Давлат молияси


Download 125 Kb.
bet1/2
Sana08.05.2023
Hajmi125 Kb.
#1444741
  1   2
Bog'liq
Moliya va soliqlar mustaqil Давлат молияси


Давлат молияси
Режа:



  1. Давлат молиясининг ижтимоий иктисодий мазмуни ва вазифалари.

  2. Давлат молиясининг назарий асослари ва концепциялари.



1.Давлат молиясининг ижтимоий иктисодий мазмуни ва вазифалари.
Молия илмий тушунча сифатида ижтимоий хаётнинг турли жабхаларида Хар хил шаклларда намоён булиб пул маблаглари харакати билан биргаликда амалга оширилади.
Маълумки, ижтимоий махсулот ишлаб чикариш натижасида яратилган миллий даромад турли хил иктисодий субъектлар манффатлари йулида фойдалнилади. Миллий даромад, уни яратилишида сарфларнган ижтимоий мехнат юзасидан яратилган кийматни таксимлананади ва иктисодий субъектларнинг пул даромадлари шакллантирилади. Моддий манфаатларни кондирилиши яратилган ижтимоий махсулотлар таксимланишида уз аксини топади.
Молия иктисодий категория сифатида ана шундай ижтимоий махсулот ишлаб чикариш натижасида яратилган миллий даромадни бирламчи ва кайта таксимлаш, пул фондларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш билан боглик муносабатлар тизимидир.
Молия- хужалик юритишнинг барча даражаларидаги ижтимоий такрор ишлаб чикаришнинг ажралмас кисми хисобланади. Молиянинг мавжудлигисиз, кенгайтирилган асосидаги ишлаб чикариш фондларининг ижтимоий ва шахсий айланишини таъминлаш мумкин эмас. Хужалик субъектларининг ва давлатнинг ижтимоий эхтиёжларининг мавжудлиги Хар хил молиявий муносабатлар турларини вужудга келтиради.
Молия узининг амал килиш сохасига караб, шакллантириладиган пул фондлари даражасига караб 2 асосий турга булинади: Давлат молияси ва корхона ва ташкилотлар молияси
Давлат молияси - кенгайтирилган ижтимоий такрор ишлаб чикариш жараёнида яратилган миллий даромадни таксимланиши жараёнида давлат ихтиёридаги марказлаштирилган пул фондларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш билан боглик пул муносабатлари тизимини уз ичига олади.
Давлат молиясининг мохияти ва унинг роли ва максадлари давлатларни бажарадиган функциялари, ишлаб чикариш усуллари, ишлаб чикариш муносабатлари Хар актери билан белгиланади.
Давлатларнинг пайдо булиши билан молиянинг пайдо булишини объектив шарт шароитлари давлатлар жамият иктисодий тизимидаги роли ва унга тегишли булган функцияларда намоён булади.
Давлатларнинг иктисодий роли жамият иктисодий тизимида мулкчилик муносабатларининг ислох килиш, институционал узгаришлар, иктисодий самарадорлик ва ижтимоий тенглик меёрларини таъминлашдан иборатдир.
1- чизма.




Жамиятдаги давлатнинг иктисодий роли.
















Мулкчилик муносабатларини ислох килиш




Институционал узгаришлар




Иктисодий самара-дорлик ва ижтимоий тенглик меёрларини таъминлаш.

Ана шундай давлатларнинг жамиятдаги ижтимоий иктисодий ролини амалга ошириши учун йирик микдордаги молиявий ресурсларга эхтиёж сезади ва бундай молиявий ресурсларни шакллантириш ва улардан самарали фойдаланиш жараёни давлат молиясини мазмунини англатади.


Давлат молияси давлатнинг иктисодий, ижтимоий ва сиёсий функцияларини бажариши учун зарурий пул маблаглари билан таъминлашга йуналтирилган мамлакатнинг молия тизимини мухим бугинидир. Узиниг иктисодий мохиятига кура давлат молияси Ижтимоий махсулот ва миллий даромадни таксимланиши ва кайта таксимланиши жараёнида давлат ихтиёрида пул фондларини шакллантириш ва мазкур давлатнинг пул фондларидан кенгайтрилган такрор ишлаб чикаришни ривожлантириш буйича харажатларга, жамият аъзоларининг усиб бораётган ижтимоий маданий эхтиёжларини кондиришга, мудофаа ва бошкариш сохаларини молиявий таъминлаш буйича эхтиёжларни кондиришга ишлатиш билан боглик макроиктисодий муносабатлар тизимидир. Давлат молиясининг узига хос хусусияти шу билан белгиланадики унда катнашувчи субъект сифатида давлатнинг узи майдонга чикади. Давлат молиясининг иктисодий мохияти турли туман талкин килинадиган булиб, унинг таркибида алохида узаро боглик бугинлар мавжуд булиб, уларнинг Хар бири узига хос функцияларни бажаради. Давлат молиясининг таркибига куйидагилар киритилади: Давлат бошкарувнинг турли даражаларида шакллантириладиган бюджет муносабатлари, бюджетдан ташкари фондлар, давлат кредити муносабатлари, давлат корхоналари молияси. Юкорида санаб утилган давлат молияси бугинларининг функционал вазифалари ёрдамида давлат иктисодий ва ижтимоий жараёнларнинг кенг спектрларига таъсир килади, тармок ва худудий муаммоларни хал килиш имкониятларига эга булади.
Давлат молияси давлатнинг умумий даромадларини шакллантириш ва давлат харажатлари йуналиши уз ичига олувчи киймат таксимот муносабатларини узида акс эттиради.
Агар мамлакат микёсидаги ижтимоий иктисодий жараёнларни бошкариш даражасига асосланган холда давлат молиясини гурухланишида давлатларнинг сиёсий тузилиши ва давлат бошкаруви асосий омил хисобланади. Чунончи, мамлакатларнинг сиёсий тузилиши ва бошкарув тузилмаси нуктаи назаридан федератив, конфедератив ва унитар каби турларга ажратишимиз мумкин.
Таникли россиялик молиячи В.Родионованинг фикрича Федератив мамлакатларда давлат молияси ижтимоий иктисодий жараёнларни давлат томонидан бошкариш даражаси нуктаи назаридан 3 асосий бугинга: Федерал молия, федерация субъектлари молияси ва Махаллий молияга булинишини таъкидлайди1.
Унитар мамлакатларда яхлит давлат бошкаруви тизими шакллантирилган булиб Давлат молияси ижтимоий иктисодий жараёнларни давлат бошкарув даражаси нуктаи назаридан 2 турга яъни марказий молия ва Махаллий молияга булинади. Узбекистон республикаси давлат молияси юкорида айтиб утилган сифат белгиларига кура хам 2 турга яъни марказий молия ва Махаллий молияга булинади. Марказий молия республика бюджети, бюджетдан ташкари фондлар, давлат кредити ва марказий хукумат ихтиёридаги давлат корхоналари молиясини уз ичига олади. Махаллий молиянинг марказий бугинини Махаллий бюджетлар ташкил килади. Махаллий бюджетлар Махаллий хокимият органлариниг бошкарув ваколатлари даражасида эхтиёж сезувчи марказлаштирилган молиявий ресурсларни жалб килиш билан боглик императив пул муносабатлари тизими хисобланади. Махаллий кредит муносабатлари хозирча Республихамизда шакллантирилгани йук. Бунинг асосий сабабларидан бири Узбекистон республикаси бюджет тизими тугрисидаги конуннинг 24 моддасига мувофик2 Махаллий бюджетлар хамомад билан ижро килиниши мумкин эмас ва уларнинг хамомадлари республика бюджетидан ажратиладиган молиявий ёрдам усуллари воситасида копланади. Умуман, марказий ва Махаллий хокимият органларининг жамиятдаги бир бутун ижтимоий иктисодий жараёнларни бошкаришдаги ваколатларига асосланган холда улар бюджет усулида молиявий ресурслар шакллантирилади.
Бюджет муносабатлари ёрдамида молиявий усулда кайта таксимлаш натижасида миллий даромаднинг сезиларли кисми жамланади. Юкорида таъкидлаганимиздек, марказий ва Махаллий хокимият органлари фаолиятининг молиявий базаси давлат бюджети хисобланади.
Бюджет иктисодий категория хисобланади. Чунки унинг моддий асосини ижтимоий ишлаб чикариш натижасида олинадиган пул даромадлари хисобланади. Шунинг учун хам Хар кандай мамлакатда бюджет муносабатларини ташкил килиш жараёнида ишлаб чикариш манфаатлари хисобга олиниши лозим.
Бюджет воситасида давлат иктисодиётга фаол таъсир килиш имкониятларига эга булади. Чунки бюджет воситасида иктисодиётнинг йирик микдордаги пул ресурслари тармоклар ва худудлар уртасида кайта таксимланади. Демак, бюджет даромадларини шакллантириш ва улардан ижтимоий эхтиёжлар учун фойдаланиш жараёнида давлатнинг барча тармок ва сохаларидаги пул даромадлари ва жамгармаларни тартибга солади, мамлакатларнинг турли худудларидаги иктисодий потенциал, инвестицион фаолликни ва баркарор иктисодий усишни таъминлаш билан боглик худудий муаммоларни хал килиш имкониятларига эга булади.
Юкоридагилар умумлаштирган холда давлат молиясининг таркибий кисми сифатида давлат бюджети 4 асосий сифат белгилари билан тавсифланади:
Бюджет давлат кулида миллий даромадни бир кисмини жамлаш ва ижтимоий эхтиёжлар учун ундан фойдаланиш билан боглик кайта таксимлаш муносабатларининг алохида иктисодий шакли хисобланади.
Бюджет муносабатлари молиявий муносабатларнинг узига хос шакли сифатида императив Хар актерга эга булган пул муносабатлари хисобланади.
Бюджет оркали миллий даромадни ижтимоий ишлаб чикаришнинг мухим сохалари уртасида, иктисодиёт тармоклари ичида , ижтимоий фаолият сохалари уртасида, мамлакат худудлари уртасида кайта таксимлаш амалга оширилади.
Бюджетнинг таксимлаш сохаси давлат молиясида мухим рол уйнайди.
Демак, бюджетнинг иктисодий мохияти нуктаи назаридан мустакил иктисодий категория сифатида куриб утиладиган булса, давлатнинг молиявий асосини конуний урнатилиши нуктаи назаридан эса бюджет давлатнинг асосий молиявий режаси сифатида куриб чикилади.
Узининг жамият тараккиётидаги ижтимоий иктисодий функцияларига асосланган холда бюджетдан ташкари ижтимоий фондлар давлат молиясида мухим ахамиятга эгадир.
Давлатнинг бюджетдан ташкари фондлари асосан ижтимоий муаммоларни хал килиш максадида марказлаштирилган шаклда ижтимоий ишлаб чикариш жараёнида яратилган пул даромадларини бир кисмини ижтимоий эхтиёжлар йуналишида фойдаланиш учун кайта таксимлаш жараёнида шаллантириладиган пул фондидир.
Хозирги шароитда мавжуд бюджетдан ташкари фондлар узларининг шаклланиш максадлари йуналишида 2 асосий гурухга ажратилади:
Бюджетдан ташкари ижтимоий фондлар;
Махсус максадли молиявий фондлар.
Бюджетдан ташкари ижтимоий фондлар давлатнинг ижтимоий сиёсатини амалга оширишда мухим молиявий манба ролини уйнайди. Бундай сиёсат сифатида хам таъминланган оилаларга нафакалар бериш, кариялар учун пенсия тизимини шаллантириш, куп болали ва хам таъминланган оилаларга моддий ёрдам бериш, мамлакат микёсидаги ишсизликни олдини олиш, мехнат ресурслари худудлар уртасида миграциясини кушимча ишчи уринларини яратиш хисобига баркарорлаштири каби ижтимоий манфаатларни хисобга олган холда ташкил килинган.
Иктисодчи Л.А. Драбозинанинг таъкидлашича «Бюджетдан ташкари фондлар- ахолининг алохида ижтимоий гурухлари фойдасига миллий даромадни кайта таксимлаш усулидир»3. Давлат узининг ижтимоий функциясини амалга оширишда бюджетдан ташкари ижтимоий фондлардан фаол фойдаланади. Давлат молиясини мухим бугини сифатида бюджетдан ташкари фондларни шаклланиши давлатнинг ягона марказий фонди бюджетни шаклланиши билан махсус фондлар шаклида пайдо булган. Шунингдек, давлат ижтимоий иктисодий ислохотларни амалга оширишда махсус пул фондларини хам шакллантилишига эхтиёж сезадики, бундай фондлар вактинчалик Хар актерга эга булган фондлар хисобланади.
Хозирда Узбекистон республиасида хам бюджетдан ташкари иджтимоий фондлар билан биргаликда вактинчалик Хар актерга эга булган махсус фондлар: Бизнес фонд, «Умид» фонди, «Устоз» фонди, ХИФлар шакллантирилган булиб давлатнинг маълум максадларидаги тадбирларини молиялалаштириш учун шакллантирилган.
Маълум даврлар мобайнида турли туман махсус фондларнинг куплиги натижасида бир фондларда молиявий ресурсларнинг ортикчалиги ва айрим фондларда молиявий ресурсларни хамомади холатлари билан боглик молиявий нокулайликларни вужудга келган. Уларни бошкариш учун кушимча ресурслар талаб килиниб, шунинг асосида аксарият фондларнинг бирлаштирилиши ва яхлитланиши натижасида Давлатларнинг конун чикарувчи органлари томонидан тасдикланадиган ягона давлат бюджети фондига асос солинган.
Хозирги замон давлат молия тизимида давлат бюджетининг ролини усиб бориши билан биргаликда бюджетдан ташкари фондларни шакллантиришга этиж усиб бормокда. Бундай фондларнинг микдорларини купайиши катор сабаблар билан белгиланиб улар куйидагилардир:
Давлат хокимияти органларининг хужалик хаётига аралашуви учун кушимча молиявий ресурсларга эхтиёж сезади ва нобаркарор иктисодиёт шароитида тадбиркорлик фаолиятини рагбатлантириш максадида шакллантирилади. Масалан, Узбекистон Республикасида бозор иктисодиёти шароитида ислохотларнинг устивор йуналиши хисобланувчи хусусиятлаштириш жараёнларини жадаллаштириш ва тадбиркорлик фаолиятини куллаб кувватлаш максадларида махсус «Бизнес фонд» ва Хусусийлаштириш инвестиция фондлари шакллантирилган булиб, уларнинг молиявий кумаги воситасида хусусийлаштириш жараёни жадаллаштирилмокда ва кичик ва урта тадбиркорлик фаолиятини моливий рагбатлантириш максадларида имтиёзли молиялаштириш тизимларини шакллантирилмокда.
Давлат бюджетидан автоном равишда фаолият юритувчи мазкур фондлар давлат томонидан алохида эътибор талаб килувчи алохида мухим вазифаларни ечишга каратилган. Айнан аник максадли фойдаланишдаги бюджетдан ташкари фондларни шаклланиши самарали давлат молиявий назорат тизимларини таъминлайди.
Бюджетдан ташкари фондларнинг актив салдолари шароитида давлат бюджети такчиллигини кредит механизми оркали молиялаштириш манбаларига эга булинади.
Давлат молиясининг мухим бугинларидан бири давлат кредити муносабатлари булиб давлат кредити- корхона, ташкилот, ахоли ва бошка давлатларнинг вактинчалик буш пул маблагларини давлат харажатларини молиялаштириш учун жалб килиш билан боглик пул муносабатларидир. Давлат кредитининг давлат молиясини мухим бугини сифатида курилишига асос давлат кредити муносабатлари воситасида йирик микдордаги пул маблаглари давлат манфаатлари учун ёки давлат тадбирларини молиялаштириш учун зарурий молиявий ресурсларни шакллантириш билан боглик муносабатларлиги хисобланади.


2. Давлат молиясининг назарий асослари ва концепциялари.
Жамиятнинг ривожланишини турли боскичларида марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган пул фондларини шакллантириш, таксимлаш ва улардан фойдаланиш билан боглик иктисодий муносабатларни урганувчи молия фани турли даврлардаги иктисодчи олмларнинг тадкикотлари таъсири остида шаклланиб борди. Улар томонидан яратилган молиявий гоялар, назариялар жамиятнинг реал эхтиёжлари билан текширилиб борилди ва вокеликни реал мохиятини акс этириб бериш имкониятига эга булганлиги, жамият хамда ахоли учун аник амалий тавсияларга эга булиши натижасида молия фан сифатида тан олинди. Шу билан боглик холда молия сохасида илмий билимларни шакллантирувчи молиявий категорияларнинг(давлат харажатлари, давлат даромадлари, соликлар, кредит, бюджет….) назарий асосларини урганиш зарурдир.
Хар кандай давлатларнинг амалга оширадиган молиявий сиёсати ва молиявий конунчилиги асосида иктисодчи олимлар томонидан ишлаб чиклган молиянинг назарий асослани ва концепциялари ётади.
Иктисодий тизимнинг бозор муносабатлари асосидаги ривожланишининг Хар кандай иктисодий назарияларнда молиявий концепциялар мухим уринга эгадир.
Давлат харажатлари, соликлар, кредит, бюджетни иктисодиётга таъсир килишининг назарий асосларини замонавий талкинлари дастлаб мумтоз иктисод назарияси асосчилари У.Петти, А.Смит, Д.Рикардо, П.Буагилбер кабиларнинг илмий ишларида ёритиб берилган.
Молиявий фанларнинг асосчиси, А.Смит узининг фундаментал изланиши хисобланувчи «Халклар бойлигининг табиати ва сабаблари» деб номланувчи адабиётида давлат молиясининг мохияти хакида алохида тушунчаларини берди.
Унинг таъкидлашича «ишлаб чикарувчи мехнат-бу капиталга бевосита алмашинувчи мехнатдир, ноишлаб чикарувчи мехнат- даромадга ёки фойда ва иш хакига алмашинади»4- деб таъкидлайди. Мазкур назарий хулосадан келиб чиккан холда А.Смит молиявий категорияларга (давлатнинг даромадлари ва харажатларига) тавсиф берган. У соликлар воситасида олинган барча давлат даромадлари ноишлаб чикариш йуналишларида харажат килинишини исботлади. Шунинг учун хам давлат харажатлари капиталлар жамгарилиши ва миллий даромадни усиш имкониятларини кискартиради. А Смит, шакллантирилган кийматни ноишлаб чикариш сохасига харажат килишга олиб келувчи давлат харажатларини кискартириш лозимлигини ва бундай харажатлар ишлаб чикаришни ривожланишини кискаришига олиб келади- деган хулосага келди.
Мумтоз иктисодий назария асосчиларининг молиявий концепциясини бош постулати- капиталлар жамгарилиши учун зарурий иктисодий шарт шароитлар яратилиши лозим
А.Смит давлат даромадларини шакллантиришнинг соликли усулини назарий асосларини шакллантирди. Соликка тортиш принципларини ишлаб чикди. Унинг фикрича истемол товарларига эгри соликлар уларнинг нархини усишига олиб келади. Натижада ишлаб чикаришдаги муомала харажатларининг усишига ва окибатда уларни сотишнинг кисариши хамда истеъмолнинг кискаришига олиб келади.
Шунингдек, А. Смитнинг солик концепцияси бир максадга буйсунади яъни капиталлар жамгарилишини рагбатлантириш ва ишлаб чикариш ривожлантиришни тезлаштириш масалаларини хамраб олади.
Мумтоз иктисодчи, Д.Рикардо хам мехнат киймати назариясидан келиб чиккан холда Хар кандай соликлар капиталга ёки даромадга таъсир килишини таъкидлайди. Агар соликлар капиталдан олинса ишлаб чикаришни таъминлаш учун муллжалланган фонд хамаяди. Даромаддан солик туланса, капиталларни жамгарилиши кискаради ёки солик туловчининг истеъмоли кискаришини таъкидлайди.
Мазкур икки иктисодчининг фикрича, соликка тортиш ва давлат харажатларининг усиши халк истеъмолининг пасайишига ва охир окибатда бу ишлаб чикаришда уз аксини топишини такидлайдилар. Шунинг учун хукуматнинг асосий вазифаси капиталлар жамгарилишини рагбатлантириш булиши лозимлигини илгари сурдилар.
Мумтоз иктисодиет асосчилари давлат молиясига нисбатан иктисодий сиесатнинг расмий консепцияларини аниклайди. 18 ва 19 аср илгор мамлакатларнинг молиявий сиесати давлатнинг мамлакат хужалик хаетига аралашувини кискартиришини узида акс эттиради. Бундай сиесат хозирги кундаги утиш даврини бошдан кечираётган Узбекистон миллий иктисодиетининг молиявий сиёсатини иктисодни эркинлаштириш жараёнидаги асосий вазифаларига мувофик келади.
Инглиз иктисодчиси Жон Стюард Милл мамлакатдаги ижтимоий зиддиятларни сусайтириш максадида даромадларни таксимлаш сохасида узгартиришни амалга ошириш лозимлиги хакидаги таклифни илгари суради. Бойликни тенг таксимлаш учун окилана солик тизимининг янги принципларини ишлаб чикди ва мазкур иктисодчи биринчилар каторида даромадни соликка тортишда соликка тортилмайдиган минимумни киритиш гояси илгари сурди ва мазкур минимум яшаш учун зарурий булган даромадга тенг булиш кераклигини такидлайди. Ж.С.Милл «Хизматларнинг солик назарияси5» ни ишлаб чикиб унга мувофик Хар кандай одам давлатнинг куллаб кувватлаши натижасида олган даромадидан бир кисимини солик сифатида тулаши лозимлигини такидлайди. У соликларни давлат харажатлари билан мустаххам богликлигини тадкик килди.
Мазкур назарияларни кейинчалик швед иктисодчилари К. Виксель , В. Э. Линдаль мазкур назарияларни ривожлантирдилар. Хозирги вактда бу назария америкалик иктисодчи П. Самуэльсон карашларини шаклланишига таъсир килди ва унинг фикрича соликларнинг усиши давлат хизматларига эхтиёжларнинг усиши билаг биргаликда бориши зарур деб такидлайди.
Кичик товар хужалигини химоя килиш буйича швецария иктисодчиси Жак Сисмондининг такидлашича ривожланган мамлакатларнинг молиявий сиёсати танкид килинади. Айникса унинг карашларида протекционизм сиесатини салбий окибатлари уз аксини топган. Унинг такидлашича, бундай сиесат миллатнинг ривожланиши учун зарарли деб хисоблайди. Ж.Сисмонди мамлакат иктисодиётидаги катта рол уйновчи усиб борувчи йирик капиталлар мазмунини тугри бахолай олмади.
Янги тарихий мактаб концепциялари Г.Шмоллер, М.Вебер, А. Вагнер ва бошкалар томонидан шакллантирилган. Давлат молияси тадкикотлари А.Вагнернинг изланишларида купрок мавжуд булиб, у давлат ёрдамида капиталллар жамгарилишининг молиявий имкониятларини тадкик килган. Давлат фаолиятининг «маъмурий, ижтимоий маданий ва инвестицион» кенгайиш йуналиши буйича М. Вагнер соликка тортишнинг туккизта принципини ишлаб чикди ва гурухлади.
Умуман олганда, янги тарихий мактаб намоеёдалари А.Смит томонидан ишлаб чикилган принципларни тулдирдилар. Мумтоз иктисодчилар назарий карашларида илгари сурган холда А. Вагнер хисоблайдики, молия - давлат томонидан мамлакатдаги даромадлар ва бойликларнинг хакконий таксимланишига эришиш учун молиядан фойдаланиш мумкинлигини такидлайди.
19 асрнинг урталаридан то охиригача давлат молияси фани марксистик таълимот таъсири остида булди. Давлат молиясига багишланган катта махсус ишлар уларда мавжуд эмас, аммо уша даврнинг илгор мамлакатларидаги давлат молияси муаммолари уларнинг асосий адабиётларида («Критика политической экономии», «Капитал») урганилган.
Капиталларнинг бирламчи жагарилиш усулларини тадкик килишда К.Маркс биринчи навбатда давлат харажатлари, давлат кредити ва солик тизими каби молиявий усуллари воситаси ёрдамида ёндашган. Айнан мазкур молиявий усуллар капиталлар жамгарилишини тез усишини таъминлайди деб такидлайди.
К.Маркс давлат бюджети мохиятини тахлил килиш билан такидлайдики, бюджетнинг асосий масаласи даромадлар ва харажатлар кисмларининг узаро муносабатлари ва бюджет ортикчалиги ёки хамомади хисобланишини такидлайди. Айнан хамомад соликка тортишнинг кискаришини ёки купайшини такидлайди.
К.Маркс ва Ф.Энгельснинг таълимотларида молиявий нуктаи назаридан давлат даромадларини шакллантиришнинг молиявий усули хисобланган соликлар мехнаткашларни эксплуатация килишнинг кушимча куроли деган бир томонлама стихияли карашлардан иборат эди. Унинг фикрларида давлатни жамиятнинг сиёсий институти сифатидаги функцияларини бажариш учун зарурий пул маблаглари ресурсларнинг манбаи уша даврдаги хужалик механизми шароитида соликлар булишини тан олинмаган.
XХ асрнинг биринчи ярмида вуцжудга келган жахон иктисодий инкирози инглиз иктисодчиси Ж.М.Кейнс назарияси асосидаги узининг самарали ечимига эга булди. Ж.Кейнснинг ижтимоий такрор ишлаб чикариш жараёнини давлат томонидан тартибга солиш механизмига булган эхтиёжни куллаб кувватловчи назарияси янги молиявий концепцияларни шаклланишига ва молиявий сиёсатни ишлаб чикишга чукур таъсирини утказди. Ж. Кейнс концециясининг асосида «Самарали талаб»6 гояси ётади. Кейнс узининг назариясида мамлакат кучли иктисодий инкироз билан боглик нобаркарор ривожланиш шароитида давлатнинг аралашувини зарурлигини асослайди. авлатнинг иктисодиётга аралашувини асосий инструменти сифатида молиявий категориялардан фойдаланишни, биринчи навбатда давлат харажатларидан фойдаланиш лозимлиги гоясини илгари суради. Соликлар ва давлат заёмларини усиши хисобига давлат харажатларининг усиши «самарали талаб»га эришишнинг мухим олими хисобланади деб таъкидлайди. Иктисодчининг таъкидлашича, соликлар ва заёмлар хисобига давлат харажатлариниг усиши тадбиркорлик фаолиятини жонлантиришга ва миллий даромадни усишига, ишсизликни олдини олишга олиб келади деб таъкидлайди. Бу максадларга эришиш учун давлат нафакат узининг харажатларини купайтириш лозим, балки шахсий ва инвестиция истеъмолига таъсир килиши лозим деб таъкидлайди.
Ж.Кейнс соликларга ва уларни одамларнинг исътеъмолини купайтириш иштиёкларига мувофик «психологик конун» асосидаги таъсирига алохида ахамият берган. Давлат бу конунни салбий окибатларига карши тадбирлар ишлаб чикиши ва солик тушумлари, давлат заёмлари хисобига давлат харажатларини устириб етишмаётган талабни коплаши ёки турли усуллар воситасида хусусий инвестиияларни рагбатлантириши лозим. Унинг формуласи куйидагича:
Жамгармалар К Соликлар к Инвестициялар К Давлат харажатлари;
Шунингдек, Ж. Кейнс монополиялашган иктисодиёт шароитида иктисодиётни тартибга солишга йуналтирилган давлат молиясининг принципиал янги булган назариясини ишлаб чикди.
Кейнснинг издошлари 60-йилларда унинг назариясига кушимча динамик элемент хисобланувчи, «иктисодий усиш назарияси»га асос солдилар. Неокейнсчилик назарияси деб номланувчи мазкур йуналишда купгина мамлакатларнинг иктисодчилари (АКШда- А. Хансен, С.Хар рис, Буюк Британияда- Р.Хар род, А. Илерсик, Францияда- Ф.Перру) томонидан ишлаб чикилган молиявий концеция мухим урин эгаллайди. Улар фискал антициклик назария гоясини шакллантиришни охирига етказдилар. Унинг мохияти давлат даромадлари ва харажатларини баланслаштирилган иктисодий усишни таъминлаш максадида узгартиришни кузда тутади. Улар «самарали талаб»га эришиш усули сифатида «хамомадли молиялаштириш» гоясида каттик туриб олдилар. Мазкур назариянинг шаклланиши аксарият давлатлар томонидан вужудга келувчи бюджет хамомадини объектив хол сифатида тан олинишини англатди. Хар кандай соглом иктисодиётга эга булган мамлакатда хам маълум чегараларда бюджет хамомади мавжуд булиши иктисодиётни касаллагини англатмаслигини исботладилар. Улар давлат карзларини усишини хисобга олмаган холда йирик давлат харажатларининг заруратларини исботладилар. Бирок, сурункали Хар актердаги йирик бюджет хамомади, Стокгольм мактаби деб номланувчи (Э. Линдал, Г.Мюрал ва бошкалар) иктисодчи олимларнинг бюджет муаммосини ечишга каратилган янги гоя учун мажбур килди. Бу мактаб "Циклик баланслаштирилган бюджет" яъни даромад ва харажатларни иктисодий циклларга мослаштириш назариясини илгари сурдилар.
Неокейнсчиларнинг асосий талаблари мамлакат иктисодиётини тартибга солиш ва рагбатлантириш учун давлат бюджетидан фаол фойдаланиш лозим деб хисоблайдилар.
Аммо шуни таъкидлаш жоизки, 70-80 йиллардаги иктисодий инкироз сабабларини Кейнс ва унинг издошларини назариялари хал килиш имкониятларига эга эмас эди.
50 йиллардан сунг Неокейнсчилик назарияси билан биргаликда неоклассик назария жонландики уларнинг гояларида эркин тадбиркорлик ва давлатнинг иктисодни тартибга солишини чеклаш гоялари ётар эди. Неоклассик мактаб назариячилари (Р.Слоу, Ж.Кенрик, А.Роббинс, Ж.Мид) давлатнинг иктисодга аралашув принципида колиши билан бирга таълим ва фанга харажатлар структурасини саклаш йули билан бир вактнинг узида давлат харажатларини умумий хажмини хамайтириш гоясини илгари сурдилар. Бунда улар «Инсон капиталига инвестициялар»га алохида ахамият берганлар. Бир вактнинг узида солик даражаларини кискартиришни хамомадсиз бюджетни таъминлаш талаби билан таклиф килдилар.
Америкалик иктисодчи А.Лаффернинг солик концепцияси неоклассиклар орасида кенг танилди. Бунда юкори солик ставкалари иктисодий усиш суръатларини чеклашини график модел асосида исботлади. Мазкур иктисодчи томонидан соликка тортиш буйича тавсиялар хозирги шароитдаги аксарият мамлакатлар солик тизимида кенг кулланилади.
Давлатнинг иктисодиётга аралашувининг замонавий неоклассик гоялари пул сиёсатининг устиворлигидан келиб чикади. Замонавий монетаризмнинг энг йирик намоёндаларидан бири Нобель мукофотининг лауреати М.Фридмен хисобланади. Унинг назариясига мувофик давлатнинг аралашуви пул сохсида чекланган булиши лозим деб таъкилайди. Монетар сиёсат эса иктисодий фаоллик учун кулай шарт шароит яратади деб таъкидлайди. Фридменнинг фикрича, америкадаги инфляциянинг асосий сабаби кейнсчиларнинг экспансионистик молиявий ва пул сиёсати деб хисоблайди. У хисоблайдики АКШда муомаладаги пул массасининг усиши 3 сабаб билан белгиланган: хукумат харажатларининг тез усиши, тулик бандлик сиёсатини амалга ошириш, Федерал захира тизимини хато пул кредит сиёсати. Унинг фикрича пул сиёсати унга нисбатан талаб ва таклиф мувофиклигини таъминлашга йуналтирилган булиши лозим. Умуман Фридменниг назарияси иктисодиётни давлат томонидан тартибга солиш механизмларини сусайтириш гоясини илгари суради.
Неоклассик мактабнинг ривожланишига карамасдан кейнсчилик таълимоти янги иктисодий шароитларга мос холда ривожланиб бормокда. 1970 йиллардан посткейнсчилик йуналиши шаклландики уларнинг намоёндалари Н.Калдор, Г.Шэкл, Х.Минский ва бошкалардир. Посткейнсчилик назариясининг асосида молиявий механизм воситасида давлатнинг иктисодиётга аралашувини кенгайтириш гояси ётади. Молиявий сиёсат бош ахамиятга эга булиши лозимлигини таъкидлайдилар ва монополия фаолиятини чеклашга, мудофаа харажатларини кискартиришга йуналтирилган булиши лозимлигини таъкидлайдилар. «Даромадлар сиёсати»га нисбатан улар ижтимоий масалаларни хал килишга каратилиши лозимлигини эътироф этадилар. Н.Кальдорнинг соликка тортиш тизимини соддалаштириш гояси катор мамлакатлар солик тизимида кулланилмокда.
ХХ асрнинг охирларидаги иктисодий фан бозор иктисодиёти тизимини афзал сифатида тан олмокда. Бу вактда моддий эхтиёжлар чекланмаган, ресурслар эса чекланган. Инсоният утган асрнинг охирларида ресурс танкислигини холатларига дуч келиши, жамиятдаги мавжуд ресурслардан окилона фойдаланиш заруратини тушуниб етиш лозимлигига дуч келмока.
Хозирги шароитдаги замонавий бозор иктисодиёти назариялари америкалик иктисодчи олимлар К.Р. Макконел ва С.Л. Брюларнинг илмий ишларида узларининг мазмунини топган. Улар таклифга каратилган фискал сиёсат юргизиш гоясини илгари сурадилар.



Download 125 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling