Дас деф клин асос


Download 230.65 Kb.
bet1/7
Sana15.03.2023
Hajmi230.65 Kb.
#1270652
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
дефектологиянинг клиник namunaviy dastur7



TAJRIBA-SINOV


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ


ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

Рўйхатга олинди:


№БД-5141800-3.06
2008 йил “23”август

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим


вазирлигининг 2008 йил “23” августдаги “263” - сонли буйруғи билан тасдиқланган.

ДЕФЕКТОЛОГИЯНИНГ КЛИНИК АСОСЛАРИ
фани дастури
Таълим сохаси: 100000 - Таълим

Билим сохаси: 140000 - Ўіитувчилар тайёрлаш ва педагогика фани


Бакалавриат йўналиши: 5141800 - Дефектология


ТОШКЕНТ – 2008 й.


Фаннинг ўқув дастури Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқув-услубий бирлашмалари фаолиятини Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг 2008 йил “20”августдаги “4”-сонли мажлис баёни билан маъқулланган.

Фаннинг ўқув дастури Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика Университетида ишлаб чиқилди.

Тузувчи: Низомий номли ТДПУ доценти,


тиббиёт фанлари номзоди
Илмира Аброровна Алимова.
Дефектология кафедраси ўқитувчиси
Пўлатхужаева Малика Рустамовна.

Тақризчилар: Физиотерапия ва реабилитация илмий


текшириш институти профессори
тиббиёт фанлари доктори Гулнора Аброровна Садиқова.
Низомий номли ТДПУ доценти,
тиббиёт фанлари номзоди Ҳамида Садиқова.
Фаннинг ўқув дастури Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқув-услубий бирлашмалари фаолиятини Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг 2008 йил “20”августдаги “4”-сонли мажлис баёни билан маъқулланган.
Кириш.
Болада намоён бўлган камчиликлар, касалликлар сабабларини билиш тушуниш учун албатта тиббиёт фанларини ҳам билиш зарур. Шуларни ҳисобга олган ҳолда дефектологиянинг бакалавриат йўналиши ўқув режасига тиббиёт фанларини ўзига жамлаган «Дефектологиянинг клиник асослари» курси киритилган. Ушбу курс ўзига «Умумий патология», «Нутқ эшитиш аъзоларининг тузилиши, фаолияти патологияси», «Невропатология асослари», «Болалар психологияси», «Ақли заифликнинг клиникаси» каби фанларни жамлаган.
Психик ва жисмоний ривожланишида нуқсони бўлган болалар ўқув-тарбиявий жараёнини муваффақиятли амалга ошириш, коррекциялашга йўналтирилган педагогик воситалардан тўғри фойдаланиш; зиён таъсирларни организмга қайси йўл билан таъсир этиши ва организмда қандай ўзгаришларга олиб келиши, организмни ҳимоя хоссалари; нутқ эшитиш аъзоларининг тузилиши, патологияси билан нерв системасининг тузилиши, фаолияти ва қонунлари билан танишиш; асаб-руҳий касалликларни келиб чиқиш сабаблари, патогенези, клиник кўринишларини ўргатиш фаннинг мақсадини ташкил қилади.
Дефектологиянинг клиник асослари курсларининг вазифалари қуйидагилардан иборат: психик ва жисмоний ривожланишида камчилиги бўлган болаларда намоён бўладиган нуқсон ва касалликларнинг назарий асосларини ёритиб бериш; талабаларни асаб тизими касалликлари, нутқ эшитиш аъзолари касалликлари, асаб-рухий касалликларни келиб чиқиш сабаблари, патогенези, клиник кўринишлари бўйича билимлар билан қуроллантириш; ногиронлар уйи, клиникаларда айрим асаб касалликлари белгилари билан таништириш.

Download 230.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling