Buxara Varnet” мчжнинг негизида ташкил этилган ўқув маркази, тажриба участкалари, кўчатхоналар ва инвитро лабораториялари, металл конструкциялари ишлаб чиқариш заводи ҳамда мчж ҳудудида қурилган уй-иссиқхоналар тўғрисида


Download 21.22 Kb.
bet1/3
Sana07.01.2023
Hajmi21.22 Kb.
#1083474
  1   2   3
Bog'liq
Бухара Варнет маълумот


Buxara Varnet” МЧЖнинг негизида ташкил этилган ўқув маркази, тажриба участкалари, кўчатхоналар ва инвитро лабораториялари, металл конструкциялари ишлаб чиқариш заводи ҳамда МЧЖ ҳудудида қурилган уй-иссиқхоналар тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 декабрдаги


ПҚ-4067-сонли қарорига мувофиқ, Бухоро туманидаги “Бухоро-Агро” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида Туркия Республикасининг “Varnet Cam Sera Sist. San ve Ltd Sti” компанияси томонидан “Buxara Varnet” МЧЖ хорижий корхонаси негизида замонавий ва энергия тежамкор иссиқхона мажмуаси ҳамда иссиқхоналар учун металлоконструкция ишлаб чиқариш заводини ташкил этиш лойиҳалари амалга оширилмоқда.
Мазкур лойиҳалар доирасида “Buxara Varnet” МЧЖ хорижий корхонаси томонидан қиймати 20,0 млн. долларга тенг бўлган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилиб, 195 нафар доимий янги иш ўринлари яратилган.

I. Корхона негизида ташкил этилган ўқув маркази бўйича.
- Ўқув ўринлари 500 кишига мўлжалланган бўлиб, бир йилда 2 мавсумда ўқув ташкил этилади, ундан ташқари иссиқхона хўжалиги ва қишлоқ хўжалиги махсулотлари, агрономия каби мавзуларда илмий анжуманлар, семинар ва конференциялар ўтказилади. Ўқув маркази замонавий моддий- техника, юқори тезликдаги интернет тармоғи ва керакли жиҳозлар билан таъминланган. Агрономия соҳасидаги ходимларни ўқитиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш жараёнлари чет эллик (Туркия, Голландия) каби давлатлар мутахассислар иштироклариида он лайн тарзда ва ташриф буюрган ҳолда олиб борилади
II. Тажриба участоклари, кўчатхоналар ва инвитро лабораториялари тўғрисида бўйича:
Корхонада 2-босқичда:
Жами қурилган тажриба участоклари 70 та бўлиб, ҳар бир тажриба участоклари 2 сотих майдондан иборат, уларнинг ҳар бирида 6 кишидан ишлайди, натижада 400 та янги иш ўрни яратилади. Мазкур тажриба участокларида бир вақтнинг ўзида ер қисмида қуриб жиҳозланадиган ҳавзаларда форрель туридаги лосось синфига мансуб балиқлар, унинг иккинчи ярусида лимон махсулоти ва учинчи ярусида эса қулупнай каби махсулотлар етиштириш имкониятини беради. Мазкур балиқ ҳавзалари ер тубидаги 2.5 метр чуқурликда бўлган иссиқ ҳаво ҳарорати билан, махсус циркуляция қувурлари ёрдамида иситилади.
Кўчатхоналар умумий майдони 1,46 гектардан иборат бўлиб, 1 йилда 30 млн донагача турли хилдаги кўчатлар етиштириш имконияти мавжуд. Ушбу кўчатхоналар махсус стеллажлар ҳамда қолибли кассеталар билан жиҳозланган бўлиб, шу кассеталарга уруғларни экиш жараёни тўла автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади, кўчатхона ички қисмида ёмғирлатиб суғориш тизими ва сув томчилари ёрдамида салқинлатиш учун махсус тизим ўрнатилган. Бундай тизимларнинг мавжудлиги йил давомида кўчат етиштириш имконини беради.
Инвитро технологиясига асосланган лабораториялар мавжуд бўлиб, улар энг замонавий махсус кўчат етиштириш ва янги навлар яратиш учун мўлжалланган шкафтлар билан жиҳозланган. Бундай шкафларнинг ҳар бирида алоҳида муҳит, яъни кислород концентрацияси, нисбий намлик, ҳарорат ва керакли тезликдаги хаво алмашинуви ўрнатиш, назорат қилиш ҳамда бошқариш имкониятини беради. Бундай махсус шкафларда етиштириладиган кўчатни ҳужайравий давридан бошлаб, то кўчатчалик ўсишигача парваришлаб, янги навдаги кўчатлар етиштириш имконини беради.

Download 21.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling