C++ тилнинг базавий воситалари тилнинг таркиби
Download 132.36 Kb.
|
1-maruza
Бутун ва ҳақиқий константаларнинг қийматларининг йўл қўйиладиган оралиқлари 1.4 – жадвалда келтирилган. Агар манфий бутун ёки ҳақиқий константани шакллантириш талаб етилса, у ҳолда константа олдига ишорани ўзгартириш унар амал ишораси (-) қўйилади, масалан: -218, -022, -0х3C, -4.8, -0.1е4. Хақиқий константа экспонинсиал форматда мантисса ва тартиб кўринишида тавсифланади. Мантисса елементи белгисидан чап томонга ёзилади (Е ёки е), тартиб эса белгидан ўнгда ёзилади. Константа қиймати мантиссанинг ва тартибда кўрсатилган 10 сониниг даражасига кўпайтмаси каби аниқланади. Эътиборни шунга жалб қилиш керакки, сон ичида бўшлиқлар қўйилмайди, бутун қисмни каср қисмдан ажратиш учун вергул емас, нуқтадан фойдаланилади. Битта символдан иборат символ константалар хотирада 1 та байтни эгаллайди ва char стандарт типга эга. Иккита символли константалар 2 та байтни эгаллайди ва int типга ега, бунда биринчи символ кичик адресли байтда жойлаштирилади. Тескари қийшиқ чизиқ символи (\): График тасвирга ега бўлмаган кодларни (масалан \а- товуш сигнали, \ н – кўрсорни навбатдаги сатр бошига ўтказиш); (ъ) апостроф, (\) тескари қийшиқ чизиқ, (?) савол белгиси ва (") қўштирноқни; ихтиёрий символни унинг ўн олтилик ёки саккизик каби орқали ифодалаш учун, масалан, \073, \0хФ5, сон қиймати 0 дан 255 гача оралиқда жойлашиши лозим. Тескари қийшиқ чизиқ билан бошланувчи символлар кетма-кетлиги бошқарувчи ёки есcапе-кетма-кетликлар деб аталади. 1.3-жадвалда уларнинг йўл қўйиладиган қийматлари келтирилган. Бошқарувчи кетма кетлик битталик символ сифатида талқин етилади. Агар тескари қийшиқ чизиқдан кейин 1.3-жадвалда кўзда тутилмаган символ келса, талқин натижаси аниқланмаган. Агар рақамлар кетма-кетлигада йўл қуйилмайдиган рақам учраса, у рақам коди охири деб аниқланади. 1.3-жадвал. C++ тилида бошқарувчи кетма кетликлар
Download 132.36 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling