Давлат стандартлаштириш тизимининг умумий қоидаларини ўрганиш. ЎзДСт 0 Давлат стандартини таҳлили. Давлат стандартлаштириш тизимининг моҳияти


Download 24.05 Kb.
Sana08.06.2023
Hajmi24.05 Kb.
#1464693
Bog'liq
14 Давлат стандартлаштириш тизимининг умумий қоидаларини ўрганиш


Давлат стандартлаштириш тизимининг умумий қоидаларини ўрганиш. ЎзДСт 1.0 Давлат стандартини таҳлили. Давлат стандартлаштириш тизимининг моҳияти.
Стандартлаштириш тизими. Ўзбекистон Республикасининг «Стандартлаштириш тўғрисида»ги Қонунига асоссан Ўзбекистон Республикасида стандартлаштириш ишларини ўтказишнинг умумий ташкилий-техник қоидаларини тартибга солиб турувчи стандартлаштириш тизими фаолият кўрсатади.
Стандартлаштириш ишларини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва таъминлашни:

  • халқ хўжалиги тармоқларида - Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги;

  • қурилиш, қурилиш индустрияси соҳасида, шу жумладан лойиҳалаш ва конструкциялашда - Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги;

  • табиий ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ҳамда атроф муҳитни ифлосланишдан ва бошқа зарарли таъсирлардан муҳофаза қилиш соҳасида - Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси;

  • тиббиёт учун мўлжалланган маҳсулотлар, шу жумладан дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техника соҳасида, шунингдек Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган, шу жумладан импорт бўйича етказиб берилаётган маҳсулотларда инсон учун зарарли моддалар мавжудлигини аниқлаш масалаларида - Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги;

  • мудофаа қобилиятини ва сафарбарлик тайёргарлигини таъминлаш, мудофаа аҳамиятига молик маҳсулотлар соҳасида - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги амалга оширади.

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ушбу Қонунга мувофиқ стандартлаштириш ишларини ўтказишнинг умумий қоидаларини, манфаатдор томонларнинг давлат бошқарув органлари, жамоат бирлашмалари билан олиб борадиган ҳамкорликдаги ишининг шакл ва усулларини белгилайди.
Ушбу Қонунга мувофиқ давлат бошқаруви органлари ўз ваколатлари доирасида стандартларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва нашр этади.
Ўзбекистон Республикасида стандартлаштиришга доир қуйидаги тоифадаги норматив ҳужжатлар қўлланилади:

  • халқаро (давлатлараро, минтақавий) стандартлар;

  • Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартлари;

  • ташкилотнинг стандартлари;

  • хорижий мамлакатларнинг миллий стандартлари.

Давлат ягона узлуксиз таълим тизимида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган давлат таълим стандартлари ишлаб чиқилади.
Стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар жумласига, шунингдек стандартлаштириш қоидалари, нормалари, техник-иқтисодий ахборот классификаторлари ҳам киради. Мазкур ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қўллаш тартиби Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигитомонидан белгиланади.
Халқаро (давлатлараро, минтақавий) стандартлар ва хорижий мамлакатларнинг миллий стандартлари, шунингдек халқаро қоидалар ва нормалар Ўзбекистон Республикаси иштирок этган шартнома ёки битимларга мувофиқ қўлланилади. Ушбу стандартлар, қоидалар ва нормаларни республика ҳудудида қўллаш тартибини Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва давлат бошқарувининг бошқа органлари ўз ваколатлари доирасида белгилайдилар.
Стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар ватанимиз ҳамда чет эл фан ва техникасининг замонавий ютуқларига асосланган ва Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ бўлиши лозим. Улар халқаро савдо-сотиқ учун ортиқча тўсқинликларни вужудга келтирмаслиги лозим.
Норматив ҳужжатларсиз маҳсулот ишлаб чиқариш ва реализация қилишга йўл қўйилмайди.
Ўзбекистон Республикасининг манфаатлари ҳимоя қилинишини ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг рақобат қила олиш имконини таъминлаш учун асосли ҳолларда стандартларда истиқболга мўлжалланган, анъанавий технологияларнинг имкониятларидан илдамлашган дастлабки талаблар белгилаб қўйилади.
Истеъмолчиларга реализация қилинадиган маҳсулотга доир стандартлар ҳамда уларга киритилган ўзгартишлар Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги органларида ҳақ олмасдан давлат рўйхатидан ўтказилиши керак. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги органларида рўйхатдан ўтказилган стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг давлат фондига киради.
Маҳсулот, атроф-муҳит, аҳолининг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулки хавфсизлигини, техникавий ва ахборот жиҳатдан маҳсулотнинг бир-бирига мос келиши ва ўзаро алмашинувчанлигини, уларни назорат қилиш усуллари бирлиги ва тамғалаш бирлигини таъминлаш учун стандартларда белгиланадиган талаблар давлат бошқаруви органлари, хўжалик фаолияти субъектлари риоя этиши учун мажбурийдир.
Стандартларда маҳсулотни яратиш, ишлаб чиқариш ва етказиб бериш шартномасига киритилган, қонунчиликда назарда тутилган ўзга талаблар ҳам белгилаб қўйилиши мумкин.
Импорт маҳсулот, башарти у Ўзбекистон Республикасида амал қилаётган техник регламентларнинг ёки стандартларнинг мажбурий талаблар қисмига мувофиқлиги тасдиқланмаган бўлса, етказиб берилиши ва белгиланган мақсадда ишлатилиши мумкин эмас.
Хўжалик фаолияти субъектлари томонидан стандартларнинг мажбурий талабларига, стандартлаштиришга тааллуқли бошқа қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва уларнинг ҳудудий органлари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, шунингдек бошқа махсус ваколатли давлат бошқарув органлари ўз ваколатлари доирасида амалга оширади.
Маҳсулот ва технологияларнинг маълум бир турлари ёки фаолияти турларини стандартлаштириш бўйича ишларни ташкил этиш ва амалга ошириш, шунингдек курсатилган обектлар юзасидан халқаро (минтақавий) стандартлаштириш ишларини ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикасида 33 та Техникавий қўмитаси (ТҚ) мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги «Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4059-сонли қарорига мувофиқ "Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти» давлат муассасаси" (Стандартлар институти) ташкил этилди.
Ушбу қарорига асосан "Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти» давлат муассасаси" стандартлаштириш бўйича тармоқ техник қўмиталарининг фаолиятини мувофиқлаштириш, стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни, шу жумладан, шартнома асосида хўжалик юритувчи субъектлар ва бошқа ташкилотларнинг аризалари бўйича ишлаб чиқиш ва реализация қилиш, шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича базавий ташкилот этиб белгиланди.
Стандартлаштириш — бу маҳсулот турлари, русумлари, параметрлари, ўлчамлари ва сифати бўйича ҳамда ишлаб чиқариш технологияси, синаш ва назорат қилиш услуби, маҳсулотни жойлаш, русумлаш, сақлаш ва бошқаларга меъёрий бирлик ўрнатишдир.
Стандарт — бу стандартлаштириш обЪектларига қоида, тартиб ва меъёрлар мажмуасини қўювчи махсус ташкилот томонидан тасдиқланган стандартлаштириш бўйича меъёрий-техник ҳужжатдир. Бу ҳужжатлар фан ва техника, илғор тажриба ютуқлари асосида ишлаб чиқилади. Улар жамоат учун маъқул ечимларни назарда тутиши керак. Стандарт моддий обЪектлар (масалан, болтлар, гайкалар, подшипниклар ва ҳ.к.) ҳамда меъёрлар, қоидалар, ташкилий- услубий обЪектларига ва умумтехник характердаги (масалан, чизмачилик шрифти, чизмалар учун ўзига хос шакл) талаблар учун ҳам ишлаб чиқилиши мумкин. Таъсир доираси, таркиби ва тасдиқланиш даражаси бўйича стандартлар категориялар ва турларга бўлинади.
Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллиғининг биринчи йилиданоқ стандартлаштиришга катта эътибор берди. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида стандартлаштириш бўйича ишларни ташкил қилиш тўғрисида»ги 1992 йил 2 мартдаги 93-сонли қарориға мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида стандарт-лаштириш, метрология ва сертификатлаштириш Ўзбекистон давлат маркази (Ўздавстандарт)— ташкил этилди.
Республикада стандартлаштириш бўйича ишларнинғ ташкил этилишини, мустақиллаштирилишини ва ишларнинг мақбул даражада олиб борилишини қуйидаги идоралар амалга оширадилар:

-тармоқлараро қўлланишга белгиланган маҳсулот бўйича- Ўздавстандарт;


-қурилиш ва қурилиш саиоати бўйича, шу жумладан, лойиҳалаш ва конструкциялашни ҳам қўшган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш Давлат қўмитаси;
-табиий ресурслардаи фойдаланишни йўлга қўйиш атроф-муҳитни ифлосланишдан ва бошқа зарарли таъсирлардан муҳофаза қилиш соҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси;
-тиббиёт йўналишидаги маҳсулотлар, табиий техника буюмлари, моддалар ва республика саноата ишлаб чиқарадиган маҳсулот таркибида инсон учун зарарли моддалар бўлмаслигини назорат қилиш бўйича — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
-Ўзбекистон Республикаси стандарти (ЎзРСТ) — стандартлаштириш бўйича давлат идораси ёки бошқа тегишли ҳуқуқга эга бўлган Республика идораси (Ўздавстандарт, Қурилиш Давлат қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси, Соғлиқни сақаш вазирлиги) томонидан тасдиқланган стандарт.
-Техникавий шартлар (ЎзТШ) — буюртмачи билан келишилган ҳолда ишлаб чиқарувчи томонидан, ёки буюртмачи ва ишлаб чиқарувчи билан биргалиқда ёки буюртмачи билан тасдиқланган аниқ маҳсулотга (хизматга) бўлган техникавий талабларни белгиловчи меъёрий ҳужжат.
-Корхона стандарти (ЎзКСТ) маҳсулотга, хизматга ёки жараёнга корхонанинг ташаббуси билан ишлаб чиқилган ва унинг томонидан тасдиқланган стандартдир.
-Стандартлар мажмуи — ўзаро боғланган стандартлаштириш обЪектларига келишилган талабларни белгиловчи ва маълум илмий-техикавий ёки ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг ечимини меъёрий ҳужжатлар билан таъминлаш мақсадида бирлаштирилган ўзаро боғланган стандартлар тўплами.
- Халқаро стандарт — стандартлаштириш билан шуғулланадиган халқаро ташкилот қабул қилган ва истеъмолчиларнинг кенг доирасига мўлжалланган стандартдир.
-Минтақавий стандарт — стандартлаштириш билан шуғулланадиган минтақавий ташкилот томонидан қабул қилинған ва истеъмолчилар кенг доирасига мўлжалланған стандартдир.
-Миллий стандарт — стандартлаштириш билан шуғулланадиган миллий идора томонидан қабул қилинган ва истеъмолчиларнинг кенг доирасига мўлжалланган стандартдир.
-Халқаро, минтақавий ёки чет мамлакатларнинг миллий стандарти тўғридан-тўғри қўлланилиши ЎзРСТ 1.7. га биноан амалга оширилади.
-Уйғунлаштирилган стандартлар — маҳсулот, жараён ва хизмат-ларнинг ўзаро алмашинувчанлигини ва тақдим этилган ахборотни ёки синаш натижаларини ўзаро тан олишни таъминлайдиган стандартлаштириш билан шуғулланувчи турли идоралар билан биргаликда қабул қилинган ва бир хил обЪектларга тегишли бўлган стандартдир.
-Бирхиллаштирилган стандартлар — мазмунан ўхшаш, аммо тақдим этилиши шакли жиҳатидан уйғунлашмаган стандартлардир.

-Айнан ўхшаш стандартлар — ҳам мазмунан, ҳам шаклан уйғунлашган стандартлардир. Бирхиллаштириш — муайян эҳтиёжни қондириш учун зарур бўлган энг мақбул ўлчамлар сонини ёки маҳсулот, жараён ва хизмат турларини танлашдан иборат. Стандартлаштириш обЪекти стандартлаш-тириладиган нарса (маҳсулот, жараён, хизмат) ҳисобланади.


-Стандартлаштириш соҳаси — ўзаро боғланган стандартлаштириш обЪектлари мажмуидир. Халқаро стандартлаштириш барча мамлакатларнинг тегишли идоралари иштирок этиши мумкин бўлган стандартлаштиришдир.
-Минтақавий стандартлаштириш иштирок этиши бўйича дунёдаги фақат битта жуғрофий ёки иқтисодий раёнга қарашли мамлакатнинг тегишли идоралари учунгина очиқ бўлган стандартлаштиришдир, Миллий стандартлаштириш — муайян бир мамлакат доирасида ўтказиладиган стандартлаштиришдир.
Стандартлаштиришнинг энғ содда услубларидан бири симплификация ҳисобланади. Симплификация — стандартлаштиришнинг бир тури бўлиб, фойдаланилаётган русумлар, типлар, сортаментларни, материалларни, жараёнларни ёки бошқа маҳсулотларни истеъмолчининг биринчи кунги мавжуд талабини қондириш нуқтаи назаридан рационал (оптимал) миқдоргача чеклашдир. Бу таъриф Халқаро стандартлаштириш ташкилоти томонидан қабул қилинган.
Симплификацияда маҳсулотни ташкил этувчи қисмлари ва деталларининг керак бўлмаган турлари чиқариб ташланади. Симплификациялаш обЪектларига ҳар қандай техник такомиллаштиришлар киритилмайди. Симплификациянинг иқтисодий самарадорлиги анча юқоридир. Масалан, бензинни турли-туман сонларида тайёрлаш мумкин. Аммо стандарт уларнинг турларини чеклаб А—72, А—76, АИ—93 ва бошқа маркаларини аниқлаган. Агар бензинли двигателларни лойиҳалаш маълум октан сонидаги бензинни танлашдан бошланашини ҳисобга олсак унда бундай чеклаш аҳамиятининг муҳимлиги тушунарли бўлади. Автомобил саройини маълум маркадаги бензин билаш узлуксиз таъминлаш ва автомобиллардан техник жиҳатдан тўғри фойдаланиш учуи у жуда зарурдир. Техникада айнан ушбу масалаларни типизация ечади.
Типизация — машиналар, дастгоҳлар, асбоблар конструкциялари, технологик жараёнларнинг хилма-хиллигини асосли равишда умумий техник характеристикалари асосида кўп бўлмаган типлар сонига келтиришдир. Машиналар конструкциясини типизациялаш база ҳисобланувчи энг яхши эксплуатацион кўрсаткичларга эга бўлган техникалардан намуна олишга имкон беради. Масалан, МТЗ-80 трактори конструкцияси базасида қатор ихтисослаштирилган ғилдракли ва занжирли тракторлар, экскаваторлар ва бошқа машиналар чиқарилади.

Мамлакатимизда ишлаб чиқарилувчи тракторларни типизация-ланмагунча қишлоқ хўжалиги машиналари (ҚХМ) ва қуроллар комплектини яратиш амалда мумкин бўлмас эди. Тортиш кучига боғлиқ равишда тракторлар 0,6 т; 1,4; 3 т; ...классларини аниқлаш машина ва қуролларни лойиҳалашдаёқ маълум классдаги тракторни тўла юклашга интилинади. Типизация қилиш меҳнат унумдорлигини оширади, материал ресурсларни тежайди, маҳсулот таннархини пасайтиради.
Download 24.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling