Бугунги кунда кадрлар бўйича мутахассислар ходимларга 2022 йил декабрь ойида бошланувчи ва 2023 йил январь ойида тугайдиган таътилларни расмийлаштира туриб муаммога дуч келишмоқда. Улар қуйидагиларни билишмайди


Download 14.78 Kb.
Sana20.12.2022
Hajmi14.78 Kb.
#1039207
Bog'liq
Документ Microsoft Word


Бугунги кунда кадрлар бўйича мутахассислар ходимларга 2022 йил декабрь ойида бошланувчи ва 2023 йил январь ойида тугайдиган таътилларни расмийлаштира туриб муаммога дуч келишмоқда. Улар қуйидагиларни билишмайди:
1) январь ойида қандай қўшимча дам олиш кунлари белгиланади
2) қайси байрам кунларининг кўчирилиш эҳтимоли бор; 
3) умуман олганда, ходимлар янги йил байрамида неча кун дам олишади. 
Бундай вазиятда қандай йўл тутиш кераклигини эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС тушунтирди:
– Дарҳақиқат, муаммо бор. Лекин уни эҳтиёткорлик билан четлаб ўтиш мумкин…
1. Таътилларни расмийлаштириш
2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида ҳар йиллик Президент Фармони чиқишидан аввал, агар таътилларни айнан декабрь-январь ойларида расмийлаштириш зарурати туғилса, таътилни тахмин қилинаётган кўчиришларсиз ёки қўшимча таътил кунларисиз календарга мувофиқ ҳисоблаб чиқишни тавсия қиламиз.
Дам олишда бўлган ходимларга таътилни ҳисоблаш тартибини ва агар қўшимча МҲҲлар тасдиқланса, уларга кичик тузатиш киритилиши эҳтимолини тушунтиринг.
Шуни эътиборга олингки, 2022 йил 31 декабрь 20.12.2021 й. ПФ-35-сон 1-б. «б» к.б. – бу 6 кунлик иш ҳафтаси шароитида ишлайдиганлар учун қўшимча ишланмайдиган кун. Бу сана фақат улар учун таътил кунларини ҳисоблашга киритилмайди.

Подробнее: https://www.norma.uz/uz/bizning_sharhlar/2023_yil_yanvar_oyi_uchun_tatil_qanday_rasmiylashtiriladi
Download 14.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling