Болалардаги жахлдорлик хиссини бартараф этиш учун машғулотлар. 1-кун. 1-сессия машғулотлари. 1-машқ. “Соғломжонлар


Download 35.66 Kb.
bet1/10
Sana20.12.2022
Hajmi35.66 Kb.
#1037184
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Гиперактив, агрессив (2)


Болалардаги жахлдорлик хиссини бартараф этиш учун машғулотлар.
1-кун. 1-сессия машғулотлари.
1-машқ. “Соғломжонлар
Мақсад: Болаларда турли хил вазиятларга мосланиш кўникмасини шакллантириш ва ишчанлик кайфиятини яратиш.
Машқнинг бориши: Болалар доира шаклида турадилар. Хар бир бола гурухдаги барча болалар билан саломлашади ва ўзини таништиради. Дастлаб психолог ўзини таништиради сўнгра болалар ўртага чиқиб ўзларини таништириб, ўртоқлари билан (қучоқ очиб) кўришади.
2-машқ. “Товуқ, жўжа ва бургут”
Мақсад: болаларни жисмонан ва рухан тетиклаштириш хамда фаоллигини ошириш.
Ўйиннинг бориши: Болалардан бири “Она товуқ” ролини ижро этади, бошқаси “Бургут”, қолган болалар эса “Жожалар”. Жожалалр она товуқ бошчилигида хона бўйлаб юрадилар ва дон-дун чўқийди. Тарбиячи белги бериши билан “Бургут” учиб келади ва товуқ химоясида юрган жўжаларни ушлаб олишга харакат қилади. Жожалар товуқ атрофида химояланиб ўз катакларига қочадилар (катак учун хонада жой ажратилади). Бургут ушлаб олган болаларни хонанинг бошқа бурчагига олиб боради ва ушлаб олинган бола ўйиндан чиқади. Ўйин 3-4 дақиқа давом этади.
3-машқ. “Кўзлар билан саломлашамиз”
Мақсад: Гурух аъзолари ўртасида алоқа ўрнатиш, болаларнинг бир-бирига диққатларини жалб этиш.
Ўйиннинг бориши: Тарбиячи болаларни ўз атрофига тўплайди. Болажонлар, гиламчага мени ва бир бирингизни кўрадиган холатда айлана шаклида ўтириб олинглар. Энди эса кўзларимиз билан саломлашамиз. Биринчи бўлиб мен хар бирингизнинг кўзингизга қараб, кўзим билан саломлашаман. Бошимни енгил қимирлатаман, шеригимнинг елкасига қўлимни тегизаман. Сизлар хам худди шундай қилиб, ўртоқларингиз билан чиройли табассум хадйа этган холда саломлашасизлар.
Имкон борича болалар сўзлар орқали саломлашмасликлари керак. Бироқ кимдир ўртоқларидан бирига нимадир айтмоқчи бўлса, психолог тўсқинлик қилмаслиги лозим. Ўйин 3-5 дақиқа давом этади.
4-машқ. Рефлексия
Мақсад: Болаларни ижобий хатти харакат қилишга ундаш, ўзга одамларнинг қувонч хиссини англашга ўргатиш.
Машғулотнинг бориши: болаларга қуйидагича савол берилади.

  1. Сизларга қандай китоблар ёқади? Қора рангли ёки яшил рангдаги китобларми?

  2. Уларнинг қайси бирини копроқ кўришни хохлар эдингиз?

  3. Нима учун?

(психолог болалардан ўзгаларга қилган яхшиликлари, кўрсатган ёрдами ёки ижобий ҳатти-харакатларни эслашларини сўрайди. Сўнгра хар бир боланинг фикрларини тинглайди. Ўзгаларга яҳшилик қилишнинг ижобий томонларини болалар онгига сингдирилади).

  1. Даврада бирғбирингиз билан саломлашиш ёқдими? Нима учун ёқди?

  2. Бошқа вазиятда ҳам бугунгидай саломлаша оласизми?

Буни уйда ёки боғчада бажара оласизларми?



Download 35.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling