Болалардаги жахлдорлик хиссини бартараф этиш учун машғулотлар. 1-кун. 1-сессия машғулотлари. 1-машқ. “Соғломжонлар


Download 35.66 Kb.
bet3/10
Sana20.12.2022
Hajmi35.66 Kb.
#1037184
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Гиперактив, агрессив (2)

3-кун. 3-сессия машғулотлар
1-машқ. “Соғломжонлар”
2-машқ. “Ўйинчоқни сўра” вербал мулоқот.
Мақсад: Тарбияланувчиларга мулоқот қилишнинг самарали ёлларини ўргатиш.
Машқнинг бориши: Болалар 2 гурухга бўлинадалар.
1-гурух болаларининг қўлида бирор бир буюм-ўйинчоқ, қалам, дафтар, китоб ва бошқалар туради. 2-гурух болалари эса 1-гурух болаларидан ўйинчоқларни беришларини сўрайди.
1-гурух иштирокчиларига кўрсатма: Қўлингиздаги нарса ўзинг учун жуда керак, бироқ дўстинг учун хам зарур. У қўлингиздагини сўрайди, сиз эса бермасликка харакат қилинг. Лекин жуда бергингиз келсагина уни дўстингизга беринг.
2-гурух иштирокчиларига кўрсатма: Шундай сўзлар айтиб сўрангки, ўртоғингиз сизга ўйинчоқни бериб юборсин. Кейин гурухлар ролларини алмаштирадилар. Ўйин 10-12дақиқа давом этади.
3-машқ. “Нима бу?”
Мақсад: Машғулотда хис қилган таассуротлар хамда ўзаро таъсирнинг самарали томонлари мухокама қилинади.
Ўйиннинг бориши: Болалар доира шаклида ўтирадилар. Ўз таассуротларини айтиб, қуйидаги саволларга жавоб беради:
Ўйинчоқни беришри сўраш осон бўлдими?
Ўйинчоқни чиндан хам беришни хохладингизми?
Қандай айтиш керак бўлди?
Қалбингиздан қандай кечинмалар ўтди? Давомийлиги 5дақиқа.
4-машқ. “Менинг соям”
Мақсад: Болаларни психофизиологик томондан ривожлантириш.
Ўйиннинг бориши: Болалар бир жуфтдан бўлинадилар. Биринчи бола ўз ролини бажаради, иккинчиси унинг соясини ижро этади. Ўзининг ролини ўйнаган бола ишора бўйича айлана бўйлаб югуради. Унинг кетидан сояси югуради. Биринчи бола “ўзининг соясини” адаштириш мақсадида алдовчи харакатлар қилади. Югуришни тезлатади ёки секнлатади. Кейин роллар алмашилади. Давомийлиги 3 дақиқа.
5-машқ. Рефлексия ўтказилади. Машғулотлар болаларда қандай таассурот қолдиргани сўралади. Машғулотдан нималар ўрганганликлари тахлил қилинади. Машғулот якунланади...
5-машғулот

Мақсад: болаларга ўзлари қилаётган хатти-ҳаракатларининг моҳиятини тушунишга ўргатиш, муаммоли вазиятда мустақил муаммони ечишга интилиш, ўз-ўзига бериладиган баҳонинг объектив бўлишига ҳаракат қилиш.


Download 35.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling