Болалардаги жахлдорлик хиссини бартараф этиш учун машғулотлар. 1-кун. 1-сессия машғулотлари. 1-машқ. “Соғломжонлар
Download 35.66 Kb.
|
Гиперактив, агрессив (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6-машқ. “Тушдаги сехргар қизча”
- 2-кун. 2-сессия машғулотлари
5-машқ. “Денгизда”
Мақсад: Тарбияланувчилардаги психофизиологик зўриқишни бартараф этиш. Машқнинг бориши: Болалар гиламда кўзларини юмган ҳолда ётадилар. Тарбиячи(психолог) ўқиб беради: “Тасаввур қилинг: сиз денгиздасиз. Узоқ чўмилишдан совқотиб, чарчаб, шўр сувдан мадорсиз чиқасиз. Сиз тезроқ иссиқ қумга ётишни хоҳлаяпсиз. Нихоят, сиз қумга етиб келиб, унга ўзингизни ташладингиз. Қумнинг иссиғи бутун танангизни қиздиради. Сиз учун бу жуда ҳам ёқимли холат. Қуёш бутун юзингизни куйдиради. Тинч ётган холатда енгил ва бир маромда нафас олмоқдасиз. Сизни хеч нарса безовта қилоятгани ёқ. (10-15 сониядан сўнг тарбиячи таъкидлайди.) Секин-аста кўзларингизни очиб бир-бирларингизга қаранглар. Машқ вақтида денгиз оханги акс этган мусиқа куйларини эшиттирилади. Машқ давомийлиги 3 дақиқа. 6-машқ. “Тушдаги сехргар қизча” Мақсад: 1-сессия машғулотини якунлаш. Ўйиннинг бориши: болалар стулчаларга айлана шаклида бир-бирларига қараб узоқ масофада ўтирадалар. “Алла” мусиқаси эшиттирилади. Болалар ёнига ингичка таёқча ушлаб олган қизча келади. Қизча болалардан бирининг елкасига сехрли таёқчасини тегизади. Таёқча теккан бола кўзини юмиб, гўё уйқига кетади. Қизча барча болаларни худди шундай холатда ухлатади. Хамма болалар ухлаганини кўриб хонадан чиқади. Кейин психолог сўзга чиқади: “Хайрли тонг!” ва хамма уйқудан уйғонади. Машқ 1-2 дақиқа давом этади 2-кун. 2-сессия машғулотлари 1-машқ. “Соғломжонлар” ўйини такрорланади. 2-машқ. “Мен-а...” Мақсад: Болаларга эзгу ишларни бажариш кераклигини эслатиш, яхши ва ёмон ишларни фарқлашга ўргатиш, маънавий сифатларни шакллантириш. Машқнинг бориши: Болалар билан машғулотлар оралиғида рўй берган хатоликлар аниқланади. Тарбиячи билан биргаликда кўпроқ бажарилган ижобий харакатлар тахлил қилинади. Давомийлиги 5 дақиқа. 3-машқ. “Ойим чарчади” Мақсад: Болаларга “Яхшилик” ва “Ёмонлик”ни фарқлашни ўргатиш, виждонли бўлиш хиссини тарбиялаш, ўзгаларга ёрдам кўрсатиш кўникмасини шакллантириш. Машқнинг бориши: Болалар давра бўлиб турадилар. Ўртага стул қўйилади. Тарбияланувчилардан бири “Она” ролини ижро етиш учун стулга ўтиради. Барча болаларга топшириқ берилади. Тассавур қилинг: ойингиз ишдан чарчаган холда келди. Сиз ойингизга ёрдам бермохчисиз. Буни қандай қиласиз? Қандай сўзлар билан онангизга мурожаат қиласиз? “Она” рўлини танлаган бола чарчаган холатни мимика ва пантомима ёрдамида ифодалайди. Агар болалар қийналсалар, тарбиячи ота-оналарга ёрдам бериш ёлларини таклиф этади: ниманидир олиб келиш, стол устини безаш, ошхонани йиғиштириш. Машқ 7-10дақиқа давом этади. 4-машқ. “Хиссиётларимизни расмда ифодалаймиз” Мақсад: Тарбияланувчилар ўзлариниг хиссий холатини расмда ифодалайдилар. Керакли жихозлар: Бўёқ, албом, рангли қаламлар. Ўйинниг бориши: Болалар ўзларини қандай холатда эканлигини расмда ифодалайдилар. Болалар расм чизиб бўлганларидан сўнг мухокамаси ўтказилади. 10 дақиқа давом этади. 5-машқ. “Пахмоқ айиқча” Мақсад: Болаларни психофизиологик томондан чиниқтириш. Ўйиннинг бориши: Болалардан бири “Айиқполвон” бўлиб туради. Тарбиячи шеър ўқийди. Пахмоқ айиқ уйқуда, Қўлида асали бор. Унга яқин борамиз, Аста уни уйғотамиз. Ва томоша қиламиз! (Болалар айиқполвонга яқинлашиб, унинг қўлига қўлларини қўядилар) Айиқполвон ўрнидан туриб болаларни ушлашга харакат қилади. Болалар айиқдан қочадилар. Ўйин 3-4марта такрорланади ва 2-3 дақиқа давом этади Download 35.66 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling