Бухоро шахар 27- умумий урта таълим мактабида ички назоратга олинган укувчилар билан олиб борилаётган ишлар тугрисида


Download 141.35 Kb.
bet1/9
Sana13.04.2023
Hajmi141.35 Kb.
#1350345
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Ven nazorati

Бухоро шахар 27- умумий урта таълим мактабида ички назоратга олинган укувчилар билан олиб борилаётган ишлар тугрисида


ХИСОБОТ
2019 йил январь, февраль ойларида ММИБДУ Ф. Тураева, мактаб психологи Х. Собирова, Ёшлар Иттифоки раиси Н. Аслонов билан биргаликда мактабнинг ички назоратига олинган уквувчилар билан куйидаги ишлар олиб борилди.
Мактаб ички назоратдаги укувчилар 2 нафар булиб, улар 8-А синф укувчиси РахимовХуршид,9-Б синф укувчиси Файзуллаев Фирдавс. Бу укувчилар синф рахбарларининг доимий назорати остида булиб, фан ва спорт тугаракларига жалб килинган, ота – оналари билан доимо мулокотда. 2019 йил 31-январь куни участка нозири С. Носиров билан булиб утган сухбатларда укувчиларнинг давомати, тартиб – интизоми, дарсларга катнашишига алохида эътибор каратилди.
Укувчи – ёшларни маънан баркамол ва жисмонан соглом килиб тарбиялаш, айникса. вояга етмаган ёшлар уртасида жиноятчилик ва хукукбузарликни олдини олиш бугунги долзарб масалалардан бири булиб, вояга етмаган ёшлар уртасида соглом турмуш тарзини шакллантириш, хар хил жиноятчилик ва хукукбузурликларга карши курашишда укувчиларни хакикий ватанпарвар хамда инсонпарвар килиб тарбиялаш хаммамизнинг вазифамиз хисобланади.
2010 йил 12 августда Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган, Сенат томонидан эса 2010 йил 28 августда маъқулланган Ўзбекистон Республикасининг “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисидаги” қонунида вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсад қилиб қўйилган бўлиб, уни амалга оширишда жамоатчилик ташкилотлари, таълим муассасалари, ҳуқуқий-тарғибот органлари ҳамда ота-оналарнинг вазифалари, уларни ҳамкорликда амалга ошириш тизими яратилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг 30-моддасида “Вояга етмаган болаларнинг ота-оналари ёки қонуний вакиллари боланинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишлари шарт ҳамда уларнинг тарбияси, мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишлари учун жавобгардирлар” деб белгилаб қўйилган.
Мактаб ички назоратидаги укувчиларни тартиб –интизомига, давоматига, дарсларга фаол катнашишига эътиборли булиб, доимо укитувчилар томонидан назорат килиш керак.



















Download 141.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling