Болалардаги жахлдорлик хиссини бартараф этиш учун машғулотлар. 1-кун. 1-сессия машғулотлари. 1-машқ. “Соғломжонлар


Download 35.66 Kb.
bet4/10
Sana20.12.2022
Hajmi35.66 Kb.
#1037184
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Гиперактив, агрессив (2)

1. Расм муҳоамаси
Болаларга катта бир одамга йиғлаб бирор бир нарса ҳақида гапириб турган қизча раси кўрсатилади. Расм кўрсатилгач, қуйидаги саволлар берилади:
1.Айтингчи, сизнингча, қизча нимага йиғлаяпти?
2.У бирор бир нарсага шикоят қилаяптими?
3. Шикоят қилиш бу ўзи нима?
4.биз ўз муаммоларимизни ўзимиз ҳам ҳал этишимиз мумкинми?
5.Бунинг учун нима қилиш керак?
6.Муаммони еча олмаганимизда катталарга қандай мурожаат этишимиз керак?

2. Суҳбат. Мавзу: “Менинг кайфиятим ёмон”
Тренер: Келинг қуйидаги вазиятни кўз олдимизга келтирамиз. Сизнинг кайфиятингиз ёмон. Шу пайт уйингизга меҳмон келиб қолди, сиз нима қиласиз?
-Ёмон кайфиятда бўлганингизда ўзингизни қандай тутасиз?
-Ўзингизни ўзингиз кайфиятингизни кўтаришга ҳаракат қиласизми? Нима учун?

3. Расм чизиш. “Яхши ва ёмон кайфият”
Турли рангли бўёқлар ёрдамида болалар яхши ва ёмон кайфиятни ифодалайдилар. Машғулот якунида расмлар илиб қўйилади ва муҳокама қилинади.

6-машғулот

Мақсад: алам хисси пайдо бўлган механизмларни аниқлаш, бу хисни енгиб ўтишга ўргатиш.

1. Муаммоли вазият. Ролли ўйин.
Ролли ўйинга шу гуруҳдан бир бола танлаб олинади. Уни хафа қилишган. Болакайдан тренер уни нима учун хафа бўлгани сўралганда, болакай дўсти билан ўйин ўйнаб ким биринчи бўлишини талашиб аразлашиб қолишганини айтди.
Тренер болакайга саволлар билан мурожаат этади:
-Дўстингиздан аразлаб тўғри қилдингизми?
-Ёлғиз қолиш яхшими?
-Дўстлар билан қандай ярашиш керак?

2.Суҳбат. Мавзу: “Ёлғиз бўлиш яхшими?”
3. “Президент” ўйини.

Болаларга кўп қўшилмайдиган бир бола болалар орасидан тайинланади. Бугундан эътиборан у президент эканлиги айтилиб нимани истаса машғулот иштирокчиларига буюриши мумкинлиги таъкидланади. Ўйинда ҳар бир бола бирма-бир президент бўлиб чиқади.


Ўйиндан сўнг бериладиган саволлар:
1.Президент бўлганингизда нималарни хис эттингиз?
2.Бу ролда сизга нима кўпроқ ёқди?
3.Хизматкор бўганингизда ўзингизни қандай хис эттингиз?
4.Президент қандай хислатларга эга бўлиши керак?



Download 35.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling