Давлат геодезик тармоғи пунктларининг зичлиги


Download 476.7 Kb.
bet1/2
Sana08.07.2020
Hajmi476.7 Kb.
  1   2

Давлат геодезик тармоғи пунктларининг зичлиги

Давлат геодезик тармоғида пунктларнинг зарурий зичлиги тўғрисидаги масала кўрилганда Ер шаклини айнан, давлат бутун ҳудудида квазигеоид юзасини муфассал ўрганиш билан боғлиқ бўлган геодезиянинг илмий муаммоларидан бири бўлган масала назарда тутилади. Юқорида таъкидлагандек триангуляция қатори полигонал астраномо-геодезик тармоқ кўринишда барпо этилганда ҳар бир алоҳида полигон ичида жойлашган квазигеоид юзаси ўрганилмай қолади.



Топографик

съемканинг

масштаби


Съемка

трапецияси

майдони,

км2


Битта

пунктга


тугри

келадиган



майдон Р,

км2

Пунктлар орасидаги масофа S,

км

1:25 000

75

50-60

7-8

1:10 000

18

50-60

7-8

1:5 000

4.5

20-30

4-5

1:2 000

1.1

5-15

2-4


Битта геодезик пункт билан таъминланадиган майдон

Бутун давлат ҳудудида яхлит астрономи-геодезик тармоқни барпо этиб бу «оқ» доғни йўқатиш мумкин. Квазигеоид юзасини қанча муфассал ўрганиш керак бўлса, астраномо- геодезик пунктлар шунчалик зич бўлиши керак. Тоғли ҳудудларда пунктлар зичлиги текис ҳудудларга қараганда юқори бўлиши керак, чунки тоғли ҳудудларда квазигеоид юзаси текис жойларга қараганда анча мураккаб бўлади. Квазигеоид юзасини ўрганиш мақсадида астрономо-геодезик тармоқларнинг кўплаб пунктларида астрономик кенглик ва узоқликлар ўлчанилади, ҳамда аниқ дастур бўйича ҳудудда гравиметрик съемка бажарилади. Текис ва қисман тепалик жойларда астрономик пунктлар ўртача ҳар 70-100 км дан жойлаштирилади. Бу пунктлар орасида квазигеоид юзаси астрономогравиметрик нивелирлашни қўллаш билан ўрганилади.

Тоғли ҳудудларда Ер гравитация майдонининг тузилиши мураккаб бўлганлиги туфайли, астраномо-геодезик тармоқнинг ҳар бир пунктида 1" хоталик билан шовун чизиғининг астраномогеодезик оғишини аниқлаш мақсадга мувофиқ.

Мамлакат ҳудудини карталаштиришда геодезик пунктларнинг талаб этилган зичлиги топографик съемка масштабига, уни бажариш усулларига ҳамда съемка асосини барпо этиш усулларига боғлиқ бўлади.

Геодезик тармоқ пунктлари орасидаги масофалар S ни битта пункт таъминлай оладиган топографик съемкалар майдони Р га боғлиқлигини кўриш мумкин


Инвар рейкалар бўлакларининг хатоси.
Инвар рейкалар шкалаларидаги штрихлар махсус тайѐрланган намуна шкалалардан фотографик нусха олиш йўли ѐки синчиклаб тайѐрланган шкалаларни қоғоздаги трафарети ѐрдамида туширилади. Ҳар иккала бу усуллар бир хил камчиликка эга: штрихларни имкон қадар юқори аниқликда туширишни таъминлай олмайди. Йўриқнома [6] талабига биноан рейка энг кичик бўлагининг (5 мм) хатоси 0,05 мм, рейка метр бўлагининг хатоси эса 0,10 мм дан ошмаслиги керак.

Рейка шкаласи номерли штрихининг аниқ ўрни уни нол бўлаги билан ушбу штрих орасидаги масофа билан белгиланади. Штрихнинг амалдаги ўрни l'i масофа билан белгиланади. Қуйидаги фарқ штрихни тушириш хатосига тузатма ҳисобланади.

Амалда қиймати маълум бўлиб қийматини компенсаторда аниқлаб рейкани ҳар бир штрихи учун тузатма ни олиш мумкин. Рейкани иккала шкалаларидаги штрихлар ҳар 5 мм дан туширилган. Рейкани умумий узунлиги 3000 мм бўлгани учун штрихлар сони 600 тага тенг. Демак рейкани асосий ва қўшимча шкалалари учун компораторда ўлчаш орқали 1200 та тузатма ни аниқлашга тўғри келади, бу эса анча қийин масала. Шунинг учун рейка шкалаларини ҳар бир штрихи учун тузатма ҳисобланмайди ҳамда уларни нисбий баландликларни аниқлашда ҳисобга олинмайди.

Рейка штрихларини тушириш хатоси учун нисбий баландликларни тузатиш тақрибий равишда ечилади. Бу мақсадда рейкани ҳар бир шкаласида бир бирига туташган метрга тенг оралиқлар компараторда ўлчанади ва биринчи рейка метр бўлагининг ўртача қиймати l'1 ҳисобланади. Айнан шу йўл билан иккинчи рейка метр бўлагининг ўртача қиймати аниқланади. Кейин рейкалар комплекти метр бўлагининг ўртача қиймати ва тузатма , номинал метр қиймати ( мм) билан метр бўлагининг амалдаги ўртача қиймати фарқи топилади.



Тузатма (мм да) реперлар орасида ўлчанган нисбий баландлик қийматини ҳар бир метрига тўғри келади. Шунинг учун рейкалар метр бўлаги ўртача қийматини ва номинал қийматидан фарқи учун нисбий баландлик (l=1000 м да) га тузатма қуйидагича топилади .

Тузатма ни аниқлашни ўрта квадратик хатоси қуйидаги формуладан аниқланади



Ушбу формулага асосан айтиш мумкинки 1 класс нивелирлашда рейкалар комплекти ўртача метрига тузатма ни 4-5 мкм ўрта квадратик хато билан эталонлашдан аниқлаш керак бўлади. Ҳозирда инвар рейкаларни эталонлаш МК-1 типдаги компараторда мм га тенг ўрта квадратик хато билан амалга оширилади, бу эса керакли аниқликдан 2-4 маротаба пастдир. Шунинг учун рейкаларни эталонлашни интерференцияни принципидаги компараторда бажариш керак бўлади.



Рейкалар ноли баландлигини тенг эмаслиги ва асосий шкалалар нолини рейкалар товони текислиги билан тўғри келмаслиги хатоси. Aгарда нивелирлашда реперлар орасидаги станциялар сони жуфт бўлса , бу хатолар таъсири тўла тугатилади. Бунда бошланғич ва охирги реперларда бир рейка ўрнатилади ва нисбий баландлик ҳисоблашда саноқлар айирмаси дан бу хатолар қисқариб кетади.
Ташқи муҳит таъсири. Нивелир рефракцияси
Ташқи муҳит таъсири сабабли келиб чиқадиган хатолар гуруҳига қуйидагилар киради: нивелир рефракцияси, костил (темир қозиқ) ва штативни вертикал бўйича силжиши, ер сиртини гидротермик ҳаракати, ер пустлоғининг оқим ҳаракати, ер қобиғини аста-секин кўтарилиши ѐки пасайиши, реперларни бўртиб чиқиши ѐки чўкишидан келиб чиқадиган хатолар.

Нивелир рефракцияси. Геометрик нивелирлаш жараѐни атмосферани энг пастки, 3 метрли қатламида ўтади, бу қатламда эса кузатишларга қараганда ҳарорат тез ўзгариш хусусиятига эга. Визир нурининг йўлида баландлик бўйича харорат градиенти қанча катта бўлса, бошқа шарт-шароитларни бир хил бўлишидан қатъий назар рефракция таъсири шунча каттадир.

Вертикал рефракциянинг таъсирида визирлаш нури эгилади (14.2-шакл) ва рейкалардан а ва саноқлар ўрнига ва саноқлари олинади. Нивелир рефракциясидан озод нисбий баландлик қуйидагига тенг





бу ерда - ўлчанган нисбий баландлик; -рефракция учун тузатма. Қуѐшли иссиқ кунда визир нурини тупроқ қатлами устидан яқин ўтганида ва нивелирдан рейкаларгача масофа нисбатан катта бўлганда, нивелир рефракцияси нивелирлаш натижасини кескин ўзгартиради, айниқса катта чўзиқ қияликларда. Шунинг учун амалиѐтда рефракция таъсиридан хатоликни аниқлаш ва уни ўлчанган натижадан чиқариб ташлаш аҳамияти катта.



N-05 нивелирларини текшириш ва созлаш

Юқори аниқликдаги нивелирлашда нисбий баландликлар хозирги вақтда 1км иккиланган (тўғри ва тескари) йўлда 0,3-0,5мм тасодифий, 0,03-0,05 мм систематик ўрта квадратик хатолар билан аниқланиши лозим. Бундай юқори аниқликда ўлчашни таъминлаш учун тегишли аниқликдаги нивелир ва рейкаларни ҳамда кузатишлар ва ўлчаш натижасини қайта ишлашнинг энг такомиллашган усулларини қўллаш зарур, яъни барча турдаги хатоликлар манбалари, шу жумладан шахсий, асбоб ва ташқи муҳит, айниқса катталигидан қатъий назар систематик хатолар таъсирини тўла камайтиришга олиб келувчи усулларин қўллаш керак бўлади.

Нивелирлаш пайтида хар бир станцияда рейкадан саноқ олишда визир нури горизонтал ҳолатда бўлиши лозим. Визир нурини горизонтал ҳолатга келтириш адилак ѐки компенсатор ѐрдамида ўрта квадратик хато билан амалга оширилади. Бу хатонинг чекли микдорини ва унга тўғри келувчи қараш трубасининг катталаштириши ва адилак бўлагининг қийматини ҳисоблаймиз. Фараз қилайлик цилиндрик адилак ўқи ва қараш трубасининг визир ўқининг ўзаро параллеллик шарти бажарилган ва нивелирдан рейкагача бўлган масофа 50 метрга тенг.

Айтайлик 1км нивелирлаш йўлида тўғри ва тескари йўллардан ўртача нисбий баландликни аниқлашнинг ўрнатилган ўрта квадратик хатоси қуйидаги минимал қийматга тенг бўлсин



Бундан фақат тўғри ѐки тескари йўлдан нисбий баландлигини аниқлаш хатоси қуйидагидан ошмайди



Текис жой шароитда 1 км узунликдаги йўлни нивелирлашда нивелирдан рейкагача масофа 50 м бўлганда ўлчашни 10 та нивелирлаш станцияларидан бажариш мумкин. Буни ҳисобга олган m ҳолда хар бир алоҳида станцияда нисбий баландликни аниқлашни чекли ўрта квадратик хатоси қуйидагидан катта бўлмаслиги керак



Нуқталар орасида нисбий баландликни станцияда икки маротаба (рейканинг асосий ва қўшимча шкаласи бўйича) «орқага қараш минус олдинга қараш» қоидасига биноан аниқланади



бундан сўнг нисбий баландликнинг иккита қийматларидан ўртачаси топилади.



Ҳар бир рейкага қараш хатолигини бир хил ва тенг m қараш деб қабул қилиб станциядаги нисбий баландликни аниқлаш ўрта квадратик хатосини қараш хатоси орқали ифодалаймиз

Бу тенглик нисбий баландликни фақат рейканинг асосий шкаласи ѐки фақат қўшимча шкаласи бўйича ҳисобланса хам ўзгармас бўлиб колади. Агар маьлум бўлса рейканинг 1 та шкаласи бўйича қараш ўрта квадратик хатосини топиш мумкин





Компенсаторли нивелирларни тадқиқ қилиш
Компенсаторли нивелирларнинг тўла дастур асосида тадқиқ қилиш уларни қараб чиқиш ва текширишларини бажаришдан ташқари қараш трубасининг оптик ва ўлчаш тавсифлари, доиравий адилакнинг бўлак қиймати, оптик микрометрининг ишлаши, дальномер коэффициентини аниқлаш, фокуслаш линзасини тўғри юриши синашларини бажаришни ўз ичига олади. Бу тадқиқлар ҳам айнан цилиндрик адилакли нивелирларга ўхшаш бажарилади. Бундан ташқари компенсаторли нивелирларда адилак пуфакчасини нол – пунктга келтириш сезгирлиги, компенсаторни ишлаш диапазонини аниқлаш, нивелир трубасининг турли даражадаги оғишида визир нурини ўз-ўзидан бир хил горизонтал ҳолатга келиши аниқлиги, компенсатор ишидаги систематик хато ва компенсатор осма системаси тебранишини тўла тўхташ вақти тадқиқ этилади.

Download 476.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2020
ma'muriyatiga murojaat qiling