда, бу унинг услубиётининг янги шаклларини ишлаб чиқаришни талаб этади. Бухгалтерия хисобининг ахборот тизими ва уни компьютерда ишлаб чиқишни ташкил қилишнинг анъанавий шакллари катта узгаришларга учраган. Хисобчидан корхона молиявий холатининг объектив бахоларини билиш, молиявий тахлил усулларини эгаллаш, кимматли когозлар билан ишлашни билиш, бозор шароитларида пул маблаглари инвестицияларини асослаш ва бошқалар талаб қилинади.


Янги усулларни эгаллашни ахборот тизимини такомиллаштирмай ва замонавий ШКларсиз тасаввур этиш мумкин эмас. Хар кандай иқтисодий объектни бошқариш фаолиятининг асосини мураккаб курилишга эга булган ахборот тизимлари ташкил қилади, уларнинг таркиби, фаолияти тури ва корхона, фирманинг куламига боглик.
Бухгалтерия хисобининг ахборотли тизимлари асосида мажмуаларга бирлаштирилган, хисобнинг алохида участкалари томонидан бажариладиган хисоб вазифаларини хисоблаш бажарилади. Вазифалар мажмуаси иқтисодий мазмунни аниклаш тасдикланган синтетик счетларни олиб бориш, бирламчи ва йигма хужжатлар, хисоблаш алгоритмларининг узаро алокалари ҳамда хисобнинг аник участкасининг услубий материаллари ва меъёрий хужжатлари билан таърифланади. Бухгалтерия хисобининг ахборот тизимчалари анъанавий равишда вазифаларнинг қуйидаги мажмуаларини ўз ичига олади: асосий воситалар хисоби, моддий бойликлар хисоби, мехнат ва иш ҳақи (маош) хисоби, тайёр махсулотлар хисоби, молиявий хисоблаш операцияларининг хисоби, ишлаб чиқариш харажатлари хисоби, йигма хисоб ва хисоботларни тузиш.
ШКлар базасида автоматлаштирилган иш жойларининг ташкил қилиниши, корхоналарда махаллий хисоблаш тармокларини яратиш, ахборот базасини ташкил қилиш ва иқтисодий вазифалар мажмуасини шакллантиради янги талабларни илгари сурди. Маълумотларнинг таксимланган базалари тизимини тизимини яратиш, турли фойдаланувчилар уртасида ахборотларни алмаштириш, компьютерда бошлангич хужжатларни автоматик шаклантиришнинг имкониятлари пайдо булди. Бундай шароитларда турли вазифавий тизимчалар мажмуалари уртасида аник чегаралар бузила бошлайди, бу илк навбатда бухгалтерия хисобининг ахборот базасида намоён булади. Бу ерда бошқарув масалаларининг вазифалараро мажмуаси вужудга келади. Бухгалтерия хисоби буйича дастурий воситаларнинг янги версиялар хисобнинг турли участкалари мажмуалари ахборотларини бирлаштиради. Мисол учун, мехнат ва иш ҳақи хисобининг намунавий лойихаларида бир вақтда фондларга туловлар буйича тулов хужжатлари (даромад солигини тулаш, нафака жамгармасига ажратмалар, тиббиёт сугуртаси, бандлик жамгармасига кушиб хисоблаш буйича тулов топширикномалари) буйича тулов хужжатларини кучириб бериш кузда тутилган, бундай машина дастурини бажарилиши хисоб вазифаларининг иккита мажмуасини мехнат ва иш ҳақининг хисоби ҳамда молиявий хисоблаш операцияларини бирлаштиради. Бухгалтерия хисоби мажмуалари мураккаб ички ва ташки алокаларга эга. Ички алокалар бухгалтерия хисобининг айрим вазифалари, мажмуалари ва участкаларининг ахборотли узаро ҳамкорликларини; ташки алокалар- бошқарувнинг узга вазифаларини амалга оширувчи бошқа булинмаларни ҳамда ташки ташкилотлар билан узаро ҳамкорлигини акс этиради.
Хисоб вазифалари мажмуасининг ахборотли алокаси машина дастурининг асосига киритилган ишлаб чиқаришнинг уч палласини фарклашга имкон берди. Биринчи паллада бирламчи хисоб, бирламчи хужжатларни тузиш, уларни ишлаб чиқиш ва хисобнинг хар бир участкаси буйича тахлилий хисобнинг кайдномалари тузилиши бажарилади (масалан, иш ҳақи хисоби буйича хисоблаш тулов хужжатлари, кушиб хисобланган ва ушлаб колинган иш ҳақининг тупламлари ва бошқалар тузилади). Кайта узгартиришнинг барча операциялари хисобнинг аник участкасининг АДП ёки бухгалтерия хисобининг ягона модулига курилган модули асосида бажарилади. Ишлаб чиқишнинг иккинчи палласи проводкаларни тузиш, уларни тахлилий ва синтетик хисобнинг тури регистрлари, счётларнинг тартиб ракамлари буйича кайд дафтари орденларига жойлаштиришдан иборат булади. Компьютерли ишлаб чиқиш хар бир участка ечимини тугаши буйича проводкани шакллантириб, бу жараённи тулик автоматлаштиришга имкон беради.
Ишлаб чиқишнинг учинчи палласи йигма синтетик хисобни: асосий китобнинг счётлари буйича хисобот сальдо кайдномалари ва молиявий хисобнинг шаклларини тузишдан иборат булади, бу «Проводка-Асосий китоб-Баланс» машина дастурининг асосий модули томонидан таъминланади. Бухгалтерия хисоби вазифасини ечишнинг дастурий таъминланиши ишлаб чиқишнинг куриб чиқилган паллаларининг хисоб вазифаларини интегратсиялаш ҳамда ташки алокаларнинг мавжудлигини хисобга олиш билан курилади. Бухгалтерия хисобининг ташкилотлар билан ахборотли алокасига алохида тухташ зарур.
Асосан бу алока меъёрий ва услубий материалларни олиш, ҳамда йигма молиявий хисоботни манфаатдор ташкилот-юкори маъмурий идоралар, солик кумитаси, статистика идоралари, молиявий ташкилотлар ва бошқаларга беришдан иборатдир. Юкори ШКда олинган бухгалтерия хисоботларининг шаклларини юкори идораларга тақдим этиш конунлаштирилган; бу ташкилотларга ахборотларни магнитли манбалар ва алока каналлари буйича топшириш ҳақидаги масалалар хал қилинмокда.
Банк билан алока учун «Мижоз-Банк» тизими буйича ахборотларни машиналараро алмаштириш кузда тутилмокда. Ташкилотнинг хисоб-китоб счётига хизмат курсатувчи банк хисоб-китоб счётларини тезкор бошқариш буйича хизматларни тугридан-тугри таклиф қилади. «Мижоз-Банк» дастури тулов топширикномаларини яратиш, уларни банкга модем буйича узатиш, ЭХМда хисоб-китоб ракамларидан кучирмалар олишга имкон беради. Бундай ахборотларнинг химояланишини таъминлаш учун электрон имзодан ҳамда ахборотларни шифрлашнинг махсус тизимидан фойдаланилади. Тизим гоятда кулай, вақтни тежайди ва турли мижозлардан пулларни хисоб-китоб ракамига келиши ҳақида ахборотни олишга имкон беради ва шу тарика уларга хизмат курсатишни тезлаштиради. Бундан ташкари «Мижоз-Банк» тизими туловларни амалга ошириш учун банкка боришдан ташкилотни озод қилади.
Иқтисодий вазифаларни ишлаб чиқишнинг янги ахборот технологиялари АИЖ ва хисоблаш тармоги ва якка тартибдаги лойихалар хар хил конфигуратсиясида: марказлашган, таксимланган, махаллий маълумотлар базасини такил қилишга мулжалланган. Бунда корхона ва ташкилотлар учун умумий булган базали массивлар (ишловчилар, материаллар, маълумотномавий маълумотлар, маълумотлар, булинмалар, лавозимлар) ҳамда факат бухгалтерия вазифаларини ечишда фойдаланиладиган махаллий базалар( бух. хисоби ракамлари, кайд дафтари, шахсий хисоб ракам, асосий воситаларнинг юклама варакачалари, хисоб ракамлар варакачалари) яратилади.
Бухгалтерия хисобининг дастурий таъминланишига тулик асосда бир катор ахборотли маълумотли дастурлар: «Маслахатчи-хисобчи», «Маслахатчи–Плюс», «Кафолат», «Ўзбекистон соликлари», «Юридик маълумотнома» ни киритиш мумкин. Бухгалтерия хисобида автоматлаштирилган ахборот технологиялари. Бухгалтерия вазифаларини ечишда ААТехлари асосида ташкил қилиш: бирламчи бухгалтерия хужжатларини тузиш пайтидан бошлаб якуний молиявий хисоботни тузиш билан якунланувчи операцияларининг йигиндисидир.
Хозирги боскичда бухгалтерия вазифаларини ахборот технологияси асосида марказлаштирилган холда ишлаб чиқиш асосий ролни уйнайди: Фойдаланувчининг иш жойида урнатилган комппьютерларни куллаш, бу ерда вазифаларни ечиш хисобчи томонидан бевосита унинг иш жойини бажаради; Корхонанинг турли хилдаги булинмалари иқтисодий вазифаларини интегратсияланган холда ишлаб чиқишини таъминловчи махаллий ва куп боскичли хисоблаш тармокларини шакллантириш; Хисоблаш техникасида бажариладиган бухгалтерия хисоблаш таркибини анча кучайтиради; Бирламчи бухгалтерия хужжатларини машинада шакллантириш имкониятлари, бу когозсиз технологияга утишни таъминлайди ва хужжатларни йигиш ва руйхатга олиш буйича операциялар мехнат талаблиги даражасини камайтиради; Бухгалтерия вазифалари мажмуаларини ечишни интегратсиялайди.
Ахборот тупламларининг хар хил турлари хисоб вазифаларини ишлаб чиқишга асос булади. Биринчи тур бирламчи хужжатларни йигиш ва руйхатга олиш билан боглик. Шкдан фойдаланишда уларни машина билан шаклантириш имконияти пайдо булади, бу хужжатларни яратиш жараёнини автоматлаштиради. Аммо ШК га кулда киритилган бирламчи хужжатларни келиб тушиши имконияти ҳам мустасно эмас. Ахборото таъминотининг иккинчи тури-узгарувчан ахборотларнинг файллар ва машина манбалари ва ШК хотирасидаги шартли доимий ахборотлар маълумотлар базасидир.
Узгарувчан ахборотларнинг файллари бирламчи хужжатларнинг маълумотлари асосида шаклланадилар ва белгиланган давр ичида вазифаларни (масалан, ишчи нарядлар, кириш ордерлари, кассанинг чиқиш ордерлари, юк хатлари) бир марта ечишда фойлаланилади.
Хисоб вазифаларини ишлаб чиқиш технологияларини амалга оширишнинг мухим элементи унинг дастурий таъминланиши булади. Компьютер дастурлари бозорида хар хил корхоналар фирмалар, ташкилотлар учун мулжалланган бухгалтерия дастурлари вариантлари турли туманлиги тақдим этилган.
Дастурий махсулотларни ишлаб чиқиш куп сонли фермалар томонидан олиб борилади, улардан энг машхурлари “1С:Бухгалтерия”, “Хакерс-Дизайн”, “ Парус”, “Интелект Сервис” , “Инфософт” ва бошқалардир. Бухгалтерия хисобинингт вазифавий АДПларини таснифлашда уларни кичиқ, урта ва йирик корхоналарга мулжалланиши асос булиб хизмат қилади. Купгина фирмалар дастурларини икки вариантда: махаллий ва тармокли ишлаб чиқадилар. Тармокли вариантлар анча мураккаб ва киммат, ҳамда хисоблаш тармогига хизмат курсатувчи мутахассислар штати мавжудлигини талаб қилади. Тармокли АДп лар бухгалтерия хисобининг дастурларидан ташкари барча фирмалар ёки ташкилотлар учун бошқарув ахборотларини компьютерли ишлаб чиқишга мулжалланган.
Бухгалтерия хисобининг АДПлари кам сонли, хисобнинг аник участкаси буйича ходимларни аник акс этирилган хисобхоналар учун мулжалланган “Бухгалтерия ёзуви-Асосий китоб Баланс” умумий номи остидаги кичиқ бизнесга мулжалланган дастурлар асосан синтетик ва мураккаб булмаган тахлилий хисобни олиб бориш вазифаларини бажаради. Бу синфдан энг машхур АДПлари “1С:Бухгалтерия”, “Турбо – Бухгалтерия” “Фолио” ва бошқалардир. Кичиқ хисобда АДПлар узлаштириш ва ишлатишда содда, касб эгаси булмаган фойдаланувчига мулжалланган. Уларнинг турли туманликларига карамасдан, коидага кура улар умумий таърифга эгадирлар. Масалан хужалик операцияларининг кайд этиш дафтарини автоматлаштирилган усулда олиб бориш, счётлар режаси ва намунавий бухгалтерия ёзувларининг мвжудлиги, бир катор бирламчи бухгалтерия хужжатларини шаклантириш имконияти, йигма бухгалтерия хисоботини автоматлаштирилган усулда тузиш. “Мужассамлашган бухгалтерия тизими” АДП лари кичиқ ва урта бизнесни олиб бориш учун мулжалллангандир. АДП нинг асосий хусусияти унинг модули курлишидир. “Проводка–Асосий китоб-Баланс” модули кичиқ корхоналарни каби АДП ларнинг асоси булади, унда хисобнинг кенг ёйилган тахлилий хисоби олиб борилувчи баъзи бир участкалари буйича модуллар курилган. Масалан, хисобнинг иш ҳақи, материаллар, асосий воситалар, хазина, банк, шартномалар, етказиб берувчилар ва бошқалар каби участкалари буйича тахлилий хисоб мустакил усулда амалга оширилади, аммо кейинчалик уларни якуний бухгалтерия хисоботини тузилишини таъминлайдиган “Проводка-Асосий китоб - Баланс” модулига мужассамлашуви содир булади. Бу синфдаги АДП лар “Парус”, “КомпехК”, “БЕМБИК”, “Бухкомплекс” лардир. “Бухгалтерия хисобининг комплекс тизими” АДП лари бухгалтерия дастурларини мавжуд булишининг энг эски шаклидир. Хисобнинг хар бир булими остида белгиланган АДП ларни яратилиши тархан замонавий ШКларни пайдо булишига кадар вужудга келган. Бу синфнинг АДплари урта ва йирик корхоналар учун энг ратсионал булади ва бухгалтерия хисобининг кенгайтирилган тахлил хисоб олиб бориладиган ва йигма хисобнинг АИЖ ва хисобнинг айрим участкасининг АИЖ уртасидаги ахборотларни алмаштириш интерфейсини таъминлайдиган участкалари буйича махаллий, аммо узаро богланган АДПлар мажмуасини мавжуд булиши кузда тутилади.










Лаборатория машғулоти

Download 160.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling