Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўҒрисида


Download 39.45 Kb.
bet1/8
Sana17.06.2023
Hajmi39.45 Kb.
#1521082
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ


ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИНИ МАБЛАҒ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобига маблағ билан таъминланадиган тармоқларда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш механизмини такомиллаштириш, бюджет маблағларидан самарали ва аниқ фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2000 йил 1 январдан бошлаб бюджет ташкилотлари харажатларини маблағ билан таъминлашнинг янги тартибини жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин. У қуйидагиларни назарда тутади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
бюджет маблағларидан тежаб, самарали ва аниқ фойдаланиш ҳамда бюджет ва смета-штат интизомини мустаҳкамлаш учун бюджет ташкилотлари раҳбарларининг мустақиллигини кенгайтириш ва масъулиятини ошириш;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш механизмини соддалаштириш ва бюджет маблағларидан фойдаланишда юқори натижаларга эришиш мақсадида мавжуд маблағларни оқилона тақсимлаш учун шарт-шароитлар яратиш;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
бюджет ташкилотлари ходимлари меҳнатини рағбатлантириш, улар фаолияти самарадорлигини ошириш ва кадрларнинг ўрнашиб қолиши учун шарт-шароитлар яратиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Бюджет ташкилотларининг харажатларини молиялаштириш (тўлаш) тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин:
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
I. Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар (болали оилаларга нафақалар ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам, стипендиялар ва бошқалар);
II. Иш ҳақига қўшимчалар;
III. Капитал қўйилмалар (Давлат инвестиция дастурида назарда тутилган аниқ рўйхатларга мувофиқ);
IV. Бошқа харажатлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ғазна ижросига ўтган бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлари Молия вазирлигининг Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ягона ғазна ҳисоб рақамидан, шунингдек юқорида кўрсатилган харажатлар гуруҳларининг ҳар бир моддаси бўйича ҳудудий ғазначилик ҳисоб рақамидан амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 19 июлдаги 148-сонли қарори асосида олтинчи хатбоши билан тўлдирилган— ЎР ҚҲТ, 2007 й., 29-30-сон, 306-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бюджет ташкилотларини харажатларини молиялаштириш (тўлаш) тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 19 июлдаги 148-сонли қарори таҳрирда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 29-30-сон, 306-модда)
3. Юридик шахс мақомига эга бўлган бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш манбаларини:
фаолият тури бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотишдан;
бюджет ташкилотлари томонидан вақтинча фойдаланилмаётган биноларни ва давлатнинг бошқа мол-мулкини бошқа ташкилотларга ижарага беришдан;
юридик ва жисмоний шахслар томонидан бюджет ташкилотларига ҳомийлик (беғараз) ёрдами берилишидан қўшимча даромадлар олиш ҳисобига кенгайтириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Мазкур қарорнинг 3-бандида кўрсатиб ўтилган манбалардан қўшимча даромад олаётган бюджет ташкилотлари 2000 йил 1 январдан бошлаб 2023 йил 1 январгача Давлат бюджетига ундириладиган солиқлар, Республика йўл жамғармасига йиғимлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан озод қилинсин, бўшаб қолган маблағлар моддий-техника ва ижтимоий базасини мустаҳкамлашга, шунингдек, уларнинг ходимларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда моддий рағбатлантиришга мақсадли йўналтирилсин.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)

Download 39.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling