Берилган аниқликни таминлайдиган системани узатиш коэффициентини ҳисоблаш


Download 427.5 Kb.
bet1/7
Sana28.12.2022
Hajmi427.5 Kb.
#1010518
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
№17 курс иши абн


1. Кириш
Ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш техника тараққиётининг асосий йўналишларидан бири бўлиб, у ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, маҳсулот сифатини юқори даражага кўтариш, харажатларни камайтириш, ишлаб чиқариш хавфсизлигини таъминлаш ва атроф – муҳитни муҳофаза қилиш учун хизмат қиладиган асосий омил ҳисобланади.
Технологик жараёнлар ва ёрдамчи хизматларни автоматлаштириш фақат ишлаб чиқариш техникасини такомиллаштириш ва меҳнат шароитини яхшилаш билангина эмас, балки ишлаб чиқариш рентабиллигини ошириш, бирлик маҳсулотга кетадиган моддий ва меҳнат харажатларини камайтириб, унинг техник – иқтисодий кўрсаткичларини ошириш билан боғлиқ.
Автоматик системалар вақт диапазонида ва частота диапазонларида ишлаши мумкин. Амалиёт шуни кўрсатадики, частота диапазонидаги ҳисобларни вақт диапазонидагига нисбатан меҳнати оздир. Саноат ростлаш системаларининг асосий вазифаси бошқарилаётган катталикни берилган қийматда ушлаб туриш ва уни системага қўйилган ростлаш сифатига мос ҳолда бошқариб туришдан иборатдир.
1. Вазифа:

  1. Берилган аниқликни таминлайдиган системани узатиш коэффициентини ҳисоблаш.

  2. Зарурий элементлардан ташкил топган чизиқли системанинг турғунлигини анализ қилиш.

  3. Системнинг зарурий логарифмик амплитудавий характеристикаси (ЛАХ) парметрларини ҳисоблаш.

  4. Корректловчи қурилмаларни танлаш ва ҳисоблаш.

  5. Корректланган АБСнинг хатолигини ва ЭҲМ ёрдамида ўткинчи жараёнини ҳисоблаш.

  6. Берилган импульс системанинг турғунлигини анализ қилиш.

2. Қисқача тушунтириш хати мазмуни.





  1. Система аниқлигига қўйилган талаб асосида берилган структур схема учун кучайтиргичнинг керакли узатиш коэффициенти ва ҳамда очиқ ва берк система учун узатиш функциялари аниқлаш. Турғунлик частота мезони ёрдамида ёпиқ системаниниг турғунлиги ЭҲМда (1-илова) аниқлаш ҳамда очиқ системанинг ЛАХ ва ЛФХси орқали ўткинчи жараён сифатига баҳо бериш.

  2. Система сифатига қўйилган талаблар орқали очиқ зарурий системанинг ЛАХ сини қурилш.

  3. Корректловчи элементнинг ЛАХси топиш; принципиал схемаси танланш ва парметрлари ҳисобланш.

  4. Корректланган очиқ система ЛАЧХ си ва ЛФЧХ си қуриш ва улар асосида ўткинчи жараён сифати баҳолаш. Структур схема қуриш ва ЭҲМда (2-илова) ўткинчи жараённи ҳисоблаш. Ўткинчи функция орқали системанинг сифат кўрсаткичлари ҳисоблаш.

  5. Корректланган системанинг хатолик бўйича узатиш функцияси топиш ва қарор режимда хато қуйидаги кириш таъсирларида ҳисоблаш.

а) х(t)=1(t); б) х(t)= t; в) х(t)= t2

  1. Амплитуда импульсив модуллаш системасининг структур схемаси тузиш (берилган чизиқли системадаги кучайтирриш элементи идеал амплитуда элементи ва узатиш функцияли шаклловчи элементи билан алмаштирилади, бу ерда -импульсларнинг нисбий муддати, Т-импульсларнинг такрорланиш даври). Очиқ ва берк импульс системанинг ўткинчи функциялари (W0(z), WБ(z)) топиш. Гурвиц мезони ёрдамида берк импульс системанинг турғунлиги аниқлаш.

  2. Берк импульс системанинг ўткинчи ҳолат графиги (ЎҲГ) қуриш. Мезон формуласи ва Лаплас тескари алмаштириши ёрдамида ҳар бир элемент ҳамда системанинг чиқиш катталиги ҳисоблаш. Системадаги ўткинчи жараён ЭҲМда ҳам ҳисоблаш (3-илова).

3. Берилган чизиқли узлуксиз системанинг структур схемаси:




Вазифа №17

Ночизиқли ва импульс системаларни текширишда Т3 вақт доимийси эътиборга олинмайди.



Download 427.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling