Birinchi rezinotexnika zavodi


Download 1.59 Mb.
Sana18.03.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1282590
Bog'liq
Презентация лаборатория


“BIRINCHI REZINOTEXNIKA ZAVODI” НИНГ
АНГРЕН 2022
МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТИ ШАКЛИДАГИ
Физика Механика Синов ва Кимёвий тахлил лаборанти Хасанова Гулшана Мусажон қизининг
ТАҚДИМОТИ
МУНДАРИЖА
  • “BIRINCHI REZINOTEXNIKA ZAVODI” Маъсуляти чекланган жамияти хақида маълумот.
  • Физика механика синов ва кимёвий тахлил лаборатория фаолияти тўғрисида умумий маълумотлар.
  • Физика механика синов ва кимёвий тахлил лаборатория ходимларини компитентлиги. Олиб борилаётган синов ва тахлиллар тўғрисида умумий маълумотлар.

  • 4. Синов лабораториясини халқаро стандартлар билан таъминланганлиги ва энг замонавий синов-ўлчов ускуналар билан жихозланганлик холати .
    5. Синов лабораториясини халқаро стандартлар талабларига асосан аккредитациядан ўтганлик холати.

1. КОРХОНА ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР
Масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Birinchi rezinotexnika zavodi” 2014 – йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ангрен эркин иқтисодий зонаси ҳудудида резинотехника маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган завод қуришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорига асосан ташкил этилган. 2018 йилда завод тўлиқ қуриб битказилиб оммавий ишлаб чиқариш бошланган.
Корхонанинг устаф фонди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.12.2014 йилдаги ва 01.11.2018 йилдаги ПҚ-2269-сонли қарорига мувофиқ 30 млн АҚШ доллари (150 457,16 млн.сўм). “Ўзкимёсаноат” АЖ нинг улуши 100% ташкил этади.
Заводнинг умумий ер майдони 30 гектардан иборат бўлиб, 1 200 ишчи ўрнига мўлжалланган.
Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қувватлари;
- 3 млн дона (21 турдаги) автомобил шиналари;
- 200 минг дона (2 турдаги) қишлоқ хўжалиги техникалари шиналари;
- 100 минг п/м (18 турдаги резина-матоли ва 9 турдаги резина-симли) конвейер ленталар.
Хитойнинг LING LONG компаниясининг халқаро даражадаги мутахассислари автомобил шиналарини ишлаб чиқаришга лицензияловчи сифатида жалб қилинди. Шина саноатида VMI (Голландия), Fischer (Германия), Kobelco (Япония), Comerio (Италия) каби етакчи компанияларнинг ишлаб чиқариш ускуналари ўрнатилган. Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳалқаро ECE-117, ECE-30 ва ECE-54 Европа стандартларига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикасининг миллий сертификатлаш тизимидан сертификатланган. Шунингдек, корхона ISO9001:2015 стандарти талабларига мувофиқ сертификатланган.
Физика механика синов ва кимёвий тахлил лаборатория фаолияти тўғрисида умумий маълумотлар.
Tashkent region
Angren city
Free industrial zone
Физика механика синов ва кимёвий тахлил лабораторияси фаолиятини 2018 йилда бошлаган бўлиб,хозирги кунда регламентлар, стандартлар, бошқа меъёрий хужжатлар, синовлар, чизмалар, программа таъминоти, техникавий шароитлар, йўриқномалар хамда қўлланмалар билан тўлиқ таъминланган. Айни пайтда Физика механика синов ва кимёвий тахлил лабораториясида 47 та ходим ўз фаолиятини олиб боришмоқда.
Физика механика синов ва кимёвий тахлил лаборатория фаолияти тўғрисида умумий маълумотлар.
Физика механика синов ва кимёвий тахлил лабораторияси хозирги кунда ASTM, ISO O’z Dst стандартлар асосида барча турдаги авто шина хамда тасмали конвейерлар ишлаб чиқаришда қўлланиладиган хом ашё ва материалларнинг хамда тайёр махсулотларнинг синовлари ва тахлиллардан ўтказади.
1. Каучуклар, 7. Трослар,
2. Техник углеродлар, 8. Резина қоришмаларини,
3. Ёғлар, 9. Нейлон ткан матоларни,
3. Кукунли кимёвий хомашёлар, 10. Вулқонловчи кимёвий хомашёлар,
4. Тўлдирувчилар, 11.Тасмали конвейерлар
5. Пластификаторлар,
6. Полотнолар,

Физика механика синов ва кимёвий тахлил лаборатория ходимларини компитентлиги. Олиб борилаётган синов ва тахлиллар тўғрисида умумий маълумотлар .
«BRZ»МЧЖ қошидаги Физика механика синов ва кимёвий тахлил лаборатория ходимлари Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигида малака ошириш курсларида таълим олиб,стандартлаштириш,аккредитлаштириш, техник жихатидан тартибга солиш, сифат менежменти тизими доирасида кўрсатилган ихтисослик бўйича иш олиб бориш учун зарур билимларга эга бўлган, бундан ташқари Сертификатлаштириш миллий тизими томонидан, сохада ходим сифатида мувофиқликни бахолашга доир ишларни амалга ошириш учун мувофиқлик сертификатларини қўлга киритишган. OOO «THE GREAT GOLDEN LABORATORIY МD» лабораториясида O’zDSt ISO/IEC 17025 2019-Синов ва калибрлаш лабораториялари компетентлигига қўйиладиган умумий талаб талабларидан келиб чиқиб, мувофиқликни бахолаш ва қарор қабул қилиш бўйича билимларини синовдан ўтказишган хамда сертификатлаштирилган.
Синов лабораториясини халқаро стандартлар билан таъминланганлиги ва энг замонавий синов-ўлчов ускуналар билан жихозланганлик холати.
Физика механика синов ва кимёвий тахлил лабораторияси айни пайтда барча тахлил ва синовлар учун стандартлар билан хамда энг замонавий синов ва ўлчов ускуналар билан таъминланган
Синов лабораториясини халқаро стандартлар талабларига асосан аккредитациядан ўтганлик холати.
Хозирги кунда «BRZ»МЧЖ қошидаги Физика механика синов ва кимёвий тахлил лабораторияси O’ZAK-Ўзбекистон Aккредитация Mаркази бахолаш гурухи томонидан жойнинг ўзида бахолашда кўрсатилган барча камчиликларни олдини олган холда хамда аккредитация сохасига асосан синовларни амалга ошириш учун, «Ўзбекистон аккредитация маркази»DUK томонидан O’zDSt ISO/IEC 17025:2019 стандарт талабларига мувофиқ бахоланганлиги ва аккредитация қилинганлигини тасдиқлади ва Аккредитация тўғрисидаги гувохнома қўлга киритилди.

ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ
Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling