Бухоро Зархал текс


Download 31.5 Kb.
Sana24.08.2023
Hajmi31.5 Kb.
#1669884
Bog'liq
Бобожонов Д


Бухоро Зархал текс” масъулияти чекланган жамияти раҳбари
Бобожонов Дилшод Махмудовичга
ТАВСИФНОМА


Меҳнат стажи 20 йил. Раҳбар лавозимида 13 йил.
Бухоро Зархал текс” масъулияти чекланган жамияти раҳбари лавозимида
2018 йилдан буён фаолият юритади.

Шуҳрат” медали, “Фаол тадбиркор” кўкрак нишонлари билан тақдирланган.
Д.Бобожонов вилоятдаги обрўли ва ташаббускор тадбиркорлардан бири ҳисобланади.
У раҳбарлик қилиб келаётган “Бухоро Зархал текс” масъулияти чекланган жамияти вилоятдаги йирик пахта-тўқимачилик кластерларидан бири ҳисобланиб, бириктирилган ерлари 3097 гектарни, доимий ҳамда мавсумий ишчилар сони 1000 нафардан ортиқдир. Вилоятдаги йирик экспортёр корхона сифатида 2022 йилда ишлаб чиқарилган 6,0 млн. долларлик тўқимачилик маҳсулотлари МДҲ ҳамда Европа мамлакатларига етказиб берилган. 2023 йил якунига қадар бу кўрсатгични 10-12 млн. долларга етказиш режалаштирилган.
Д.Бобожоновнинг изланувчанлиги, тиришқоқлиги натижасида
2022 йилнинг ўзида кластер маблағлари ҳисобидан Шофиркон туманининг чўл ҳудудидан илгари яроқсиз бўлган қарийб 500 гектар янги ер очилиб, ҳудудга яқин бўлган аҳолига, айниқса чет элдан қайтиб келаётганларга фермер хўжалиги фаолиятини юритишлари учун имкониятларига қараб бўлиб берилди. Айни вақтда шу янги ўзлаштирилган ерларда ишсиз юрган 200 нафаргача қишлоқ аҳолиси иш билан таъминланиб, даромадга эга бўлиб келмоқда.
Ҳозирги кунда кластерда мавжуд ер майдонидан 50 фоизига сув тежамкор, томчилаб суғориш технологияси жорий қилинган бўлиб, қолган ерлар ҳам лазерли текисланганлиги натижасида пахта ҳосилдорлиги 5-10 центнергача ошди. Шу билан бирга пахтани 95 фоизгача юқори навларда қабул қилиш имкони яратилди. Бундан ташқари, сув сарфини камайтириш ҳисобидан ҳам маҳсулот таннархидаги харажалар қисқаришига эришилди.
Шунингдек, Д.Бобожоновнинг бевосита ташаббуси билан 2023 йилда Европа бозорида ўз ўрнига эга бўлган Германиянинг йирик текстил компанияларидан бири LANGHEINRICH бренди билан қўшма корхона тузилиб, Жаҳоннинг кўплаб номдор авиа ва темир йўл компаниялари, меҳмонхона ҳамда ресторанлар учун тайёр текстил маҳсулотларини етказиб берила бошланди. Жорий йил охиригача 5,0 млн. долларлик, келаси йилдан эса 10,0 млн. долларлик тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилиб, Европа ва дунёнинг кўплаб ривожланган давлатларига экспорт қилиниши кўзда тутилган.
Д.Бобожонов жамоатчилик ишлари, ҳомийлик ва ҳашар тадбирларида фаол иштирок этиб келади. Вилоят фаоллари ва жамоатчилик ўртасида ташаббускорлиги ҳамда хайрия ишлари билан эътибор қозонган.
Оилали, 3 нафар фарзанди бор.
Download 31.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling