Диссертация иши бирламчи материалларни дастлабки экспертизадан ўтказилганлиги тўғрисида далолатнома


Download 50 Kb.
Sana08.02.2023
Hajmi50 Kb.
#1178029
TuriДиссертация
Bog'liq
АКТ Самарканд Мустафакулов И.Б.


ТАСДИҚЛАЙМАН”
Бухоро давлат тиббиёт институти илмий ишлар ва инновациялар проректори
PhD, доц., С.С.Давлатов
___________________________________
«_____» _____________________2023 йил


Диссертация иши бирламчи материалларни дастлабки экспертизадан ўтказилганлиги тўғрисида
ДАЛОЛАТНОМА
2023 йил ___январь Бухоро шаҳри
Биз қуйида имзо чекувчилар комиссия аъзолари: DSc, профессор М.Т. Хамдамова-раис, т.ф.н., доц. Каюмов Х.Н.-аьзо, РhD, доц. М.М. Саидова-аъзо, PhD, доц. Ш.Б.Ахророва –аъзо, PhD доц. Наимова Ш.А.-аьзо, PhD, доц. Ф.Ш.Орипова-аъзо, Бухоро давлат тиббиёт институти ҳузуридаги DSc.04/30.04.2022.Тib.93.01 рақамли Илмий кенгашнинг 27.01.2023 йилдаги хатига асосан Самарқанд давлат тиббиёт университети мустақил изланувчиси Мустафакулов Ишназар Бойназарович “Оптимизация диагностики и лечения при сочетанных абдоминальных травмах” мавзусидаги 14.00.27 – Хирургия ихтисослиги бўйича тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация ишини бажариш жараёнида йиғилган ва дастлабки экспертиза учун тақдим қилинган бирламчи материаллар мавжудлигини текширдик.
Текширув давомида диссертация ишининг қуйидаги бирламчи материаллари мавжудлиги аниқланди:
1-жилд. Диссертация иши бўйича расмий ҳужжатлар (мустақил изланувчиликка қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқ, илмий текшириш олиб борилган муассаса билан тузилган шартнома, расмий хатлар, илмий форумлардаги маърузалар гувоҳномалари) – 1 та папка.
2-жилд. Докторлик диссертация мавзусининг тасдиқланганлиги тўғрисидаги хужжатлар («ОАК Бюллетени» да чоп этиш учун диссертация иши мавзуси асосномаси, кафедра, кафедралараро, институт илмий кенгаши йиғилиш баённомалари, тақризлари, патент-изланиши ҳисоботи, «ОАК Бюллетени»да эълон килинган докторлик диссертацияси мавзуси чоп этилган бюллетень нусхаси (2022 йил, 3-сон, 98- бет) – 1 та папка.
3-жилд. Услубий тавсияномалар, илмий иш натижаларини амалиётга тадбиқ этиш материаллари (РШТЁИМ Самарқанд филиалининг 1-2 Шошилинч хирургия бўлимида, услубий тавсияномаларни амалиётга тадбиқ этиш ҳисоботлари), ЎзР ССВнинг илмий иш натижаларини амалиётга тадбиқ этиш тўғрисидаги хулосаси (8н-д/174. 09.10.2020 йил) – 1 та папка.
4-жилд. РШТЁИМ Самарқанд филиалининг 1-2 Шошилинч хирургия текширилган ва бош врачи томонидан тасдиқланган беморлар рўйхати (478 та бемор) – 1 та папка.
5-жилд. Диссертация иши амалга оширилган бўлим мудири томонидан тасдиқланган, ўзида бемор тўғрисидаги маълумотларини акс этган касаллик тарихи нусхалари (478 та бемор) – 2 та папка.
6-жилд. Статистик таҳлил материаллари (электрон варианти дискда ва қоғоз вариантда) – 1 та папка.
7-жилд. Текширилган беморларнинг лабаратор (478 та беморда умумий қон таҳлили, 478 та беморда умумий сийдик таҳлили) текшириш натижаларини қайд этилган ва даволаш ишлари бўйича бош врач муовини томонидан тасдиқланган 1 та журнал – 1 та папка.
8-жилд. Беморларда махсус инструментал текшириш (478 та беморда УТТ қорин бўшлиғи, 478 та беморда кўкрак қафаси ва қорин бўшлиғи рентгеноскопия, ЭКГ) усуллари натижалари акс этган ва бўлим бошлиқлари томонидан тасдиқланган 2 та журнал – 1 та папка.
8-жилд. Текширилган беморларнинг (КИБ) корин ичи босимини ошиши билан (76 та беморларда) текшириш натижалари кайд этилган ва бўлим бошлиқлари томонидан тасдиқланган 1 та журнал – 1 та папка.
10-жилд. Текширилган беморларнинг “Demage control” куйиш усули билан (27 та беморларда) даволанган беморлар кайд этилган ва бўлим бошлиқлари томонидан тасдиқланган 1 та журнал – 1 та папка.
11-жилд. Беморларда биохимик текшириш (оксил,билирубин, колдик азот, мочивина, АЛТ,АСТ (220та беморларда) 1 та журнал – 1 та папка.
12-жилд. Диссертация иши бўйича чоп этилган илмий ишлар нусхалари – 22 та ОАК маҳаллий мақола, 13 та хорижий, 4 та scopus, 3 та услубий тавсиянома, 1та монография 8 та тезис, 2 та рационализаторлик таклиф, 7 та ЭҲМ дастури – 1 та папка.
13-жилд. Диссертация иши адабиётлар шарҳи учун қўлланилган адабиётлар манбалари (478 та чиқарилган коғоз вариантида) – 2 та папка.
14-жилд. Диссертация ва автореферат – 1 та папка.
Юқорида келтирилган барча хужжатлар рақамланган ва тикилган бўлиб, илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор томонида имзоланган, Самарқанд давлат тиббиёт университети гербли мухр билан тасдиқланган.
Материаллар анъанавий вариацион статистика усуллари ёрдамида статистик таҳлил қилинган, тизимга солинган, диссертация ишида келтирилган жадвал ва диаграммалар мавжуд материалларга мос келади.
Олинган натижалар ҳаққонийлиги етарли ҳажмдаги текширувлар ва замонавий, амалиётда кенг қўлланувчи усуллар ёрдамида тасдиқланган.
Барча бирламчи материаллар диссертация ишининг тегишли бобларида ва чоп этилган илмий ишларда фойдаланилган.
Хулоса. Раис ва комиссия аъзолари И.Б.Мустафакулов томонидан тақдим этилган ҳужжатлар борлигини, мавжуд рақамли маълумотлар ва натижалар диссертация иши материалларига мос келишини тасдиқлайдилар.


Раис,
DSc,профессор: М.Т. Хамдамова
Аъзолар:
т.ф.н., доц.: Х.Н.Каюмов
РhD, доц.: М.М.Саидова
т.ф.д., доц.: Ш.Б.Ахророва
РhD, доц.: Ш.А.Наимова
РhD, доц.: Ф.Ш.Орипова
Download 50 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling