C++ тилнинг базавий воситалари тилнинг таркиби


Download 132.36 Kb.
bet1/5
Sana02.12.2023
Hajmi132.36 Kb.
#1779963
  1   2   3   4   5
Bog'liq
1-maruza


C++ ТИЛНИНГ БАЗАВИЙ ВОСИТАЛАРИ
Тилнинг таркиби
Ҳар қандай табиий тилнинг матнида 4 та асосий элементни ажратиб кўрсатиш мумкин, булар символлар, сўзлар, сўз бирикмалари ва гаплар. Шундай элементларни дастурлаш тил ҳам ўз ичига олади, фақат сўзлар лексемалар (элементар тузилмалар), сўз бирикмалари - ифодалар, гаплар – операторлар деб аталади. Лексемалар символларда, ифодалар – лексема ва символлардан, операторлар – символлар, ифодалар ва лексемалардан ташкил топади (1.1-расм).

  • Тил алифбоси, ёки унинг символлари – тилдаги барча матнлар ёзиладиган асосий бўлинмас белгилар.

  • Лексема, ёки элементар тузилма – мустақил маънога эга тилнинг минимал бирлиги.

  • Ифода бирор қийматни ҳисоблаш қоидасида беради.

  • Операторлар бирор амалнинг тугалланган тавсифини беради.


1.1-расм. Дастурлаш тил таркиби
Мураккаб амални тавсифлаш учун операторлар кетма-кетлиги талаб этилади. Операторлар мураккаб операторларга ёки блокка бирлашиши мумкин. Бу ҳолда улар битта оператор деб қаралади.
Операторлар бажарилувчи ва бажарилмайдиган бўлади. Бажарилувчи операторлар маълумотлар устида амалларни бажаради. Бажарилмайдиган операторлар маълумотларни тавсифлаш учун хизмат қилади. Шунинг учун уларни кўпинча тавсифлаш операторлари ёки оддий тавсифлашлар деб ҳам аталади.
Тилнинг ҳар бир элементи синтаксис ва семантика билан аниқланади. Сентаксис таърифлар тил элементларини ясаш қоидаларини ўрнатади, семантика уларнинг маъноси ва фойдаланиш қоидаларини аниқлайди. Ягона алгоритмга бирлаштирилган тавсифлар ва операторлар жамланмаси дастурлаш тилда дастурни ташкил қилади. Дастурни бажариш учун уни просессорга тушинарли машина кодларидан иборат тилга ўтказиш талаб етилади. Бу жараён бир нечта босқичлардан иборат. 1.2 – расмда C++ тил учун бу босқичлар тасвирланган.
Дастлаб дастур препроцессорга узатилади, у унинг матнидаги директиваларни бошқаради (масалан, матнга дастурга фойдаланиладиган элементлар тавсифларини ўз ичига олган матнли файллар сарловҳали файлларни киритиш).
Ҳосил қилинган дастурларнинг тўлиқ матни компилятор киришига тушади, у лексемаларни ажратади, сўнгра тил грамматикаси асосида бу лексемалардан тузилган ифода ва операторларни ўқийди. Бунда компилятор синтаксис хатоларни ажратади ва улар бўлмаган тақдирда объект модулни кўради.
Компоновкачи ёки боғланишлар муҳаррири объект модулга бошқа объект модулларни, шу жумладан, ихтиёрий дастурда мурожаати мавжуд кутубхоналар функцияларини ўз ичига олган модулларни улаб дастурнинг бажарилувчи модулини шакллантиради (масалан, экранга чиқариш учун ). Агар дастур бир нечта берилган файллардан иборат бўлса, улар алоҳида компилация қилинади ва компоновка босқичида бирлаштирилади. Бажарилувчи модул .ехе кенгайтмага эга ва одатдаги тарзда ишга туширилади.
Тилни тавсифлаш учун хужжатлаштиришда кўпинча бирор формал мета тил, масалан, Бекус – Наур формулалари ёки сентаксис диаграммалардан фойдаланилади.
Биз кўргазмали ва оддийлиги учун сентаксис тузилмаларнинг мажбурий бўлмаган қисми квадрат қавсга олинадиган, конкрет қиймат билан алмаштириш зарур бўлган матн таббий тилда ёзиладиган, бир нечта элементлардан биттасини танлаш вертикал чизиқ билан белгиланадиган тавсифлаш усулидан фойдаланамиз.
Масалан,

Download 132.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling