C++ тилнинг базавий воситалари тилнинг таркиби


Download 132.36 Kb.
bet2/5
Sana02.12.2023
Hajmi132.36 Kb.
#1779963
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-maruza

[ void | int ] ном();
ёзув ном конструкцияси ўрнига тил қоидаларига мос равишда конкрет номни кўрсатиш зарур, уларнинг олдида эса ёки void ёки int ёки ҳеч нарса қўйилмаслигини билдиради. Фигурали қавслар фақат биттасини танлаш талаб этилган элементларни гуруҳлаш учун фойдаланилади. Квадрат қавслар синтаксис элементи бўлган холлар алоҳида таъкидланади.

1.2-расм. Бажарилувчи дастурни яратиш босқичлари
C++ тини ўрганишни энг оддийдан – алифбодан бошлаймиз.
Тил алифбоси
C++ тилнинг алифбоси қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Катта ва кичик лотин харфлар ва таг чизик ( _ ) белгиси

  • 0 дан 9 гача араб рақамлар

  • Махсус белгилар

" { } , ¦ [ ] ( ) + - / % * . \
' : ? < = > ! & # ~ ; ^

Алифбо символларидан тил лексемалари шаклланади:

  • идентификаторлар

  • калит (заҳираланган) сўзлар

  • амаллар ишоралари

  • константалар

  • ажратувчилар (қавслар, нуқта, вергул, бўш жой белгилари)

Лексемалар чегаралари бошқа лексемалар ажратувчилар ёки амаллар ишоралари кабилар билан аниқланади.
Идентификаторлар
Идентификатор – бу дастурий объектнинг номи. Идентификаторда лотин харфлари, рақамлар ва таг чизик белгилари ишлатилади. Катта ва кичик ҳарфлари фарқланади, sysop, SySoP, SYSOP - учта турли номлар. Идентификаторнинг биринчи символи бўлиб ҳарф ёки таг чизик белгиси бўлиши мумкин, лекин биринчи белги рақам бўлиши мумкин эмас. Номлар таркибида бўш жой белгиси рухсат берилмайди.
Идентификатор узунлиги стандарт бўйича чегараланмаган, лекин баъзи компиляторлар ва компоновкачилар унга чеклашлар қўяди. Идентификатор ўзгарувчи, функция, тип ва ҳ.к.ларни эълон қилиш босқичида яратилади, шундан сўнг уни дастурнинг кейинги операторларида фойдаланиш мумкин. Идентификаторни танлашда қўйидагиларни эътиборга олиш лозим:

  • идентификатор калит сўзлар ва тилнинг стандарт объектлари фойдаланадиган номлар билан устма – уст тушмаслиги лозим.

  • идентификаторларни таг чизиқ белгилари билан бошламаслик керак, чунки улар система функциялари ёки ўзгарувчилар номлари билан устма -уст тушиши мумкин, бундан ташқари, бу дастурнинг мобиллигини пасайтиради.

  • ташқи ўзгарувчиларни аниқлаш учун фойдаланиладиган идентификаторларга йиғувчининг чеклашлари қўйилади, турли йиғувчилар ёки версияларидан фойдаланиш ташқи ўзгарувчилар номларига турлича талаблар қўяди.


Download 132.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling