Сеҳрли стул” машқи Мақсад


Download 33.35 Kb.
bet2/3
Sana16.06.2023
Hajmi33.35 Kb.
#1505413
1   2   3
Bog'liq
Турли машқлар

Сен...
Мақсад: Комплимент қилиш орқали иштирокчиларнинг ўзига баҳо беришини орттириш, ҳар бир инсоннинг ўзига хослигини англаш.
Ҳар бир командадан биттадан вакил чиқади ва улар бошқа бир иштирокчини – қайси командадан бўлиши муҳим эмас – танлайдилар (қўшимча кўрсатма бериш мумкин – қарама-қарши жинс вакилини таклиф қилиш) 3 дақиқа давомида тўхтамасдан вакил танланган иштирокчига ёқимли гаплар гапириш лозим.
Қачонки вакил тўхтаб қолиб, гап тополмай қолса (10 сония давомида), топшириқ бажарилмаган ҳисобланади.


«Кўринмас ришталар»
Мақсад: Команданинг шаклланганлик ҳиссини мустаҳкамлаш, ҳар доим ҳам инсонларни бирлаштириб турадиган нимадир борлигини, боғлиқликни ҳис қилиш жамоада ишончли муносабатларни шакллантиришга ёрдам бериш
Машқни ўтказиш учун қалин, мустаҳкам ип калаваси керак бўлади. Бошловчи иштирокчиларни қўллар узатилган оралиқда айлана бўлиб туриб олишни ва кўзларини юмишни таклиф қилади. Бошловчининг ўзи айлана ичига кириб олади ва ривоятнинг кириш қисмини бошлайди:
«Қадим-қадим замонда оламда бир ажойиб инсон яшаган экан. Унинг соч-соқоли оппоқ ва узун экан, шунинг учун кўпчилик уни ақлли қария деб биларкан. Бошқалар эса унинг кўзларидаги қувноқ нурни кўриб, уни ёш, дея таъкидлашар экан.
Бу одам хеч ким билмайдиган нарсаларни биларкан, шунинг учун уни одамлар донишманд деб аташаркан. Ҳеч ким унинг қаердан келиб қолагинини билмас, лекин айтишларича, у авваллари ҳаммага ўхшаган оддий одам бўлган экан. Авлодлар алмашинавераркан, донишманд эса одамлар орасида яшайвераркан.
Одамлар ўзларни унинг ҳимояси остида сезарканлар. Кунлардан бир кун донишманд йўлга чиқибди, йўл юрса ҳам, мўл юрибди. У бутун дунёни айланиб чиқибди, жуда кўп одамларни кўрибди. Донишманд одамларнинг қанчалик хилма-хиллигидан, уларнинг хулқ-атвори, хоҳиш-истаклари ва интилишларининг турли-туманлигидан роса ажабланибди.
“Уларни қандай қилиб бирлаштириш, бир-бирлари билан тинч яшай оладиган қилиш мумкин экан-а?” - деб ўйлабди донишманд.
Шунда донишманд жуда ингичка, лекин мустаҳкам ип йигирибди. (Тренер болаларга бирма-бир ипни тутқазиб боради). У барча кўнгли тоза, меҳрибон одамларни айланиб, мана шу ингичка мўъжизавий ип – ришта билан боғлаб чиқишни қарор қилибди. Ҳақиқатдан, бу ришта жуда ноёб ва мўъжизакор экан.
Силлиқ, юмшоқ бу ришта одамлар учун умуман сезилмас экан, лекин шунга қарамай, одамларнинг ўзаро муносабатларига таъсир кўрсатар экан. Донишманд ипни тутқазган одамлар меҳрибонроқ, хотиржамроқ, сабрлироқ бўла бошларканлар.
Улар бир-бирларига эътиборлироқ муносабатда бўла бошлабдилар, яқинларининг фикр ва ҳиссиётларини тушунишга ҳаракат қила бошлабдилар. Баъзан улар баҳслашардилар, шунда мўъжизавий ип таранг тортиларкан, лекин узилмас экан.
Баъзан улар уришиб қоларканлар, бундай пайтда ип узилар экан, лекин ярашганда риштанинг учлари яна қайта боғланаркан. Бунда пайдо бўлган тугун эса бўлиб ўтган жанжал тўғрисида эслатиб тураркан.
Одамлар донишманднинг совғасини нима қилибдилар? Кимдир уни сир тутиб, асраб, авлоддан авлодга мерос қилиб ўтказаркан. Кимдир риштанинг мавжудлигини сезмай, унда кўпгина тугунчалар қолдираркан, у инсоннинг характери ҳам дамба-дам ўзгариб турар экан. Лекин энг асосийси, ҳар қайси инсон кўринмас ришталарни ўзига яқин деб ҳисоблаган дўстлари, сафдошлари ва ҳамкорларига узата оларканлар.
– Ҳозир Сиз қўлларингизда донишманднинг совғаси – мўъжизакор ипни ушлаб турибсиз. Келинг синаб кўрамиз, ипни барчамиз ҳар томондан ўзимизга тортсак, нима рўй беради? У тортилади ва қўлларимизни худди кесиб кетаётгандек туюлади, оғритади.
Бундай муносабатларни баъзилар “таранг, тортишишган” муносабатлар деб атайди. Агарда кимдир – давом эттиради бошловчи, - кимдир ипни ўзига тортса, кимдир эса бундай қилмаса, нима бўлади?
Қани, шундай қилиб кўрайликчи... айланамизнинг мувозанати, мутаносиблиги ўзгаради. Кимдир мустаҳкам жойлашиб олади, кимдир умуман мустаҳкам турмайди. Бундай ҳолатларда “Кўрпани ўзига тортяпти” дейишади. Баъзи одамлар – давом эттиради бошловчи – бу ипни бўйниларига илиб оладилар. Шундай қилиб кўринг. Бундай қилганлар оғриқ сезишлари аниқ. Бундай ҳолатларда “.. бўйнига ўтирғазиб олган, ўз бўйнига олган” дейишади.
Бу ип билан турли тажрибаларни ўтказиш мумкин. Кўпчилик одамлар бу учун бутун умрларини бағишлайдилар. Тортадилар, узиб юборадилар, тугун қилиб боғлайдилар, бўйниларига илиб оладилар, ёки умуман қўйиб юборадилар. Донишманд эса умуман бундай ҳолатларни кўзда тутмаган эди. Келинг, шундай бир ҳолат топайликчи, барчамиз учун қулай бўлсин. Шу ҳолатни эслаб қолишга ҳаракат қилинг.


Download 33.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling