Бюджет жараёни тамойилларига қуйидагилар киради


Download 12.67 Kb.
Sana01.03.2023
Hajmi12.67 Kb.
#1240547
Bog'liq
Документ Microsoft Office Word


Давлат Бюджети бир хил бўлган, доимий янгиланиб борувчи шаклланиш ва ижро этиш босқичларини даврий равишда ўтиб боради. Бюджет даврийлиги унинг Бюджет тўғрисидаги ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган муддат давомида амал қилади, бу муддат тугаганидан сўнг кейинги муддат учун Бюджет тўғрисидаги янги ҳужжат қабул қилинади. Бюджет тўғрисида чиқарилган ҳужжат амал қилган муддат бир йилни ташкил этади ва у Бюджет йили деб аталади.
Бюджет йили
Ўзбекистонда Бюджет йили календар йилга тўғри келади, яъни 1 январдан бошланиб, 31 декабрда тугайди. Турли мамлакатларда парламент сессияларининг ҳар хил вақтда ўтказилиши натижасидаги фарқлар, тарихий анъаналар ва бошқа сабабларга кўра Бюджет йили календар йил билан мос келмайди.
Бюджет йилининг бошланиши даври
• Франция, Германия, Италия, Белгияда - 1 январдан
Буюк Британия, Япония, Канадада - 1 апрелдан
Австралия, Швеция, Норвегия, Янги Зелландия, Покистонда - 1 июлдан
• АҚШда - 1 октябрдан
Бюджет даври
Бюджет йили тушунчаси билан бирга, Бюджет даври тушунчаси ҳам мавжуд бўлиб, у режалаштирилаётган давр учун Бюджет тузишдан бошлаб то уни ижро этиш тўғрисидаги ҳисобот тасдиқлангунига қадар бўлган вақт оралиғини ўз ичига олади. Ўзбекистонда Бюджет давомийлиги икки йилга яқин вақт давом этади ва у мамлакатимиз Бюджет жараёнининг умумий давомийлигини ташкил этади. Бюджет даври бир-бири билан кетма-кет ўрин алмашадиган Бюджет жараёнининг бир неча босқичларини қамрайди.
Бюджет жараёни асосида муайян тамойиллар мавжуд бўлиб, давлат Бюджет тизимининг барқарор ва самарали ишлаши учун уларга қатъий риоя этилиши зарур.
Бюджет жараёни тамойилларига қуйидагилар киради:
Такрорийлик;
Вакиллик ва ижроия хокимияти ваколатларининг чегараланиши;
Кўрсаткичлар ихтисослашуви.
Бюджетнинг ҳар йили такрорланиб туриш тамойили давлат Бюджети ҳар йил учун тузилади ва қабул қилинади.
Вакиллик ва ижроия ҳокимияти органлари ўртасида ваколатларни чегаралаш тамойилида давлат марказлаштирилган пул фондларининг оқилона тақсимланиши ва улардан қатъий белгиланган мақсадларда фойдаланилиши учун кафолат бўлади.
Бюджет кўрсаткичларини ихтисослаштириш тамойили Бюджет даромадларини уларнинг келиб тушиш манбалари бўйича, харажатларни эса улардан фойдаланиш йўналишлари бўйича аниқлаштиришдан иборатдир.
Download 12.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling