Biotexnalogiya yo’nalishi 104- “A” guruh talabasi


Download 268.25 Kb.
Sana03.01.2023
Hajmi268.25 Kb.
#1075864
Bog'liq
Falsafa1

Biotexnalogiya yo’nalishi 104- “A” guruh talabasi

Mavlonboyev Suhrob

Мавзу:Фалсафа турмуш тасири ва дунени англаш усули

Режа:

1. «Фалсафа» атамасининг мохияти ва мазмуни, унинг тарихий ва замонавий талқинлари.

2. Дунёқараш тушунчаси, унинг мохияти ва мазмуни.

Аввало, фалсафа ўзи нима, деган масалага тўхталиш мавзунинг асосий мазмунини ташкил этади. У инсоният тарихидаги энг қадимий илмлардандир. Фалсафий мулоҳаза юритиш, фикрлаш инсон табиатига хос, демак, унинг ўзи каби қадимийдир. У олам ва унинг яшаши, ривожланиши ва тараққиёти, ҳаёт ва инсон, умрнинг моҳияти, борлиқ ва йўқлик каби кўплаб муаммолар ҳақида баҳс юритадиган фандир.

Фалсафа асослари баён қилинган аксарият дарсликларда ушбу атама қадимги юнон тилидаги «философия» сўзидан олингани ва у «донишмандликни севиш» («фило» — севаман, «софия» — донолик) деган маънони англатиши таъкидланади. Бу — ушбу сўзнинг, атаманинг луғавий маъноси бўлиб ҳисобланади. Асрлар давомида философия сўзининг маъно-мазмунига хилма-хил қарашлар, унинг жамият, инсон ва фанлар тизимидаги ўрнига нисбатан турлича муносабат ва ёндашувлар бўлган, бу атаманинг моҳият-мазмуни ҳам ўзгариб борган.

Қадимги дунёда фанларнинг барчасини, улар қандай илмий масалалар билан шуғулланишидан қатъи назар, философия деб атаганлар. Шарқда «Иккинчи Арасту», «Иккинчи муаллим» дея эътироф этилган буюк мутафаккир Абу Наср Фаробий философия сўзини «Ҳикматни қадрлаш» деб талқин этган. Фалсафа Шарқ халқлари ижтимоий тафаккурида «донишмандликни севиш» деган мазмун билан бирга, олам сирларини билиш, ҳаёт ва инсонни қадрлаш, умр мазмуни ҳақидаги қараш ва ҳикматларни эъзозлаш маъносида ишлатилган.

. Дунёқараш тушунчаси. Ҳар бир кишининг дунёга нисбатан ўз қараши, ўзи ва ўзгалар, ҳаёт ва олам тўғрисидаги тасаввурлари, хулосалари бўлади. Ана шу тасаввурлар, тушунчалар, қараш ва хулосалар муайян кишининг бошқа одамларга муносабати ва кундалик фаолиятининг мазмунини белгилайди. Шу маънода, дунёқараш - инсоннинг теварак атрофини қуршаб турган воқелик тўғрисидаги, оламнинг моҳияти, тузилиши, ўзининг ундаги ўрни ҳақидаги қарашлар, тасаввурлар, билимлар тизимидир. Дунёқараш - оламни энг умумий тарзда тасаввур қилиш, идрок этиш ва билишдир.

Дунёқарашнинг бир кишига ёки алоҳида шахсга хос шакли индивидуал дунёқараш дейилади. Гуруҳ, партия, миллат ёки бутун жамиятга хос дунёқарашлар мажмуаси эса, ижтимоий дунёқараш деб юритилади.

Этиборингиз учун рахмат!


Download 268.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling