Бухгалтерия ҳисоби / бухгалтерский учет


Download 68.54 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi68.54 Kb.
#1571850
Bog'liq
byudzhet tashkilotlarida asosiy vositalar eskirishi isobining yangi




БУХГАЛТЕРИЯ ҳИСОБИ / БУХГАЛТЕРСКИЙ УЧЕТ





М. Остонақулов,
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Ўқув маркази «Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий таҳлил» кафедраси мудири, профессор
БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИДА АСОСИЙ ВОСИТАЛАР эСКИРИШИ ҳИСОБИНИНГ ЯНГИ ТАРТИБИ


«Бюджет ташкилотларининг асосий воситаларини эскири- шини аниқлаш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби
тўғрисидаги низом»да (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 30 октябрда 2028-сон билан рўйхатга олинган) бюджет таш- килотлари асосий воситаларининг қуйидаги йиллик эскириш меъёр- лари ўрнатилган.



Гуруҳлар тартиб рақами

Кичик гуруҳлар тартиб рақами



Асосий воситаларнинг номи

эскириш- нинг йиллик меъёри ( %)

I

Бинолар, иморатлар ва иншоотлар

1.

Бинолар, иморатлар

5


2.

Нефть ва газ қудуқлари

3.

Нефть-газ омборлари

4.

Кема қатнайдиган каналлар, сув каналлари

5.

Кўприклар

6.

Дамбалар, тўғонлар

7.

Дарё ва денгиз причал иншоотлари

8.

Корхоналарнинг темир йўллари

9.

Қирғоқни мустаҳкамловчи, қирғоқни ҳимояловчи иншоотлар

10.

Резервуарлар, цистерналар, баклар ва бошқа сиғимлар

11.

Ички хўжалик ва хўжаликлараро суғориш тармоғи

12.

Ёпиқ коллектор-дренаж тармоғи

13.

Ҳаво кемаларининг учиш-қўниш йўллари, йўлаклари, тўхташ жойлари

14.

Боғларнинг ва ҳайвонот боғларининг иншоотлари

15.

Спорт-соғломлаштириш иншоотлари

16.

Иссиқхоналар ва парниклар

17.

Бошқа иншоотлар



Гуруҳлар тартиб рақами

Кичик гуруҳлар тартиб рақами



Асосий воситаларнинг номи

эскириш- нинг йиллик меъёри ( %)

II


Узатиш қурилмалари

1.

Электр узатиш ҳамда алоқа қурилмалари ва линиялари

8

2.

Ички газ қувурлари ва қувурлар

3.

Водопровод, канализация ва иссиқлик тармоқлари

4.

Магистрал қувурлар

5.

Бошқалар

III


Куч-қувват берадиган машиналар ва ускуналар

1.

Иссиқлик техника ускуналари

8


2.

Турбина ускуналари ва газ турбиналари қурилмалари

3.

Электр двигателлари ва дизель-генераторлар

4.

Комплекс қурилмалар

5.

Бошқа куч-қувват берадиган машиналар ва ускуналар (ҳаракатланувчи транспортдан ташқари)

IV

Фаолият турлари бўйича иш машиналари ва ускуналар (ҳаракатланувчи транспортдан ташқари)

1.

Иқтисодиётнинг барча тармоқларига тегишли машиналар ва ускуналар

15


2.

Қишлоқ хўжалиги тракторлари, машиналари ва ускуналари

3.


Коммутациялар ва маълумотларни узатиш рақамли электрон ускуналари, рақамли тизимлар узатиш ускуналари, рақамли алоқа ўлчов техникаси

4.

Йўлдош, уяли алоқа, радиотелефон, пейжинг ва транкинг алоқа ускуналари

5.

Узатишлар тизимлари коммутацияларининг ўхшаш ускуналари

6.

Киностудияларнинг махсус ускуналари, тиббий ва микробиоло- гия саноати ускуналари

7.

Компрессор машиналари ва ускуналари

8.

Насослар

9.


Юк кўтариш-транспорт, юк ортиш-тушириш машиналари ва ускуналари, тупроқ, карьер ҳамда йўл-қурилиш ишлари учун машиналар ва ускуналар

10.

Устун-қозиқ қоқиш машиналари ва ускуналари, майдалаш- янчиш, саралаш, бойитиш ускуналари

11.

Технологик жараёнлар учун барча турдаги сиғимлар

12.

Нефть қазиб чиқариш ва бурғулаш ускуналари

13.

Бошқа машиналар ва ускуналар

V


Ҳаракатланувчан транспорт

1.

Темир йўлнинг ҳаракатдаги таркиби

8


2.

Денгиз, дарё кемалари, балиқчилик саноати кемалари

3.

Ҳаво транспорти

4.

Автомобиль транспортининг ҳаракатдаги таркиби, ишлаб чиқариш транспорти

20


5.

Енгил автомобиллар

6.

Саноат тракторлари

7.

Коммуна транспорт

10

8.

Махсус вахта вагонлари

9.

Бошқа транспорт воситалари

20



Гуруҳлар тартиб рақами

Кичик гуруҳлар тартиб рақами



Асосий воситаларнинг номи

эскириш- нинг йиллик меъёри ( %)

VI


Компьютер, периферия қурилмалари, маълумотларни қайта ишлаш ускуналари

1.

Компьютерлар

20

2.

Периферия қурилмалари ва маълумотларни қайта ишлаш ускуналари

3.

Нусха кўчириш-кўпайтириш техникаси

4.

Бошқалар

VII

Бошқа гуруҳларга киритилмаган қатъий белгиланган активлар

1.

Кўп йиллик дов-дарахтлар

10

2.

Идора мебели ва ускуналари (шу жумладан телефон аппарат- лари, ҳисоблаш қурилмалари ва бошқалар)

15

3.

Бошқалар

10




Шу йиллик меъёрлари асосида бюджет таш- килотларида ҳар бир асосий восита объекти бўйича йиллик эскириш суммаси аниқланади ва бу суммани 12 га бўлиб унинг ойлик эски- риш суммаси топилади.


Асосий восита объектларида амалга оши- рилган қўшимча қуриш, қўшимча асбоб- ускуналар билан жиҳозлаш, реконструкция ёки модернизация натижасида дастлабки қабул қилинган меъёрий кўрсаткичлари яхшиланиши (оширилиши) ҳолларида таш- килотлар шу объектнинг амалга оширилган қўшимча қуриш, қўшимча асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, реконструкция ёки модер- низация ишлари тугатилган ойдан кейинги ҳисобот ойининг биринчи санасидан бошлаб шу объектнинг самарали фойдаланиш мудда- тини қайта кўриб чиқадилар.
Бюджет ташкилотларидан бепул олинган асосий воситалар объектларининг самарали фойдаланиш муддати амалда фойдаланилган муддатларини ва аввал ҳисобланган эскириш суммасини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
Бошқа юридик ва жисмоний шахслардан бепул олинган асосий воситалар объект- ларининг самарали фойдаланиш муддати бюджет ташкилотларида доимий фаолият кўрсатадиган инвентаризация ўтказиш комис- сияси томонидан муайян асосий восита объ- ектининг бозор баҳоси ва фойдаланиш муд- датидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Бюджет ташкилотларида қуйидаги асосий воситалар: архитектура ва санъатнинг ноёб ёдгорликлари бўлган иморатлар ва иншоот-

лар, кабинет ва лабораторияларда жойлашган ўқув ишлари ва илмий мақсадларда фойда- ланиладиган жиҳозлар, экспонатлар, нусха- лар, амалдаги ва амал қилмаётган моделлар, макетлар ва бошқа кўргазмали қўлланмалар, маҳсулдор қора моллар, қўтослар, ҳайвонот олами экспонатлари (ҳайвонот боғи ва шунга ўхшаш ташкилотларда), фойдаланиш мумкин бўлган ёшга етмаган кўп йиллик кўчатлар, кутубхона фондлари, фильмлар фонди, саҳнага қўйиш ускуналари, бадиий ва музей буюмлари бўйича эскириш ҳисобланмайди.


Бюджет ташкилотларида асосий восита- лар объектлари бўйича эскириш ҳисоблаш мазкур объект асосий воситалар тарки- бига қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошланади ҳамда маз- кур асосий восита объектининг бошланғич (ёки қайта тиклаш) қиймати доирасида ёхуд бу асосий восита объектини балансдан ҳисобдан чиқарилгунга қадар амалга оши- рилади. Ҳисобот йили мобайнида асосий воситалар объектлари бўйича эскириш ҳар ойда йиллик эскириш суммасининг 1/12 миқдорида ҳисобланади. Асосий воситалар объектлари бўйича эскириш ҳисоблаш асо- сий воситалар объектларининг бошланғич (ёки қайта тиклаш) қиймати тўлиқ қопланган ёхуд бу асосий восита объекти бюджет таш- килоти балансидан ҳисобдан чиқарилган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб тўхтатилади.
Бюджет ташкилотларида асосий восита- лар объектларининг самарали фойдаланиш




муддати мобайнида эскириш ҳисобланиши тўхтатилмайди, объектларда амалга оширил- ган қўшимча қуриш, қўшимча асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, реконструкция, модерни- зация, техник қайта жиҳозлаш ишлари олиб борилиши туфайли тўлиқ тўхтатилган ҳоллар бундан мустасно.


Бюджет ташкилотларида эскириш ҳисоблаш асосий воситалар объектлари қийматининг 100 фоизи етгунга қадар давом этади холос.
Ҳисобот ойи учун асосий воситалар объект- ларига ҳисобланган эскириш суммасига бюд- жет ташкилоти бухгалтерясида қуйидагича бухгалтерия проводкаси тузилади:
Дебет 250 - «Асосий воситалар фонди»
субсчёти;
Кредит 020 - «Асосий воситаларнинг
эскириши» субсчёти.
Ҳисобот йили мобайнида бюджет ташки- лотларида асосий воситалар объектлари- нинг қайта баҳоланиши, аввал фойдаланишда бўлган асосий воситалар объектларининг кирим қилиниши ва асосий воситалар объ- ектларини ҳисобдан чиқарилиши муносабати билан асосий воситалар объектларининг эскириш умумий суммаси ўзгариши мумкин. Ҳар ойда асосий воситалар объектларига ҳисобланган эскириш суммаси асосий восита- лар объектлари тегишли инвентар карточка- ларида (китобларида) асосий воситалар объ- ектлари бўйича ёзиб борилмайди. Агар асосий воситалар объектлари тугатилаётганда ёки бошқа ташкилотга берилаётганда, шунинг- дек асосий воситалар объектларининг эски- риш йиллик меъёри белгиланган тартибда ўзгартирилаётган бўлса, асосий воситалар объектларининг бутун фойдаланиш муддати мобайнида ҳисобланган тўлиқ эскириш сум- маси асосий воситаларнинг муайян инвентар объектлари бўйича аниқланади.
Аввал фойдаланишда бўлган асосий воси- талар объектлари бир бюджет ташкилотидан бошқа бюджет ташкилотига берилаётганда, шунингдек тугатилиши сабабли ҳисобдан чиқарилаётганда асосий воситалар объ- ектларининг бошланғич (ёки қайта тиклаш) қиймати ва уларга ҳисобланган эскириш суммаси тегишли расмийлаштирилаётган ҳужжатларда ўз аксини топиши лозим.


Бошқа ташкилотлардан аввал фойдала- нишда бўлган асосий воситалар объектлари муайянбюджетташкилотигакелибтушгандабу асосий воситалар объектларини қабул қилиб олувчи бюджет ташкилотида қуйидагича бух- галтерия проводкаси тузилади:
Дебет 01 - «Асосий воситалар» счёти-
нинг тегишли субсчётлари (қабул қилиб олинган асо- сий воситалар объектлари- нинг бошланғич (ёки қайта тиклаш) қиймати суммасига);
Кредит 250 - «Асосий воситалар фонди»
субсчёти (қабул қилиб олинган асосий воситалар объектларининг қолдиқ қиймати суммасига);
Кредит 020 - «Асосий воситаларнинг
эскириш» субсчёти (қабул қилиб олинган асосий воси- талар объектларининг эски- риш суммасига).
Бошқа ташкилотлардан келиб тушган аввал фойдаланишда бўлган асосий воситалар объ- ектлари бўйича эскириш суммаси асосий воси- талар объектларининг тегишли инвентар кар- точкаларида (китобларида) қайд қилинади.
Тугатилган, бошқа бюджет ташкилотларига бепул берилган ҳамда юридик ёки жисмоний шахсларга сотилган асосий воситалар объ- ектлари муайян асосий воситалар объектла- рини балансида сақловчи бюджет ташкилоти бухгалтериясида қуйидагича бухгалтерия проводкаси тузилади:
Дебет 250 - «Асосий воситалар фонди»
субсчёти (тугатилган, бошқа бюджет ташкилотларига бе- пул берилган ҳамда юридик ёки жисмоний шахсларга сотилган асосий воситалар объектларининг қолдиқ қиймати суммасига);
Дебет 020 - «Асосий воситаларнинг эски-
риш» субсчёти (тугатилган, бошқа бюджет ташкилотла- рига бепул берилган ҳамда юридик ёки жисмоний шах- сларга сотилган асосий воси- талар объектларининг эски- риш суммасига);




Кредит 01 - «Асосий воситалар» счёти-


нинг тегишли субсчётлари (тугатилган, бошқа бюд- жет ташкилотларига бепул берилган ҳамда юридик ёки жисмоний шахсларга сотилган асосий воситалар объектларининг бошланғич (ёки қайта тиклаш) қиймати суммасига).

Келгусида фойдаланишга яроқли бўлган асосий воситалар объектлари қийматига тенг бўлган суммада эскириш ҳисобланганлиги мазкур асосий воситалар объектларини ҳисобдан чиқариш учун асос бўлиб хизмат қилмайди.








Адабиётлар рўйхати:



  1. Бюджет ташкилотларининг асосий воситаларини эскиришини аниқлаш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низом (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 30 октябрда 2028-сон билан рўйхатга олинган).

  2. Бюджет ташкиотларида бухгалтерия ҳисоби. (Иккинчи нашр). – Т.: «Iqtisod moliya», 2009.


ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / эКОНОМИКА И ФИНАНСы №1, 2010



Download 68.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling