Биполяр транзисторлар ва тиристорлар, уларнинг схемаларда қўлланиши


Download 0.63 Mb.
bet1/3
Sana31.03.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1313867
  1   2   3
Bog'liq
fbiGpFd9huL8JDQXicO2Zt1vR3wJV837cAsfZmRj

Биполяр транзисторлар

Режа:

  • Биполяр транзисторлар ҳақида маълумотлар;
  • БТлар тузилиши ва ишлаш тамоиллари;
  • БТлар электрод токлари;
  • Биполяр транзисторларнинг схемага уланиши;
  • Биполяр транзистор параметрлари.

1.Биполяр транзисторлар ҳақида маълумотлар

  • Биполяр транзистор деб, ўзаро таъсирлашувчи иккита р-n ўтиш ва учта электродга эга яримўтказгич асбобга айтилади.
  • Транзистордан ток оқиб ўтишида икки турдаги заряд ташувчилар - электрон ва коваклар қатнашади. Шунинг учун бундай транзисторларга биполяр тразисторлар дейилади.
  • Биполяр транзистор р-n-р ва n-р-n ўтказувчанликка эга бўлган сохалардан ташкил топган бўлади.

1.Биполяр транзисторлар ҳақида маълумотлар

2.Биполяр транзистор тузилиши ва ишлаш тамоили

  • n-р-n тузилмали биполяр транзистор кенг тарқалган. Транзисторнинг кучли легирланган чекка n+ - соҳага эмиттер дейилади ва у заряд ташувчиларни ўртадаги база р – соҳага инжекциялайди.
  • Кейинги чекка n - соҳага коллектор дейилади.
  • У эмииттерга нисбатан кучсизроқ легирланган бўлиб, заряд ташувчиларни база соҳасидан экстракциялаш учун хизмат қилади.
  • Эмиттер ва база оралиғидаги ўтиш эмиттер ўтиш, коллектор ва база оралиғидаги ўтиш эса коллектор ўтиш дейилади.

2.Биполяр транзистор тузилиши ва ишлаш принципи

  • Биполяр транзисторнинг ишлаши учта асосий ҳодисага асосланган:
  • эмиттердан базага заряд ташувчиларнинг инжекцияси;
  • базага инжекцияланган заряд ташувчиларни коллекторга етиб келиши;
  • базага инжекцияланган ва коллектор ўтишига етиб келган ноасосий заряд ташувчиларнинг базадан коллекторга экстракцияси.

2.Биполяр транзисторлар тузилиши ва ишлаш принципи

  • Ташқи кучланиш манбалари (UЭБ, UКБ) таъсирида эмиттер ўтиш тўғри йўналишда, коллектор ўтиш эса – тескари йўналишда силжийди.
  • Бу ҳолда транзистор актив ёки нормал режимда ишлайди ва унинг кучайтириш хоссалари намоён бўлади.
  • Биполяр транзисторлар нормал режимдан ташқари бошқа режимларда ҳам ишлатилади.
  • Агар эмиттер ўтиш тескари йўналишда, коллектор ўтиш эса тўғри йўналишда уланган бўлса, у ҳолда бу транзистор инверс ёки тескари уланган деб аталади.
  • Транзистор рақамли схемаларда қўлланилганда у тўйиниш режимида (иккала ўтиш ҳам тўғри йўналишда силжиган), ёки берк режимда (иккала ўтиш тескари силжиган) ишлайди.

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling