Болалардаги жахлдорлик хиссини бартараф этиш учун машғулотлар. 1-кун. 1-сессия машғулотлари. 1-машқ. “Соғломжонлар


Download 35.66 Kb.
bet5/10
Sana20.12.2022
Hajmi35.66 Kb.
#1037184
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Гиперактив, агрессив (2)

7-машғулот

Мақсад: болаларга ғазаб функциясини тушунтириш, ғазабни ўрнини босувчи хисларни шакллантириш.

1. Муаммоли вазият
Болалар, фараз қилинг мактабда синфдошингиз билан танаффусда талашиб қолдингиз. Шу даражага бориб етадики сиз ёқалашиб кетдингиз. Сиз ҳам синфдошингиз ҳам қўлларини мушт қилиб олган, қовоқларингиз солинган, сочларингиз хурпайган. Сиз бу вазиятни яна қандай йўл билан ҳал қилган бўлардингиз. Масалан:
1.Муштлашиб;
2.Секин тушунтириб№
3.Бақириб;
4.Устидан кулиб;
5.Тепиб.
Суҳбатда тренер бундай муаммоларни уришиб ҳал қилганларни урушқоқ хўрозларга ўхшатилишини айтади.

2.Суҳбат. Мавзу: “Нима учун кишилар ғазабланадилар?”

-Қандай вазиятларда кишида ғазаб юзага келади?


-Ғазабланган киши нимга ўхшайди? (вулқон, чақмоқ, ёввойиҳайвон ва ҳ.к)
-Сиз ғазабланганмисиз?
-Ғазабланганимизда ўзимизни ўзимиз бошқара оламизми?
Бунинг учун нима қилиш керак?

3. Ролли ўйин. “Балиқчи ва олтин балиқ ҳақидаги эртак”дан парча
Парча, кампирни бой-бадавлат бўлиб чолни балиқча ўрнига бўлишини айтиб денгизга жўнатган вазияти ўйналади. Болалар мимика, пантомимика билан парчани ифодалаб берадилар.
Муҳокама учун саволлар:
-Ғазабга тўлган кампирни ўйнаганингизда нимани хис қилдингиз?
-Чолнинг ўрнида бўлганингизда нимани хис қилдингиз?
-Реал ҳаётингизда шундай бўлишини истайсизми?

4.Расм чизиш машқи. Мавзу: “Ғазаб”
Ранглар ёрдамида ғазабни ифодалаб, сўнг расмлар муҳокамасини амалга ошириш.

5. Тенгдошингиздан хат.
Азиз тенгдошим. Ўз ғазабларингни жиловлашинг учун қуйидаги маслаҳатларни бераман:
-ғазабланганингда коптогингни олда у билан ўйна;
-у ёк бу ёққа ўзингни отиб югур;
-мазза қилиб бақир;
-яхши мусиқа қўйиб ўйна;
-душ қабул қил.

6. Ҳаракатли ўйин. “Аждар ўз дмини ташлайди”
Болалар кетма-кет бир-бирларининг белларини ушлаб туришади. Биринчи бола аждар боши охиргиса эса думи бўлади. Бош думни тутиб олишга ҳаракат қилади.



Download 35.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling