Сеҳрли стул” машқи Мақсад


Download 33.35 Kb.
bet1/3
Sana16.06.2023
Hajmi33.35 Kb.
#1505413
  1   2   3
Bog'liq
Турли машқлар


Сеҳрли стул” машқи


Мақсад: бахт хиссини шакллантириш, ҳаётий қадриятларни мустаҳкамлаш, ўзига ишонч хиссини уйғотиш.
Керакли жихозлар: учбурчак, тўртбурчак ва доира шаклида қирқилган рангли қоғозлар-ўқувчиларучун, рангли қоғоз парчалари- тренер учун.
Ўтказилиш тартиби:
Ўқувчилар ўзларига ёққан шакллардан бирини танлайди. Натижада учбурчак гурухи, тўртбурчак гуруҳи ва доира гуруҳларидан иборат 3 та гуруҳ ҳосил бўлади.
Учбурчаклар – фазилатлар гуруҳи
Тўртбурчаклар – ташқи кўриниш гуруҳи
Доиралар – ижобий тилаклар гуруҳи
Доира ўртасига битта стул қўйилади. Тренер қутича ичидаги рангли қоғоз парчаларига ўша синфда аввал ўтказган методикалар натижасида аниқланган руҳий тушкун ҳолатда, нохуш ҳолатларга таъсирчан, бироз эътиборталаб 3 та ўқувчининг исмини олдиндан ёзиб қутичага солиб қўяди.
Тренер сўзи:
Ҳозир мен қутичани яхшилаб аралаштираман, қутича ичидаги қоғозчаларга синфимиздаги ҳамма ўқувчилар исми ёзилган, лекин сеҳрли стулимиз битта, энг бахтли инсон шу стулга ўтиради. Қутичани аралаштириб битта қоғозчани олиб, ичидаги исмни ўқийди.
Исми чиққан ўқувчи чиқиб стулга ўтиради. Учбурчаклар стулга ўтирган ўқувчини фазилатларини айтиб мақташади, тўртбурчаклар эса ташқи кўринишига қараб мақташади, доиралар бўлса ўша сеҳрли стулда ўтирган ўқувчига ижобий тилакларни билдирадилар.
Шундай қилиб, 3 та ўқувчини сеҳрли стулга ўтказиб машқни якунлаймиз.

Шукроналик онлари


Мақсад: ўз қадриятлари тизимини англаш ва шакллантириш
Кўрсатма: миннатдорчилик ва шукроналик рўйхатини тузиб чиқинг. Масалан, Оллоҳга шукр, ота-онангизга миннатдорсиз, ўзгаларга раҳмат ва ҳоказо.
«Мен ….. миннатдорман, сабаби – бугун (кеча, бир ҳафта олдин, бир ой аввал, бир йил аввал…). «Мен одамларга миннатдорчилик билдираман, чунки улар менга …..»
Изоҳ: иштирокчилар хоҳишларига биноан ўз рўйхатларини гуруҳ олдида ўқиб эшиттиришлари мумкин.

Мақтанишни хоҳламайманку, лекин мен...”


Мақсад: иштирокчиларни машғулотга йўналтириш, болаларда ўзини тақдимот қилиш (таништириш) орқали ўзини тахлил қилиш кўникмасини шакллантириш. .
Тренер болаларни бугунги тренинг мавзуси билан таништиради. Ва қуйидаги машқни ўтказишни таклиф қилади. Бунинг учун ҳамма ўрнидан туриши ва навбати билан “мақтанмоқчи эмасманку, лекин мен...” гапини тугаллашни таклиф қилади.
Масалан:
«Мақтанишни истамайманку, лекин мен бугун эрталабдан бувимга телефон қилиб, ҳол-аҳвол сўраб қўйдим”
«Мақтанишни истамайманку, лекин мен китоб ўқишни ёқтираман” ва ҳоказо...
Тренер: - Бу машқни бажариш осон бўлдими? Нимаси осон бўлдию, нималарда қийналдингиз?
Ҳозир ҳар биримиз ўзимиз ҳақимизда қандайдир қизиқарли нарсани гапириб бердик, ўз кечинмаларимиз, қобилиятларимиз, қизиқишларимиз ҳақида ўртоқлашдик ва биз бир-биримиз ҳақимизда янаям кўпроқ нарсаларни билиб олдик. Бу жуда муҳим. Шу йўл билан биз бир-биримизга янада яқинроқ, тушунарлироқ бўлиб борамиз.

Download 33.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling