«Человеко-компьютерное взаимодействие»


Download 135.24 Kb.
Sana24.12.2022
Hajmi135.24 Kb.
#1062405
Bog'liq
3-maruza

«3-маъруза» Инсон компьютер интерфейсини яратиш принциплари

.

Режа:

  • Инсон –компьютер интерфейси
  • Яратиш тартиби
  • Яратиш усуллари

Инсон –компьютер ўзаро таъсири


Инсон –компьютер ўзаро таъсири (HCI) — Бу компьютер ва фойдаланувчилар ўртасидаги ўзаро алоқани ўрганиш, режалаштириш ва ташкиллаш жараёнидир.
Фойдаланувчи ва компьютер ўртасидаги ўзаро таъсир фойдаланувчи интерфейси даражасида амалга оширилади. У ўз ичига дастурий ва аппарат таъминотларини олади. Масалан, экранда намоён бўлувчи образлар ёки объектлар, аппарат қурилмалари орқали киритилган маълумотлар ва бошқа йирик автоматлаштирилган тизимларнинг фойдаланувчилар билан ўзаро таъсирлари.
ИНСОН-КОМПЬЮТЕР ЎЗАРО ТАЪСИРИНИНГ МУХИМ АСПЕКТЛАРИДАН БИРИ БУ ФОЙДАЛАНУВЧИНИ АХБОРОТ ОЛИШДАГИ ТЎЛИҚ ҚОНИҚИШИНИ ТАЪМИНЛАШДИР. Бу жараённи ташкиллашда инсон ва компьютер факторлари тадқиқотлар натижасида ўрганилади ва тахлил қилиб борилади.
Компьютер факторларида компьютер графикаси технологиялари, операцион тизим, дастурлаш тилларри мухимдир.
Инсон факторларида, алоқа назарияси , саноат ва график дизайн, лингвистика, социология, когнитив психология каби фойдаланувчини қониқтирувчи факторлар мухимдир.
Инсон компютер ўзаро таъсири(HCI)нинг асосий вазифаси компьютер воситаларини фойдаланувчи талаблари асосида инсонлар ишини осонлаштиришдир. Умуман HCI қуйидагилар билан шуғулланади:

Фойдаланувчи синфлари ва талаблари бўйича интерфейсларни лойихалашни ривожлантириш ва усулларни аниқлаш;

  • Фойдаланувчи синфлари ва талаблари бўйича интерфейсларни лойихалашни ривожлантириш ва усулларни аниқлаш;
  • Интерфейсларни қўллаш усуллари (масалан дастурий инструментлар, кутубхоналар ва аниқ алгоритмлар);
  • Интерфейсларни таққослаш ва бахолаш усуллари;
  • Янги интерфейсларни яратиш;
  • Келажак моделларини ривожлантириш;
  • Ўзаро таъсир назарияси;

Инсон-компьютер интерфейс


Инсон ва компьютер орасидаги ахборотлар алмашиши ўзаро узеллар орқали амалга оширилади.Узеллар қуйидаги аспектлардан ташкил топади:
    • Фойдаланувчига йўналтирилган талаб ва мақсадлар

Вазифа сохаси:
    • Офис ёки уйдаги компьютер тизимларининг фойдаланувчи билан ўзаро таъсири

Машина сохаси :
    • Инсон ва компьютер таъсирининг ўзгартириб бўлмас махсус дастурий воситалари

Интерфейс сохаси:
    • Ахборот оқими, инсон томонидан компьютерга бажариш учун киритилаётган.

Кириш поток:
    • Ахборот оқими, машинадан чиқаётган

Чиқиш поток:
    • Ўзаро таъсир узеллари, инсон томонидан бахоланувчи, бошқарилувчи ва интерфейс орқали компютерга ўтувчи ва аксинча.

Тескари алоқа:

Яратиш Принциплари


Жорий фойдаланувчи интерфейсларни бахолашда ёки янги интерфейсларни яратишда қуйидаги принципларга асосланади:
- Дастлаб фойдаланувчилар ва вазифларга урғу берилади: Фойдаланувчилар хажми ва аудиторияси аниқлаштирлади, фойдаланувчи ахборотлари ва вазифалари ўрганилади.
- Эмпирик ўлчаш:Бошланғич этапда интерфейсдан хар куни фойдаланадиган реал фойдаланувчилар ўртасида тест ўтқазилади. Яъни фойдаланувчилар сони, бажарадиган вазифалари, бажариш вақти ва ундаги хатолар сони тахлил қилинади.
- Итератив лойихалаш: Фойдаланувчилар сони, қўйилган вазифа, эмпирик ўлчашлар аниқлангандан сўнг қуйидаги қадамлар бажарилади:
    • Фойдаланувчи интерфейсини яратинг
    • Тестлашни ўтқазинг,
    • Натижаларни тахлил қилинг,
    • Олдинги қадамларни такрорланг.

Фойдаланувчи учун амалий ва қулай бўлгунча итератив лойихани такрорлайверинг
    • Бу етти принципни хохлаган вақтда, хохлаган тартибда, қўллаш мумкин. булар: қулайлик, соддалик, дизайн, очиқлик, кетма кетлик, структура ва тескари алоқа.

Фойдаланувчи интерфейсини яратиш принциплари:
Download 135.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling