Бошлангич профессионал таълимнинг


Download 290.68 Kb.
bet1/42
Sana05.04.2023
Hajmi290.68 Kb.
#1275623
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42
Bog'liq
3 52 01 01 Ракамли ахборотларни айта ишлаш устаси


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

БОШЛАНГИЧ ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМНИНГ


3.52.01.01 - Рақамли ахборотларни қайта ишлаш устаси касби бўйича
Бизнес асослари” фанидан

ЎҚУВ ДАСТУРИ



Квалификация(лар) номи: Рақамли ахборотларни қайта
ишлаш
WEB контент администратори Ўқув режадаги тартиб рақами: 2.01
Ажратилган соат: 60
Тошкент – 2020


Тузувчилар:

З.Я.Худойбердиев

Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малака ошириш институт директори, и.ф.д., проф.


У.В.Гафуров

Тошкент давлат иқтисодиёт университети, “Фундаментал иқтисодиёт” кафедраси профессори, иқтисодиёт фанлари доктори

Д.Р.Рахматуллаева Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малака ошириш институт “Таълимда бошқарув” кафедраси доценти, PhD.


Ў.Алижонов

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Касб-ҳунар таълимини ўқув-методик мувофиқлаштириш бош бошқармаси бошлиғи, PhD.

Тақризчилар:

Д.А.Рахманов

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси, “Молия” кафедраси мудири, И.ф.д.
Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби директори ўринбосари, PhD.

Ш.Холмуминов

1. ЎҚУВ ДАСТУРИ УМУМИЙ ТАЛАБЛАРИ


Дастур номи

Бизнес асослари

Ажратилган соат

60

Мавзулар сони

18

Дастурнинг мақсади

Ўқувчиларни ўз бизнес-ғояларини амалга ошириш ва шахсий даромад топиш мақсадида бизнес фаолиятини йўлга қўйишга ўргатиш.

Ўзлаштириш (ўқитиш) натижалари

  • шуғулланиш мумкин бўлган муайян тадбиркорлик фаолияти турининг афзаллик ва устун жиҳатларини аниқлаш;

  • ўз шахсий бизнесини ташкил этиш учун зарур бўлган бизнес муҳитни таҳлил қилиш;

  • бизнесни бошлашнинг ҳуқуқий ва молиявий жиҳатларини баҳолаш;

  • ўз шахсий бизнес-режаларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш;

  • шахсий бизнесни ташкил этиш, уни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда лицензия олиш.

Билимлар

  • кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти мазмуни;

  • тадбиркорнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

  • тадбиркорлик фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий шакллари ва таъсис ҳужжатлари;

  • бизнес-режанинг вазифаси ва асосий бўлимлари;

  • кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларида маркетинг фаолиятини ташкил этишнинг услубий асослари ва маркетинг тадқиқотлари;

  • банкдан кредит олиш ва расмийлаштириш тартиби;

  • тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга қаратилган барча қонуний ва меъёрий ҳужжатлар юзасидан ахборотга эга бўлиш;

  • инновацион тадбиркорлик мазмуни;

  • тадбиркорлик субъектларини солиққа тортиш тартиби.

Кўникмалар

  • шахсий бизнесни ташкил этиш ва уни давлат рўйхатидан ўтказиш, лицензия олиш;

  • бизнес-режа ишлаб чиқиш, шахсий бизнес фаолиятини юритиш ва уни бошқариш;

  • бизнес фаолиятини иқтисодий таҳлил қилиш;

  • бизнес фаолиятини юритиш учун маркетинг тадқиқотларини ўтказиш ва таҳлил қилиш;

  • “Start-up” лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

  • маҳсулот ва хизматларни реклама қилиш;

  • банк кредитларини расмийлаштира олиш;

  • солиқ ва кредит имтиёзларидан фойдалана олиш;

  • муносиб иш топиш, ўзини ўзи банд қилиш, тегишли ишчи ва мутахассисларни ёллаш, бандликни таъминлашга оид ҳужжатлар билан ишлай олиш;

  • ишбилармонлик этикасига эга бўлиш, ундан фойдаланиш ва бошқалар.


Download 290.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling