Бир куни бир ёш йигит менга қўнғироқ қилди ва мен билан мунозара қилишини айтиб, ҳузуримга келди


Download 16.6 Kb.
Sana24.12.2022
Hajmi16.6 Kb.
#1060026
Bog'liq
Мазҳаб ё ҳадис


Мазҳаб ҳадисга мухолифми?
Замонамиз имомларидан бири мавлоно Абдуссалом Обид Ҳанафий Кобулий шундай ҳикоя қилади: “Бир куни бир ёш йигит менга қўнғироқ қилди ва мен билан мунозара қилишини айтиб, ҳузуримга келди”.
Айтингчи агар мазҳаб ҳадисга мухолиф келса қайси бирини ихтиёр қилиш керак?
Унга қарата шундай дедим. Агар мазҳаб ҳадисга мухолиф келса уни бир қопга солиб оғзини маҳкам боғлаб сўнг ирғитиб юборман. Лекин бундай дейишдан аввал сен менга айтчи, қайси ўринда мазҳаб ҳадисга мухолиф келган экан?
У менга Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламнинг бир ҳадисини сўзлаб берди.
Ҳадиси шариф мазмуни: “Эй Ойша агар сен вафот этсанг сени мен ўзим ювиб кафанлайман” (Ибн Можа ривояти).
Ҳанафий фиқҳида эр ўз вафот этган хотинини танасини ювиши жоиз эмас дейилган, лекин бу ҳадисга кўра эр ўз хотинини танасини ювиши мумкин эканлиги ойдинлашади. Мазҳабингиз ҳадисга мухолиф келяпти. Бунга нима дейсиз?
Унга дедим: “Сен кескин фикр айтишдан аввал яхшилаб мулоҳаза қилиб кўр, кейин бирон далил келтиришдан аввал уни текшириб кўргин дарҳол ихтилофга бормагин”.
Бу ҳадисни таъвили шундайки Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам волидаи муҳтарамамиз Ойша розияллоҳу анҳога нисбатан такрим (эҳтиром) маъносида айтганлар. Яъни бу сўзлари билан завжаларининг мартабаси нақадар юқори эканлигини билдирмоқчи бўлганлар.
Лекин амалда эса буни имкони йўқ. Урфимизга биноан хотинни хотин киши, эркакни эркак киши ювади. Лекин шундай вазият бўлиб қолса-ки, хотини вафот этди эридан бошқа ҳеч ким йўқ, бу ҳолда билиттифоқ мазҳаб уламолари эри ювиши жоиз эканлигига фатво беришган.
Унга айтдимки фараз қилайлик, сен ўз хотининг танасини онанг ва сингилларинг ёки қайнонанг ва холаларинг олдича юва оласанми? Ахир маййитни ювиш учун сенга ёрдамчилар керак бўлади, аниқ-ки бу ишни бир ўзинг қила олмайсан. Буни бир ўйлаб кўрмадингми? Мазҳаб сен ўйлаган бир чигал масала эмас-ки хоҳлаганингча ечим қилсанг. Араб тилини билмайсан, фиқҳий билимларинг мукаммал эмас, фиқҳ усуллари, унинг дақиқ жиҳатларини англай олмайсан. Бир ўйлаб кўр, икки нафар жоҳил (саводсиз) бир масалани тортишсаю дарҳол уни бошқаларга татбиқ қилса бу қандай бедодлик бўлади. Биз исломий билимларни энди бошлаган бўлсак улар юзлаб китобларни бизга ёзиб қолдириб, илмни хатм қилганлар. Биз “фалон ровий фалончи ровийдан” деб илм ўқиймиз, улар ана уша ровийларнинг энг бошида турган зотлардир. Мазҳаблар Қуръони карим ва ҳадиси шарифнинг нозик ва дақиқ жиҳатларини бизга таъвил қилиб беради. Имом Абу Ҳанифа Имом Шофиъийлар адашган дейсан, улар адашган бўлса, сен шу саводсизлигинг билан қандай қилиб масаланинг ечимини топасан. Бизларнинг имонимиз ҳам илмимиз ҳам улар эгаллаган рутбага тенглашолмайди.
Кел, Саҳиҳи Бухорийни мисол тариқасида бир ўрганиб чиқайлик. Мен сенга бу асарни ўрганишинг учун қўлинга бераман, лекин “Айний”, “Фатҳул-борий”, “Файзул борий” каби шарҳларини қўлингдан олиб қўяман. Бу асарнинг барча шарҳларини мазҳаб уламолари ёзганини билмайсанми?! Китобнинг ўзини қўлинга бериб қўйсак, шарҳини ҳанафийлар моликийлар ва шофиъийлар ёзган деб ўқимасанг, қай ҳолга тушасан. Аллоҳга қасамки оғзингдан чиққан сўзга жавоб бера олмайсан. Ёки қўлинга Қуръон ва Суннатни бериб қўйиб, талоқ масаласини ўрганиб кейин одамларнинг бу масала бўйича саволларига жавоб бер, дейман, Аллоҳга қасам-ки бир оғиз ҳам сўз айтолмайсан. Мазҳаб ҳадисга мухолиф дейишинг илмий жиҳатдан исботлаб бўлмайдиган ҳақиқат. Мазҳаб уламоларининг илмий-ижтиҳодий меросини барбод қилмоқчи бўляпсан-ми, Аллоҳга қасам-ки адашасан.
Интернет материаллари асосида тайёрланди.
Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Улжаев Умарали.
Download 16.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling