Божхона назорати ва уни амалга ошириш тартиби
Download 49.56 Kb.
|
Божхона назорати ва уни амалга ошириш тартиби
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар.
- Божхона назорати ва шакллари.
- 2. Божхона кўригидан ўтказиш тартиби
Божхона назорати ва уни амалга ошириш тартиби Режа: Божхона назорати ва шакллари. Божхона кўригидан ўтказиш тартиби. Божхона омборлари ва эркин омборлар. Товарларни божхона назорати остида сақлаш ва реализация қилиш Товарлар ва транспорт воситаларини божхона назорати остида ташиш. Божхона органининг лицензияси. Таянч иборалар. Божхона назорати ва шакллари, божхона кўригидан ўтказиш, товарларни божхона назорати остида сақлаш ва реализация қилиш, товарлар ватранспорт воситаларини божхона назорати остида ташиш, божхона брокери, божхона лицензияси. Божхона назорати ва шакллари. Божхона назорати божхона органларининг мансабдор шахслари томонидан қуйидаги йўллар билан ўтказилади: божхона мақсадлари учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотларнитекшириш; жисмоний ва мансабдор шахсларни оғзаки сўраб-суриштириш; божхона кўригидан ўтказиш; товарлар, транспорт воситалари, бинолар ва бошқа жойларни божхона томонидан қиёслаш; товарлар ва транспорт воситаларини ҳисобга олиш; ҳисобга олиш ва ҳисобот тизимини текшириш; божхона назоратидан ўтказилиши лозим бўлган товарлар ва транспорт воситалари туриши мумкин бўлган ёхуд назорат қилиш божхона органлари зиммасига юклатилган фаолият амалга оширилаётган ҳудудлар, бинолар ва бошқа жойларни текшириш; қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шаклларда. Божхона назорати ўтказилаётганида инсон, хайвонот ва ўсимликлар ҳаёти ва соғлиги учун хавфсиз бўлган ҳамда товарлар ва транспорт воситаларига зиен етказмайдиган техникавий ва бошқа воситалар қўлланилиши мумкин. Божхона назоратини ўтказиш қоидалари қонун ҳужжатларида белгиланади. Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган ҳамда шартли чиқариб юборилган товарлар ва транспорт воситалари божхона назоратидан ўтказилиши лозим, Божхона кодекснинг 49, 50, 117-126-моддаларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Божхона органлари эркин божхона зоналари ва эркин омборларда турган товарлар устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда божхона назоратини амалга оширишга ҳақлидир. Божхона органлари божхона ҳудудидан божхона органининг рухсатисиз чиқиб кетган транспорт воситаларини мажбурий равишда тўхтатиш, денгиз, даре ва ҳаво кемаларини мажбурий равишда оркага қайтаришга ҳақлидир, чет эл кемалари ва бошқа давлатларнинг ҳудудида турган кемалар бундан мустасно. 2. Божхона кўригидан ўтказиш тартиби Download 49.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling